2015 йилда ўзбек шоу-бизнесида ўзига хос "тўй мавсуми” бўлди. Кўплаб санъаткорлар ўз жуфтини топди ёхуд фарзандларининг бошини иккита қилди. Шу муносабат билан "Даракчи” газетаси ўтган йил мобайнида тўй тантаналари ўтказиб, элга ош берган санъаткорлар ва спортчиларнинг диққатга сазовор рейтингини эълон қилди. Қуйида сизга мазкур рўйхатни тақдим этамиз.
1. Отажоновлар сулоласининг ёш вакили Али Отажонов 10 февралда яқинлари даврасида висол оқшомини нишонлади – у Гавҳархон билан ҳаётини боғлади.
2. "Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ва хонанда Фаррух Раимов 16 апрель куни Навоийда, 21 апрель куни эса Тошкентда тўй қилишди.
3. "Менинг юртим” телеканалидаги Non-stop кўрсатуви бошловчиси Бахтиёр Сафаров 16 апрель куни Нигинахон билан турмуш қурди. Тўй Бухорода бўлиб ўтди.
4. Охунжон Мадалиевнинг ўғли Қиличбек Мадалиев 24 майда оила қурди.
5. Ўзбекистонлик машҳур футболчи, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячи Санжар Турсунов 8 июнда Зуҳрахон билан тақдирини боғлади.
6. Илгарироқ қизи ва катта ўғлининг бошини иккита қилиб қўйган хонанда Дилфуза Исмолоилова ўтган йили кенжа ўғли Сарварнинг ҳам бошини иккита қилди.
7. "Сарбон” гуруҳи яккахони Фарҳод Саидов қизи Моҳинурни турмушга берди.
8. Актриса Гулчеҳра Эшонқулова 30 майда дебютант актёр Шароф Шарапов билан никоҳини расмийлаштирди.
9. 16 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева синглиси Насибани турмушга берди.
10. "Уммон” гуруҳи иштирокчиси Жасур Рафиқов 6 сентябрда Гулистонга куёв бўлди.
11. Хонанда Юнусбек ҳам бўйдоқлар сафидан чиқишга улгурди.
12. Ўзбек миллий драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов катта ўғли Улуғбекни уйлантирди.
13. "Тошкент зеболари” рақс ансамблининг раққосаси Малика Қурбонова 16 сентябрь куни тўйини нишонлади.
14. Актриса Гулнора Қосимова турмушга чиқди. Тўй маросими АҚШда бўлиб ўтган.
15. 12 октябрь куни актёр Акбархўжа Расулов ёри Наргизахон билан турмуш қурди.
16. Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам ўша куни тўй маросимини ўтказди.
17. 20 октябрда қизиқчи Шукрулло Исроилов ўғли Ҳумоюнни уйлантирди.
18. Хонанда Музаффар Мирзараҳимов 26 октябрь куни Шаҳзодахон билан оила қурди.
19. "Давр” информацион дастурининг бошловчиси Дилноза Мамадалиева 6 ноябрда турмушга чиқди.
20. Комик актёр Асқар Ҳикматов 19 ноябрда уйланди.
21. 21 ноябрь санасида эса шоу-бизнесдаги Ойбек ва Нигора жуфтлиги муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашди.
22. 15 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий академик драма театри актрисаси Нигина Анорбоева турмушга чиқди.
23. 22 ноябрь куни марҳум санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг ўғли Одил Севарахон билан ҳаётини боғлади.
24. "Сабр”, "Тақдирлар” каби фильмлар орқали танилган актриса Наргиза Раҳимова ҳам турмуш қурди.
25. Хонанда Улуғбек Исмоилов ёри Моҳидил билан никоҳ қурди.