WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7045]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [891]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2795]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4501]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [45]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8443]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [867]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [150]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [530]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1889]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [361]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2083]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4176]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [69]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [300]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [31]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [19]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [14]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [12]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 70
Гостей: 70
Пользователей: 0


Kun faolllari:
japedZes, uapedZes, Amandakef, promokodvor
Главная » 2019 » Январь » 4 » 2019 йилнинг 365 бекати: тўнғиз йили нималарни ваъда қилади?

ПОИСК / IZLASH:

15:33
2019 йилнинг 365 бекати: тўнғиз йили нималарни ваъда қилади?
Тўнғиз йили Шарқ тақвимининг 12, яъни охирги мучал йили бўлгани учун уни "аралашган, қоришган йил”, дейиш мумкин. Чунки у ўзида аввалги 11 мучалларнинг муҳим факторларини сингдирган.
Кўпчилик тўнғизни иркит, нима учраса, шуни еб кетаверадиган ҳайвон, деб билади. Лекин у ақллилиги, бамайлихотирлиги билан ажралиб туради. Бир қарашда пала-партиш, озода бўлмаган ҳайвон 2019 йилда бутунлай бошқа сифатлари билан намоён бўлади. Сизни хурсанд қилишга шошиламиз: тўнғиз йили ҳаётнинг барча соҳаларида омад олиб келади!

Тўнғизнинг ваҳимали сўйлоқ тишларини олдинга қаратиб югуришини эсланг. Шу жиҳатдан ушбу йилда ўйланган режалар тезлик билан амалга ошишига, мақсадлар сари дадил қадам ташланишига умид қилиш мумкин.

Астрологларга кўра меҳнаткаш, интилувчан инсонлар учун 2019 йил молиявий масалада муваффақиятли келади. Анчадан буён катта даромадли ишга қўл уришни кўзлаб юрганлар бу мақсадларини Тўнғиз йилида амалга оширишга муяссар бўладилар. Бироқ бу йўлда фирибгарлик ишлатиш, ўзгаларнинг ҳақини ейиш маъқул эмас. Буларни қилганлардан омад юз ўгиради. Дангаса, тепса тебранмаслар учун осмондан чалпак ёғилмайди. Агарда улар ҳам бирор ишнинг бошини тутиб, аниқ мақсадлар қўйиб ҳаракат қилса, албатта баракасини кўради. Тўнғиз йили носоғлом рақобатни, хийла-найранг ишлатилган ўйинларни хушламайди. Бир сўз билан айтганда, Тўнғиз йилида ҳалол меҳнат қилганлар юзага чиқади.

Таваккал қилмаслик, шубҳали ишлардан йироқда бўлиш, қарз бермаслик ва қарз олмаслик ҳам тавсия қилинади.

Мучал эгалари учун байрам...

Тўнғиз йили барча мучал вакиллари учун осуда, фаровон ўтиши ваъда қилинмоқда. Айнан Тўнғиз йилида туғилганлар учун кўпроқ омад кулиб боқади. Катта даромад топишлари, кўп миқдорда пул тўплашга эришишлари мумкин.

Улар деярли ҳар доим ростгўйлиги, юмшоқкўнгиллиги, олижаноблиги ва меҳрибонлиги билан характерланади. Яна улар бошқалар билан уришмаслиги, жанжал қилмаслиги, одамларга яхшилик улашиши билан ажралиб туришади. Аммо бу уларнинг ҳаёти бир текис дейишга асос бўлмайди. Кутилмаган бурилишлар, қоқилишлар, айрилиқлар ҳам юз беради, кейин ҳаммасини оқ қоғоздан бошлашга тўғри келади.

Бу йилда туғилганлар муаммоларини, ташвишларини кулиб енгишга ўрганганлар. Улар одатда, бирор ишни бажаришда шошилишмайди, аммо зарур вазифа юкланса, бор кучи билан уни бажаришга киришадилар. Улардаги ўзларига бўлган ички ишонч, ғайрат атрофдагиларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлади. Одамларга тез ишонишларидан баъзан панд ейишади. Уларнинг ишончини суиистемол қилувчилар топилади.

Интеллектуаллик жиҳатдан Тўнғиз йилида туғилганлар қобилиятлидирлар. Улар деярли ҳамма нарсага қизиқадилар. Турли адабиётларни ўқишни ёқтирадилар. Дўст танлашда кўнглига яқин бўлганларини танлайдилар. Агар бундай дўстни тополмасалар, унда танишларидан шундай яқин дўстни тарбиялашга уринадилар. Лекин бу ҳар доим ҳам истаганидек амалга ошавермайди.

Ижодкор мучал вакиллари ҳам бошқалардан ажралиб туради. Рассомлик, мусиқа санъати уларнинг дилларига кўпроқ яқин.

Моддий жиҳат, маблағ масалалари улар учун муҳим аҳамиятга эга. Дабдабани ва бойликни яхши кўрадилар ва шундай яшашга интиладилар. Бироқ уларга пул шунчаки келмайди. Пул топиш учун улар кўп меҳнат қилишларига тўғри келади. Қайд этиш керак, тилларанг Тўнғиз йилида кўпроқ Балиқларга омад келади. Чунки Балиқлар Тўнғизларга астрологик томондан яқин туради.

Ижодкор инсонлар ва спортчиларнинг камолотга етиши кутилмоқда. Улар йил бошида ва йил охирида эҳтиёткорроқ бўлишлари маслаҳат берилади, чунки бу даврларда жароҳат олиш хавфи йўқ эмас.

Нималардан сақланиш зарар қилмайди?

Асосан, рашк, ҳасад, кўра олмаслик каби хислатлар хавф солади. Улардан ҳамма ҳам халос бўлолмайди. Шунинг учун, яхшиси, унинг оқибатларини, оиладаги низоларнинг олдини олишни ўйлаш, мақсадга мувофиқ бўлади.

Тўнғиз йилида иш жойингизни алмаштириш ҳам маъқул эмас. Бу каби ишлардан кўпроқ йўлбарс, балиқ, қуён йилида туғилганлар сақланганлари мақсадга мувофиқ.

Оилалар мустаҳкамланади

Тинчликсевар ҳайвон барча аразда бўлган жуфтликларни яраштиришга, қўрқув ва хафагарчиликлардан халос бўлиб, кўнгил хотиржамлигига эришишга ёрдам беради. Оилавий ришталарни мустаҳкамлайди, муросага келтиради. Ёлғиз инсонлар ўз бахтини топадилар. Оилада кўпайишни истаганлар учун йил баракали келади. Кўп-кўп фарзандлар дунёга келади.

Ўзгаришлар даври келади

Йил ижобий ўзгаришлар билан одамларнинг кайфиятида акс этади. Аксарият кишилар ўтган йилда бўлган хафагарчиликларни, омадсизликларни, ёқимсиз хотираларни ортга қолдириб, келажакка умид билан яшашга ҳаракат қиладилар. Йил давомида шоду хуррамлик, юқори кайфият устун бўлади, бу атрофдагиларга ҳам яхши таъсир қилади, дўстлар сони кўпаяди. Ўзаро зиддиятлар, жанжаллар сони кескин камаяди. Омад кўпроқ жамоа бўлиб ишлайдиганларга кулиб боқади.

Иш жойини, уйларини ўзгартиришни истаганлар ҳам буни қўрқмасдан келаси йилда амалга оширишлари мумкин. Зеро, тилларанг тўнғиз йили янги имкониятларни тақдим этади. Лекин бу ишда йўлбарс, балиқ, қуён йилида туғилганлар шошмасликлари тавсия этилади.

2019 йилда муваффақият келтирадиган ишлар:
оила қуриш
фарзандли бўлиш
саёҳатга чиқиш
ташқи кўринишни ўзгартириш
эски дўстларни излаб топиш
жисмонан куч бериладиган ишлар


Айниқса, илон, қўй, тўнғиз ва ит йилида туғилганлар ушбу ишларни амалга оширса, уларга ёқимли воқеалар кўпроқ ваъда қилинмоқда.

Умуман олганда, 2019 йил самарали, қут-баракали йил бўлиши, оилада ва даромадда мўътадиллик ваъда қилинмоқда. У инсонларга фаровонлик, тинчлик, ғайрат совға қилади. Тўнғиз йилида муваффақият калити – ҳалоллик, тўғрисўзлик, ҳамма ишда тиришқоқликдир.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ | Просмотров: 60 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019