WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11272]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1936]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3679]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8765]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11814]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1645]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [266]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3040]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3547]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1057]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [84]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0


Kun faolllari:
zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2022 » Июнь » 10 » 12 та қотиллик ва бир неча зўрлашларни содир этган оилапарвар жиноятчи

ПОИСК / IZLASH:


16:01
12 та қотиллик ва бир неча зўрлашларни содир этган оилапарвар жиноятчи
Оммавий ахборот воситаларида машҳур Чикатилло билан қиёсланган Анатолий Петрович Седих ҳаётда оддий одамдай кўринар ва ўзини тутарди. Ўрта ёшли одам сифатида тасвирланар ва унинг ўзига хос қўполлиги унга нисбатан зарарсиз яхши хулқли одам дея нотўғри таассурот қолдирарди.

Бундан ташқари, Анатолий Седих оилали одам эди – унинг содиқ хотини ва икки фарзанди бор эди. Оиласини боқиш учун у киракашлик қиларди.

1998 йил сентябрь ойида маньяк ўзининг илк қурбонини зўрлагач, бўғиб ўлдиради. Липецк чеккасидаги ўрмонда дам олувчилар тасодифан қизнинг жасадига дуч келишади. Кейин ҳеч ким бу тергови 10 йил давом этадиган даҳшатли қотилликлар занжирининг бошланиши эканлиги ҳақида ўйламайди ҳам. Икки ой ўтгач, шаҳар чеккасида яна бир қизнинг жасади топилади. Бир қарашда бу икки ҳолат бир-бирига боғланмаган, қизлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ, аммо милиция ходимлари бу бир шахснинг иши эканини дарҳол англаб етди.

Ўз қурбонларини Седих маълум бир тарзда зўрлаган – бу жиноятчининг психологиясини текшириш ва аниқлаш учун жуда муҳим эди. Иккинчи қотилликдан кейин милиция дарҳол гумонланувчининг портрети устида иш бошлади. Ўлганларнинг жароҳатларининг табиатига кўра, бу кучли ўрта ёшли, эҳтимол, спортчи бўлган эркак бўлиши керак эди.

Маньяк қурбонларидан бири тирик қолади. Қиз 1999 йилда милицияга мурожаат қилади. У кечқурун қайтаётганида шаҳарда машина тўхтатиб, лекин уйга етиб бормаганини айтиб беради. Яланғоч ҳолда ўрмонда, зўрлаш излари билан ўзига келади. Жабрланувчи бўғилишдан ҳушидан кетиб, маньяк уни ўлган деб ўйлайди.

Омон қолган қиз муҳим бир маълумот беради: зўравон «шестерка» минишини айтади ва фақат қоронғида кўрган ҳайдовчини тахминан тасвирлаб беради. Баъзан ҳатто ўликларнинг шахсини аниқлаш қийин эди. Баъзилари узоқ вақтдан сўнг, жасадларда деярли ҳеч қандай из қолмаганидан кейин топилган.

Жабрланганларни фақат бир нарса бирлаштирарди – улар ҳаммаси 28 ёшгача эди, қолган барча белгилари буткул ўхшамас: ташқи кўриниши, феъли, хатти-ҳаракатлари ва ижтимоий мавқеи. Ҳалок бўлганлардан бири ўқитувчи бўлиб, унинг ҳамкасблари уни трамвай бекатига кузатиб қўйган ва уни бошқа кўришмаган. Яъни, маньякни маълум бир турдаги аёллар жалб қилган деб айтиш мумкин эмасди.

Илк далиллар 2000 йил ноябрь ойида пайдо бўлди. Маньяк браконьерларни қидираётган балиқ инспекцияси ходимлари томонидан ушланади. Балиқ инспекторлари Липецк чеккасидаги Троицк кўпригига етмасдан дарё яқинида ВАЗни тўхтатади. Ҳайдовчи юкхонани очишга мажбур бўлди, у ерда аёлнинг мўйнали кийими бор эди. Седих буни хотинининг нарсалари эканлигини тушунтиради. Ҳеч қандай тўр ва қармоқ топилмагач, у қўйиб юборилади. Улар қайтиб келишганида, ўша жой яқинидаги дарё қирғоғида бир қурбоннинг жасадини топадилар. Қотил ундан эндигина қутулган эди.

Бу унинг милицияга эътиборига илк тушиши, 2001 йил эди. Бундан ташқари, тезкор ходимлар «хавф тоифаси» даги одамларни текширди: илгари жинсий жиноятлар, аёлларга ҳужумлар, уйдаги жанжаллар, безорилик ҳақида шикоят қилганларнинг барчаси. Улар йўлларни тўсиб қўйишди, ўрмонларда навбатчилик қилишди, тунги кафелар ва у ердан кечроқ чиққан қизларни кузатиб боришди. Ҳеч нарса рўй бермасди – милиция боши берк кўчага кирди. Текширув давом этган йиллар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутахассисларидан ташқари, ҳатто фолбинлар ва экстрасенслар ҳам жалб қилинди. Қотилни топганга 100 минг рубль мукофот эълон қилинди.

Милиция аниқ бир гумонланувчида тўхтаганида камида беш қиз аллақачон ўлдирилган эди. Эркак узоқ вақт давомида кузатилган, у кўп жиҳатдан маньяк қиёфасига мос келади: ёлғиз яшаган, жинсий алоқада ўша бузуқ қизиқишларга эга, беқарор ҳаёт кечирар ва «шестерка»си бор эди.

«Кўп нарсалар, жумладан, ёш ва ҳатто тахминий фоторобот аниқ унга кўрсатарди, лекин мен бу у эмаслигини ҳис қилардим», деб эслайди собиқ тезкор ходим. – Биласизми, у очиқ гапирарди, барча саволларга борича жавоб берарди, ҳеч қачон ёлғон гапирмасди. Бу одам ҳеч нарсани яширмагани ва қўрқмагани сабабли биз уни қўйиб юбордик, лекин уни шубҳа остида қолдириб, ўрганишда давом этдик.

Ситниковнинг тажрибаси туфайли тергов нотўғри йўналишда кетмай, бошқа шахс айбланмаган. Ҳақиқий маньяк кейинроқ чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, Седих ҳибсга олинганидан сўнг, оммавий ахборот воситаларида у такси ҳайдовчисининг гаражида ёниб қолган жабрланувчининг телефони туфайли уни ҳибсга олиш мумкин бўлгани ҳақидаги версия тарқатилган. Бу мутлақо тўғри эмас. У аллақачон гумонланувчилар орасида бор эди ва телефон қотилни ҳибсга олиш ва қидиришга имкон берувчи далил бўлди. Телефонга кейинроқ қайтамиз. Бироқ, Ситников ҳақиқий маньякнинг кимлигини қаердан билган бўлса ҳам, бу сирни ошкор қилмади.

Седих 2005 йилда ҳам бўлимга олиб келинган. Собиқ тезкор ходимнинг эслашича, Липецкли «Чикатило» ёлғон гапиришга усталиги ажратиб турарди. Ташқи кўринишидан у тақводор, ибратли оила бошлиғи, хотини ва икки фарзанди – бир ўғли ва қизини ҳеч қачон хафа қилмасди. Суҳбатда Седих қон босимидан шикоят қилар, оғир нафас олиб, таблеткалар ичарди, ўзини кекса касал одам деб атар, хотини ва болаларини илиқ эслашни унутмасди, дўстлари, қўшниларига қандай ёрдам бериши, чанғи спортини яхши кўриши, мукофотлари борлиги ҳақида гапирган. 12 нафар аёлни совуққонлик билан зўрлаган ва ўлдирган ўша маньяк эканлигига милициячилар ишонолмасди.

Шу билан бирга, Седих қотиллик ва зўрлаш ишида асосий гумонланувчилардан бири эканлигини ҳали билмас эди. Турли баҳоналар остида милиция бўлимига олиб келинган ва кузатилган. Аммо тирик қолган қурбонларнинг ҳеч бири унинг шахсини ёруғликда аниқлай олмади. Шунинг учун қотил ҳар сафар қўйиб юбориларди.

2008 йилнинг ёзида эса қурбонлардан бирининг телефони "жонланди”. Уни отасининг гаражида Анатолий Седихнинг ўғли ёқиб кўради. Кейин тезкор ходимлар тинтув ўтказишга рухсат олишади, шу вақт ичида улар заргарлик буюмлари ва Седих ўша пайтда олиб қўйган ва унинг шубҳа остида эканлигини тушуниб, қутулмоқчи бўлган машинани топишди. Маньяк учинчи марта милиция бўлимига олиб кетилади. Ва яна у деярли қутулишга муваффақ бўлади.

– Заргарлик буюмларини аниқлашнинг иложи бўлмади, оч яшил «шестерка» ҳам аллақачон сочиб ташланган эди ва у телефонни кўчадан бировдан сотиб олганини айтади, – деб эслайди Ситников. – Бизда объектив далиллар етишмади. Ҳамма нарса унга қарши эди, лекин бу суд учун етарли эмас.

Бундан ташқари, қон гуруҳи ҳам мос келмади, бу сперма таҳлили билан нотўғри аниқланган, худди шундай Чикатило ишида ҳам бўлган.

Эҳтимол, хавфли серияли қотил озодликда қоларди, аммо ўша йили молекуляр генетик текширув ўтказиш имкони пайдо бўлди. Терговда эса зўравоннинг биологик намуналари сақланган эди, улар ўлдирилганларнинг биринчи жасадларидан олинган. Биринчи гумонланувчи, Седих ва яна бир қанча шахсларнинг таҳлиллари экспертиза учун юборилган. Натижада, икки ой ўтгач, қурбонлар жасадларидан топилган биоматериал Седихга тегишли экани тасдиқланди.

Бундан ташқари, тергов маньяк билан ишлади. У гоҳ жиноятлар ҳақида батафсил гапириб, тан олар, гоҳ сўзларидан қайтарди. Ёлғонга тутилганида эса гўёки бўғилиб, юрак хуружига учраётганини кўрсатарди.

Намунали оилапарвар эркак қандай қилиб зўрловчи ва қотилга айлангани сирлигича қолди. Хотини судда ҳам эрининг айбига ишонмади, унинг қанчалик меҳрибон ва яхши эр эканини айтарди. Ҳар ҳолда, ўша пайтдаги психологик-психиатрия экспертизаси уни ақли расо деб тан олади. 2010 йил апрель ойида 46 ёшли Анатолий Седих 12 та қотиллик, тўққизта зўрлаш ва учта ўғирлик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Судда у "Худо ҳамманинг жазосини беради”, деб бақиради.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 64 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022