Томат соуси мазали товуқ оёқчалари учун энг ажойиб қўшимча ҳисобланади.
Керакли маҳсулотлар:
товуқ оёқлари – 1 килограмм;
тухум – 2 дона;
қуритилган нон – 200 грамм;
ун – 100 грамм;
ўсимлик ёғи – 1 литр;
товуқ учун зираволар, туз, мурч ва қуритилган саримсоқ кукуни.
Тайёрланиш жараёни:
Товуқ оёқларига барча зираворлар сепилади ва 20-30 дақиқага қолдирилади.
Тухумлар бир чимдим туз билан аралаштирилади. Ун ва қуритилган нон алоҳида идишга солинади.
Ҳар бир товуқ бўлаклари аввал ун, кейин тухум ва қуритилган нонга ботириб олинади.
Ёғ ўртача оловда қиздирилади. Товуқ оёқчалари тахминан 15 дақиқа давомида ҳар томони қизаргунча пиширилади.
Товуқ оёғларида ортиқча ёғдан халос бўлиш учун улар қоғоз салфетка устига териб чиқилади.
Ёқимли иштаҳа!