WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Ноябрь » 15 » 2017 йилда Чўлпон таваллудининг 120 йиллиги нишонланади

ПОИСК / IZLASH:

18:35
2017 йилда Чўлпон таваллудининг 120 йиллиги нишонланади
2017 йилда унинг 120 йиллиги нишонланади.

Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг «Қатортерак» маҳалласида зиёли оиласида дунёга келган. Онаси уй бекаси бўлган. Отаси Сулаймонқул мулла Муҳаммад Юнус ўғли (1874-1929) деҳқончилик, ҳунармандчилик, баззозлик билан шуғулланган.

Чўлпон аввал эски мактабда, сўнгра эса Андижон ва Тошкентдаги обрўли мадрасаларда таҳсил олиб, турк, араб, форс тилларини мукаммал ўзлаштиради. Шарқ ижтимоий-сиёсий қарашларидан озиқланади. Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Деҳлавий, Низомий, Умар Хайём, Алишер Навоий, Абдулла Тўқай каби буюк сўз санъаткорлари ижодини меҳр билан ўрганади. Шу билан бирга, Андижондаги рус-тузем мактабида рус тилини чуқур ўзлаштириши натижасида жаҳон адабиёти дурдоналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Айни чоғда Туркистонда 1905 йилларда камол топа бошлаган маърифатпарварлик йўналиши таъсирида шакллана боради. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби атоқли маърифат тарғиботчилари ва ташкилотчиларига эргашади, маърифатчи адиб бўлиб шаклланади.

Чўлпоннинг ижоди 1913-1914 йиллардан бошланган бўлиб, у аввал «Қаландар», «Мирзақаландар», «Андижонлик» ва ниҳоят Чўлпон (Тонг юлдузи) тахаллуслари билан ижод қила бошлади. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург сифатида халқимиз адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшди. Унинг дастлабки асарлари «Садои Туркистон», «Садои Фарғона» каби маҳаллий рўзномаларда, шунингдек, Оренбургда чиқадиган «Шўро» номли ойномада ҳам нашр этилади. Хусусан, Чўлпоннинг «Иштирокиюн», «Қизил байроқ», «Туркистон» ҳамда «Бухоро ахбори» каби рўзномалардаги фаолияти ҳам унинг ижодий шаклланишида маҳорат мактаби бўлиб хизмат этди.

Чўлпон етук лирик шоиргина эмас, йирик носир сифатида ўнлаб публицистик мақолалар, очерк ва ҳикоялар, «Қор қўйнида лола», «Ёв» қиссалари ва «Кеча ва кундуз» (1938) каби ажойиб романининг биринчи («Кеча») қисмини нашр эттирган истеъдодли адиб ҳамдир.

У драматург сифатида ҳам салмоқли ижод қилган. Унинг «Халил фаранг», «Чўрининг исёни» каби кичик пьесалари, «Ўртоқ Қаршибоев», «Муштумзўр» каби етук драмалари ҳамда кўп вақт саҳнадан тушмаган «Ёрқиной» пьесалари машҳур бўлган. Шунингдек, рус ёзувчиси В.Ян билан ҳамкорликда «Ҳужум» драмасини яратган.

Чўлпон адабий танқид соҳасида «Шўро ҳукумати ва садои нафиса», «Адабиёт недур?» каби мазмунли мақолалар ҳам яратган. Шунингдек, Чўлпон моҳир таржимон сифатида М.Горкийнинг «Она», А.С.Пушкиннинг «Дубровский» қиссаси ва «Борис Годунов» каби пьесаларини ҳамда В.Шекспирнннг машҳур «Ҳамлет»ини ўзбекчага ўгирган.

Чўлпон ҳам Фитрат ва Абдулла Қодирий каби қатағонлик сиёсати қурбони бўлган. У 1937 йилнинг 14 июлида қамоққа олиниб, 1938 йилнинг 4 октябрида отиб ташланган. 1956 йилда оқланиб, 1991 йилдагина биринчи бор «Яна олдим созимни» номи билан энг яхши шеърий асарлари тўплам ҳолида нашр этилди. Кейинги бир жилдлик китобидан унинг кенгайтирилган таржимаи ҳоли, (проф. О.Шарафиддинов) «Кеча ва кундуз» романи ўрин олган.

Ҳозирги кунда Чўлпон номида нашриёт, кўча, маҳалла, кутубхона ва мактаблар бор. Унинг Фозила (1906), Фоиқа (1903) исмли қизлари ва набиралари Наманганда яшайди. Унга 1991 йил 25 сентябрда «Яна олдим созимни» китоби учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти берилди. 2016 йилда андижонлик ёзувчи Наби Жалолиддин Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган икки китобли тарихий романни ёзиб тугатди.

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон истиқлол учун жон фидо қилган, мустамлакачиларга нафратини ошкора изҳор этган жасур ҳамда ўзбек адабиёти тарихида ягона истеъдод соҳиби бўлган шоир эди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 26 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016