WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8933]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1489]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [482]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3239]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5389]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9668]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1137]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [203]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [232]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [693]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2183]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2695]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4722]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [298]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [565]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [117]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [31]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 58
Гостей: 58
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Patriottdh, DadgilGaf, Patriotcel, Serviceuxk, lightroomBug, dealrattfip, avtoWip, smotesla, Servicemwc, expitly, taidge, MscGax, expWip
Главная » 2020 » Январь » 3 » 2020 йил: Жаҳон саҳнасида нималар бўлади?

ПОИСК / IZLASH:

20:46
2020 йил: Жаҳон саҳнасида нималар бўлади?
Чоршанба куни бошланган 2020 йил 3 мингчи йилнинг ва XXI асрнинг 20-йилидир. Ҳижрий 1441–1442 йил. Хитой тақвими бўйича 4717 йил. Буддавийларга кўра 2563 йил. Яҳудийлар тақвими бўйича эса 5780-5781 йил. Қадимий ҳинд тақвимида 5122 йил (Кали-юга).

Бу йилда нималар кутилмоқда?

Бу йил жаҳонда кўплаб муҳим воқеа-ҳодисалар юз бериши кутилмоқда. Улардан бири сўзсиз – 3 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган АҚШдаги президентлик сайловидир. Бу сайловга кўплаб давлатларнинг тақдири боғлиқ десак янглишмаган бўламиз. Масалан сайловлар Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги мулоқотларга ҳам ойдинлик киритиши керак. Бу галги АҚШдаги президентлик сайлови Конгресснинг Вакиллар палатаси томонидан импичмент жорий қилинган амалдаги президентнинг сайловга киришиши билан ажралиб туради. Тақдири Сенатда кўриб чиқилиши кутилаётган Дональд Трамп навбатдаги муддатга қайта сайланиш имкониятларини сақлаб қолмоқда. АҚШ тарихидан маълумки, барқарор иқтисодий кўрсаткичлар амалдаги президентнинг қайта сайланишга имконият яратади.

Маълумки, 2019 йилда Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида маълум қадамлар ташланди. 2020 йилда бу мамлакатда тинчлик қарор топиши ва аста-секинлик билан мамлакатнинг қайта тикланишига умид бор.

Ҳозирча террорчилар Идлиб ҳудудларида ва мамлакат шимолий-ғарбида қолган холос.

Айрим Европа мамлакатлари ҳам Дамашқдаги ўз ваколатхоналарини очишлари борасида гапира бошладилар. 2020 йилда Суриянинг "араб оиласи”га қайтиши яъни Араб давлатлари лигаси аъзолигига қайта тикланиши муҳокама қилинмоқда.

"Катта еттилик” "Катта саккизлик”ка айланиши мумкинми деган саволга бу йил жавоб топишимиз мумкин бўлади. Ўтган йилнинг августида Франциянинг Биаррице шаҳрида бўлиб ўтган "Катта еттилик” саммитида мазкур халқаро клубга Россияни қайтариш масаласи кун тартибига қўйилган эди. РФни бу йил АҚШда бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилиш ғояси президент Дональд Трамп томонидан илгари сурилди. Унинг айтишича, Москва иштирокидаги "саккизлик” формати "еттилик”ка нисбатан анча самаралироқ бўлар экан. Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Россиянинг қайтиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаб ўтди. Трампнинг таклифини Италия бош вазири Джузеппе Конте ҳам қўллаб-қувватлади. Аммо Германия ва Буюк Британия қарши чиқди.

Россиянинг ўзи эса бу борада аниқ таклиф тушгудек бўлса, масалани кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади, бироқ мамлакатнинг бу клубга кириши устувор масала эмаслигини эслатиб қўйди. Эслатиб ўтамиз, G7 саммити 10 – 12 июнь кунлари Кэмп-Дэвид (АҚШ)да ўтади.

2 март куни сўнгги бир йил мобайнида Исроилда учинчи бор парламент (Кнессет) сайловлари бўлиб ўтади. Бундан аввал икки марта бўлиб ўтган муддатдан аввалги сайловларда ғолиблар аниқланмаган эди.

Апрел ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида рақобатдаги иккита партия – Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳукмрон "Ликуд" партияси ва Бени Ганц бошчилигидаги "Кахоль-Лаван" мухолифат блоки парламентда бир хил ўринларни қўлга киритди. Мамлакат президенти Реувен Ривлин Биньямин Нетаньяхуга ҳукуматни шакллантиришни топширди, аммо у ҳукуматни шакллантира олмагани боис май ойида Кнессет ўзини ўзи тарқатиш борасида қарор қабул қилди.

Парламентга муддатдан аввалги иккинчи сайловлар ўтган йили 17 сентябрда ўтказилди. Вазият яна такрорланди: ҳар икки партия яна бир хил овоз олишга муваффақ бўлди, ҳукуматни шакллантириш яна Нетаньяхуга топширилди, аммо бу гал ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади. Кейин Бени Ганц ҳам ҳукуматни шакллантиришга уриниб кўрди. Натижа бўлмагани боис ноябрь ойи сўнггида президент Кнессет депутатларига каолиция ҳукуматини шакллантириш учун 21 кун муҳлат берди. Бу саъй-ҳаракат ҳам самарасиз якунланди. Натижада Кнессетни тарқатиш борасида қарор қабул қилинди. Энди муддатдан аввалги сайловлар 2 март куни бўлиб ўтади.

Бу йил НАТОнинг шарқ томон кенгайиши кутилмоқда. Бу ерда гап Шимолий Македониянинг Шимолий альянсга қабул қилиниши кутилаётгани ҳақида бормоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнотига кўра, 2020 йил бошларида Шимолий Македониянинг НАТОга қабул қилинишига оид ҳужжатларнинг ратификация жараёнлари тугаши керак. Македония 1999 йилдан бери НАТОга аъзоликка тайёргарлик ҳаракат режасида иштирок этиб келади. 2018 йилда Греция ва Македония ўртасида йиллар давомидаги баҳсларга барҳам берилди. Яъни, Югославия таркибидаги собиқ республика ўз номи ўзгартирилишига рози бўлди. 2019 февралида Македониянинг расмий номи Шимолий Македония дея ўзгартирилди, НАТОга аъзо 29 та мамлакат эса унинг альянсга кириши борасидаги протоколни имзолади. Аъзо барча мамлакатлар протоколни ратификация қилганидан сўнг Шимолий Македония НАТОнинг 30-аъзоси бўлади.

Альянс ҳарбий инфратузилмаларининг шарқ томон кенгайиши РФ ва НАТО ўртасидаги муносабатлардаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Москванинг фикрича, НАТОнинг кенгайиши беқарорлаштирувчи характерга эга бўлиб, Европа қитьасидаги ишонч ва барқарорликка рахна солади, ҳамда ўзаро қарама-қаршиликларни кучайишига сабаб бўлади.

Ўтган йили норозилик намойишлари қамраб олган Лотин Америкасида ҳам бу йил кенг қамровли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Масалан, метродаги йўлкира ошгани сабаб норозиликлар кузатилган ва фавқулодда ҳолат жорий қилинган Чилида апрель ойида Конституциявий референдум бўлиб ўтиши кутилмоқда. Давлат раҳбари қочиб кетган Боливияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Венесуэлада қўш ҳокимиятчиликка барҳам берилиб, президент Николас Мадуро ва мухолифат раҳбари Хуан Гуайдо ўртасида музокаралар бошланишига умидлар пайдо бўлди.

2020 йилда қуйидаги воқеалар бўлиб ўтиши кутилмоқда:

5 январь – Хорватияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
31 январь – Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқади (Brexit). Ниҳоят, Лондон ва Брюссель ажралиш жараёнини бошлади.
9 февраль – Озарбайжонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади.
1 май – 31 октябр – Дубай (БАА)да Expo-2020 кўргазмаси бўлиб ўтади.
12 июнь –12 июль – Футбол бўйича Европа Чемпионати ўтказилади.
24 июль – 9 август – Токио (Япония)да XXXII ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
25 август – 6 сентябр – Токиода XVI Паралимпия ўйинлари ўтказилади.
30 август – Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
13 сентябрь – Россияда Ягона овоз бериш куни.
1 октябрь – 31 октябрь – Умумроссия аҳолини рўйхатга олиш.
21 ноябрь – 22 ноябрь – Ар-Риёд (Саудия Арабистони)да G20 саммити ўтказилади.
Бу йил шунингдек, Тожикистонда президентлик, Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Эстония, Қозоғистон ва Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш режалаштирилган.

Бу йил Хитой Ойга Чанъэ-5 аппаратини учирмоқчи (ҳозирча санаси аниқ эмас). Ойга илк хусусий фазовий кема юборилиши режалаштирилган. Европа космик агентлиги (ЕКА) "Solar Orbiter” аппаратини Қуёш томон учирмоқчи. Яна бир нечта автомат станция Марсга учирилади, хусусан, булар орасида Роскосмос ва ЕКАнинг "ЭкзоМарс-2020”, NASAнинг "Марс-2020”, шунингдек, Хитой, Япония ва БААнинг лойиҳалари бор.

2020 йилда Ҳиндистон SSLV ракета-ташувчиларини биринчи марта синовдан ўтказади. АҚШ Халқаро космик станцияга астронавтларни юборишни режалаштирган.
2020 йилда "Virgin Galactic” ҳамда "Blue Origin” компаниялари сайёҳлар учун космик маршрутларни ҳам ниҳоят ишга туширишга аҳд қилишган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 30 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020