WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 3 » 20 минг АҚШ долларига “бахт” ваъда қилган фолбин қўлга олинди

ПОИСК / IZLASH:

12:25
20 минг АҚШ долларига “бахт” ваъда қилган фолбин қўлга олинди
Бошига бирор ташвиш тушган баъзи бир инсонлар унинг ечимини қидириш ўрнига муаммоларини фолбин ва азайимхонлар бир куф-суф билан бартараф этишларига ишонишади. Топган-тутганларини қўлтиқлаб, уларнинг олдига чопишади.

Назира (исм-шарифлар ўзгартирилган) қизчаси билан эридан ажрашиб кетганидан кейин тушкунликка тушиб қолди. Яхшиям севимли касби бор, у туман халқ таълими бўлимида ишлайди. Шу ерда у дугоналари билан дардлашиб, озгина бўлса-да, ғам-ташвишларини унутади. Шундай кунларнинг бирида уларга қарашли мактаблардан бирида ишловчи дугонаси Мадинани учратиб қолди.

– Назира, салом! Чарчамай ишлаяпсанми? Қизчанг яхшими? Шахсий фронтда бирор янгиликлар борми? – деб дугонасидан ҳол-аҳвол сўради Мадина.

– Яхшимисан, Мадина? Ишларим яхши, аммо шахсий ҳаётимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ҳамон эски ҳаммом, эски тос.

– Агар истасанг, мен билан юр. Зўр фолчи топдим, ҳамма мақтаяпти. Кўзи ожизмиш, эскича ўқиб, дам солиб қўйса, бахтинг очилиб, ишларинг юришиб кетармиш. Ҳозир унинг олдига бормоқчи бўлиб турибман.

– Э, шунча фолбинларга бордим, ҳеч бир ўзгариш бўлмади-ю, – деди ишончсизлик Назира.

– Бунисининг дами жудаям кучли эмиш. Сен ихлос қил, чиқмаган жондан умид, – уни ишонтиришга ҳаракат қилди Мадина.

– Қаерда яшаркан? – қизиқди Назира.

– Узоқ эмас, бозорнинг ёнида турармиш. Кетдикми?

– Майли, кетдик. Бунисини ҳам бир кўрайлик-чи.

Улар йўлга тушишди. Керакли манзилга етиб бориб, тўққиз қаватли бино олдида тўхташди. Эшикка махфий код қўйилган экан, Мадина керакли рақамни терди. Домофондан "Ким у?” деган овоз янгради.

– Гавҳар опа, бу мен Мадинаман, – ўзини таништирди қиз.

Шундан кейин эшик очилди. Мадина билан Назира лифтда олтинчи қаватга кўтарилишди. Аёл Мадина билан қуюққина кўришиб, уларни кичкина хонага бошлади. Ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, Мадина уни дугонаси Назира билан бемалол гаплашиб олиши учун ёлғиз қолдириб, бошқа хонага чиқиб кетди. Назира аёлнинг олдида  ўзини ноқулай ҳис қилиб, келганига афсуслана бошлади. "Шунча фолбин нима қилиб берди-ю, буниси нима қиларди?” деган ўйда унга ишончсизлик билан тикилди.

– Нимага келдингиз? – тилга кирди Гавҳар .

– Бахтимни очдириш учун, – жавоб берди Назира.

– Сиз мени синаш учун келгансиз, менга ишонмаяпсиз, – деди Гавҳар.

Назира аёл унинг ўйларини сезиб қолганидан, уялиб ўнғайсиз аҳволга тушди.

– Мен фақат ихлос қилган, менга ишонадиган одамларнигина ўқийман, бахтини очаман. Бировнинг фикрини ўқиш хислати менга аждодларимдан мерос бўлиб қолган. Устозим Азиз қори деган одам бўлади. Унинг дами жудаям ўткир. Азиз қори ҳақида эшитганмисиз? – гапида давом этди Гавҳар.

– Йўқ, эшитмаганман. Опажон, ишонмасам, ихлос қилмасам олдингизга келармидим? – деди шоша-пиша хижолат бўлган Назира.

Шундан кейин Гавҳар олдида турган араб имлосида ёзилган эски китобни очиб, ўқий бошлади. У ўқиб, Назирага дам солганидан кейин, унга ўзининг телефон рақамларини берди.

– Мана уйимни ҳам билиб олдингиз, истаган пайтингиз шу рақамларга қўнғироқ қилиб, келаверишингиз мумкин, – деди Гавҳар.

– Раҳмат, опа, – деб Назира унга атаганини берди-ю, дугонаси Мадинани ҳам унутиб, ўзини ташқарига урди. "Шундай ноёб хислатли аёлга ишонмай, уни хафа қилиб қўйдим. Одамларнинг фикрини ҳам ўқиркан” деб ўйлаб, аёлга нисбатан ишончи ортди.

Шундан кейин Назира Гавҳарнинг олдига серқатнов бўлиб қолди. Бир куни суҳбат орасида у Гавҳарга онасининг беморлиги, укасининг хотини ҳам касал бўлиб, шифохонадан бери келмай қўйганлиги, ота-онасининг кўп жанжаллашиши ҳақида ҳасрат қилди. Гавҳар унга "Келгуси сафар оилавий суратларингизни олиб келинг, фол кўриб қўяман”  деди. Назира уйидагиларнинг расмини кўтариб, яна Гавҳарнинг ҳузурига йўл олди.

– Ота-онангизнинг душманлари иссиқ-совуқ қилишган экан, сиз пок одам бўлганингиз учун барча ёмонликлар сизга ёпишган. Отангизнинг ошқозони безовта қиларкан, онангиз эса эркакшода аёл экан...– деб Гавҳар суратларга қараб башорат қила бошлади.

Унинг башоратлари тўғри чиққанидан Назира энди унга батамом ишона бошлади.

– Гавҳар опа, яхши ниятлар билан уй, машина оламан деб 20.000 АҚШ доллари йиққандим. Орзуим қачон амалга ошаркин? Айтиб бероласизми? – деб қизиқиб сўради Назира.

– Агар йўлингизни очсам, уй ҳам, машина ҳам оласиз. Бойвачча йигитга ҳам турмушга чиқасиз, фақат бунинг учун 1200 АҚШ доллари олиб келишингиз керак. Мен пулларга дам солиб, ўқиб бераман. Уларни бир ҳафта ёстиғингиз тагига қўйиб ухласангиз, ишларингиз юришиб, бахтингиз очилиб кетади. Пулга ўқимасам, бойвачча йигитни учратмаслигингиз мумкин, – деб уни ишонтирди Гавҳар.

Унинг бу гапларини эшитган Назира ҳозир 1200 АҚШ долларини олиб келиб берса, эртага турмушга чиқиб кетадигандай, шошилиб йўлга тушди. Уйга бориб, аёл айтган миқдордаги пулни олди-ю, зудлик билан орқага қайтиб, пулни Гавҳарнинг қўлига топширди. Гавҳар пулни олдида турган эскича китобнинг ичига солди.

– Хавотирланманг, пулларингизга дам солиб, ўқиб қўяман. Бир ҳафтадан кейин келасиз.

Назира атаганини унинг олдига ташлади ва елкасидан тоғ ағдарилгандай,  уйи томон йўл олди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Гавҳар унга "Келинг, пулларингизни олиб кетинг, ўқиб бўлдим” деб қўнғироқ қилди. Назира ҳаяжонланиб йўлга отланди. Ширин хаёлларга берилиб, атрофга қарамай, кўчани кесиб ўтаётганда уни машина туртиб кетди. У Гавҳар опа кутиб қолмасин деган мақсадда унга қўнғироқ қилиб, "Олдингизга боролмайман, машина уриб юборди” деб бўлган воқеани айтиб берди. Буни эшитган Гавҳар "Амаллаб етиб келинг, бугун ўқимасам бўлмайди, сизни бекорга машина урмаган, демак берган пулингиз камлик қилган” деб унинг юрагига ғулғула солди.

– Гавҳар опа, ҳозир 102 га қўнғироқ қилгандим...

–Нима, 102 дагилар дарров учиб келармиди? Яна бирор фалокатга йўлиқмай десангиз тезда 5000 АҚШ долларини олиб, зудлик билан олдимга етиб келинг, – деб буйруқ берди Гавҳар.

– Опа, таъсир қилармикан?

– Нимага таъсир қилмас экан? Устозим Азиз қори билан етти киши бирга етти кеча-ю, етти кундуз дам солиб, қайтариб берамиз.

Назира Гавҳарнинг олдига боришга улгурмади. Қиcқа фурсат ичида етиб келган ЙҲХБ ходимлари уни касалхонага олиб кетишди. Назира бир қанча вақт соғлигини тиклаш билан овора бўлиб, Гавҳарнинг олдига боролмади. Гавҳар бир неча маротаба "Қачон пулни олиб келасиз?” деб қўнғироқ қилди.

Назира ўзини яхши ҳис қила бошлагач, байрам баҳона Гавҳарни табриклаш ва ваъда қилинган 5000 АҚШ долларига дам солдириш мақсадида унинг олдига йўл олди. Гавҳар у олиб келган пулларни одатдагидай эски китобининг орасига солди. Орадан икки кун ўтгач, Назирага қўнғироқ қилди.

– Назира, устозим Азиз қори билан маслаҳатлашдим. Олиб келган пулингиз сизга ёпишган бало-офатларни қайтаришга ожизлик қиларкан. Яна 5000 АҚШ доллари олиб келмасангиз, ишларингиз пачава, – деди Гавҳар ваҳимали тарзда.      

 Назира яна 5000 АҚШ долларини қўлтиқлаб, Гавҳарнинг олдига йўл олди.

– Аслида яна 10.000 АҚШ доллари керак эди. Устозим "Майли, 10.000 АҚШ долларини савоб учун ўзимдан қўшиб ўқиб тураман” деди, у жуда бағрикенг инсон, – деб устозини мақтаб, Назирадан пулни олиб қолди.

Орадан тахминан уч-тўрт кун ўтгач, Гавҳар яна Назирага сим қоқди:

– Назира, устозим яна 10.000 АҚШ доллари олиб келмаса бўлмайди деяпти.

– Гавҳар опа, ахир устозимнинг ўзи 10.000 АҚШ доллари  қўшиб ўқийди дегандингиз-ку, – ҳайрон бўлди Назира.

– Мен сизга устозим жуда меҳрибон ва бағрикенг инсон дегандим-у, у бор пулини ёрдам тариқасида бир ногирон одамнинг пулига қўшиб ўқияпти экан. Шунинг учун сизга пул қўшолмас экан. Онангизданми ё бирортасидан қарз олиб тура қолинг. Пул топиладиган нарса, жонингизни ўйласангиз-чи, жонингиз омон бўлса истаганингизча пул топасиз, Назирахон... – деб авради Гавҳар.

Назира онасидан пул сўради. Аммо онаси "Уй оламан деб емай-ичмай йиққан 20.000 АҚШ долларингдан ярмини бериб келдинг, қолганини бермайман”, деб пул беришга унамади.  Назира бўлган воқеани Гавҳарга қўнғироқ қилиб, айтиб берди. Гавҳар шунда ҳам сўзидан қайтмай, "Мени онангиз билан гаплаштиринг, ўзим ҳаммасини ётиғи билан тушунтираман” деди. Назира  гўшакни онасига берди. Гавҳар билан гаплашган онасининг ранги-қути ўчиб, лом-мим демай, 10.000 АҚШ долларини қизининг қўлига тутқазди. Назира шу заҳотиёқ пулни Гавҳарга етказди. Аммо Гавҳар бу сафар пулни китобнинг ичига эмас, уйнинг бурчагига яширди.  

– Гавҳар опа, пулларни қачон олиб кетаман? – сўради Назира.

– Сиз уларни бўлиб-бўлиб олиб келдингиз, демак бўлиб-бўлиб олиб кетасиз. Телефонингиз ўчиб қолмасин, ўзим қўнғироқ қиламан,– деди Гавҳар.

Бир ҳафта вақт ўтгач, Назира Гавҳарга қўнғироқ қилди, аммо у "Йўл кира сарфлаб овора бўлманг, ҳали ўқияпмиз, қачон келишингизни ўзим айтаман” деб жавоб берди. Орадан бир ойлар ўтгач, Назира яна Гавҳарга қўнғироқ қилиб, пулларини сўради. Гавҳар унга "Сизга кучли иссиқ-совуқ қилинган экан, қайтариқ қилишимиз қийин бўляпти. Нимага менга ишонмаяпсиз? Пулингизни қайтариб бераман, қочиб кетаётганим йўқ. Уйимни билсангиз, доим қўнғироқларингизга жавоб берсам”, деб бобиллаб берди.

Орадан кунлар, ҳафталар, ойлар ўтса-да, Гавҳарнинг баҳоналари тугамади. Унинг ёлғонларидан тоқати-тоқ бўлган Назира охири ёрдам сўраб ички ишлар идорасига мурожаат қилди. Ўтказилган суруштирувлар натижасида Гавҳар яна дам солиб, қайтараман, деб фуқаролар — эр-хотин Ҳ.ларнинг 500 АҚШ долларини, Дилбар Д.нинг 7000 АҚШ долларини, Жавҳар У.нинг 1000 АҚШ долларини, Ҳалима Г.нинг 3.100.000 сўмлик тилла тақинчоқларини олиб, қайтариб бермаганлиги аниқланди.

Бу воқеани ўқиган ўқувчи воқеалар бирор чекка вилоятда рўй берган, пулларини дам солишга берган одамлар ҳам содда қишлоқ одамлари бўлса керак, деган хаёлга боришлари мумкин. Минг афсуски, барча жабрдийдалар олий маълумотли, зиёли инсонлар. Воқеа ҳам чекка вилоятда эмас, нақ пойтахтдаги марказий туманлардан бирида рўй берган. Оқ-қоранинг фарқига борадиган, ўқимишли инсонларнинг бир фирибгар аёлнинг найрангларига чув тушиб ўтирганига нима дейсиз? Бежизга севимли шоиримиз — Ғафур Ғулом: "Тақдирни қўл билан яратур одам, ғойибдан келажак бахт бир афсона...” демаган.

Лола Шоимова

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 301 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016