WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 9 » 10 йил аввал Ўзбекистон термасини номаълум учувчи ҳалокатдан сақлаб қолгани маълум қилинди

ПОИСК / IZLASH:

18:48
10 йил аввал Ўзбекистон термасини номаълум учувчи ҳалокатдан сақлаб қолгани маълум қилинди
2006 йилнинг 6 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Гонгконгга қарши Осиё Кубоги—2007 саралаш учрашуви ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. 8 сентябрь куни — бундан роппа-роса 10 йил аввал — Ўзбекистон делегацияси Бангкок орқали Тошкент томон йўлга чиққан. Бу ҳақда «Дарё» интернет-нашри хабар бермоқда.

Самолёт бортида бўлган мамлакат бош жамоаси футболчилари ва бошқа йўловчилар хавотирли ҳолга тушиб қолгани ҳақида ўша вақтларда ЎФФ терма жамоалар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган Алишер Никимбаев «Фейсбук»даги саҳифасида ҳикоя қилди.

«Стюардессалар емакдан бўшаган идишларини йиғиштириб олди. Осмон мусаффо бўлиб, булутлар деярли кўринмасди, — деб ёзади Никимбаев. — Бирдан самолёт бошқарувни йўқотди. Кимдир пастга шўнғиганимизни эслайди, яна кимдир юқорига кўтарилгандик, деб хотирлайди. Кимлардир воқеа 20 сония давом этганини, бошқаси эса 80 сониядан кам бўлмаганини эслайди. Ҳамма қўрқишга улгурганди».

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Непомняший орқа ўриндиқда ўтирган ёш футболчининг илтижо қилиб, Худодан уларни қутқаришини сўраётганини эшитиб қолгани ҳақида кейинчалик айтиб берган.

«Бироз ўтиб самолёт ўзига келди ва биз уйимизга эсон-омон етиб келдик. Ўшанда дунёга қайта келгандек бўлдик», — дейилади постда.

Никимбаев бир неча кундан кейин бўлиб ўтган ЎФФ зиёфатларининг бирига футболчилар жонига оро кирган учувчи чақирилгани, бироқ у бундан бош тортгани ҳақида айтиб ўтган. Учувчи аэропортга етиб келинганида ҳам, кейинчалик ҳам кўриниш бермаган. «Биз унга миннатдорчилик билдирмоқчи эдик. Бугун ‘Бангкок — Тошкент’ йўналиши бўйлаб учган ўша кунимизга роппа-роса 10 йил тўлди. Ҳаётлигимиз учун раҳмат», —деб ҳикоясини якунлаган ўзбекистонлик футбол мутахассиси.

Самолёт бортида бўлган футболчилардан бири Тимур Кападзе Алишер Никимбаевнинг ҳикоясини тасдиқлаган: «Ёдимда, жуда қўрқинчли манзара бўлганди. Биз пастга шўнғишни бошладик. Мен ўз ўрнимда хавфсизлик камарини тақмай ўтиргандим. Кейинроқ мотор қайта ишлаб кетди ва биз юқорига кўтарила бошладик», — деб ёзган миллий терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган ўзбекистонлик футболчи.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров эса 2012 йил Испанияга парвозлари чоғида шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолганлари ҳақида ёзиб, ҳар сафар самолёт билан боғлиқ ҳолатларда ўша кунни эслашини айтган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши ўйинида Тимур Кападзедан ташқари Александр Клецков, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Леонид Кошелев, Владислав Кирян, Сервер Жепаров, Зайниддин Тожиев, Павел Соломин, Александр Гейнрих, Виктор Карпенко, Марат Бикмаев каби футболчилар ҳам иштирок этган.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Просмотров: 155 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016