WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7319]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [945]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [465]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2854]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4643]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [53]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8578]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [881]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2647]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [158]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [220]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [605]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1930]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [369]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2149]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4269]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [79]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [368]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [42]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 43
Гостей: 43
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Bogdanpxa, proffalmazGlumn, ArthurApark, gazandflem
Главная » 2019 » Январь » 11 » 32 ёшли ўзбекистонлик Гули Муродова 77 ёшли англиялик лорд билан севги тарихини сўзлаб берди

ПОИСК / IZLASH:

09:13
32 ёшли ўзбекистонлик Гули Муродова 77 ёшли англиялик лорд билан севги тарихини сўзлаб берди
Ўзбекистонлик 32 ёшли Гули Муродова мультимиллионер ва лорд, Консерватив мусулмон форуми асосчиси, барон ва Буюк Британия Лордлар палатасининг умрбод аъзоси бўлган Муҳаммад Илтафга турмушга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу хабар чоп этилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик Гули Муродова ҳақида қўпол ва ҳақоратомуз изоҳлар ёзиб қолдирила бошлади. Асоссиз гап-сўзларга нуқта қўйиш мақсадида Гули Шайх (Муродова) таҳририятга мурожаат қилди ва «Дарё» мухбири Севара Нишонова билан суҳбат давомида шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритди.

«Сайтлар ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган маълумотлардан сўнг мен интернет фойдаланувчиларининг нафрати ва ҳақоратомуз изоҳларига дучор бўлдим.

Кенг жамоатчиликнинг бундай муносабати мени ташвишга солди, сабаби эълон қилинган материал нотўғри бўлиб, ўқувчиларга ёлғон маълумотлар етказди. Агарда ОАВ ушбу материалларни чоп қилишдан аввал мен билан боғланиб, маълумотларга аниқлик киритганида маълумотларнинг барчаси ўқувчиларга тўғри етказилган, асоссиз, сенсацион деталларга қурилмаган бўларди.

Шунинг учун ҳам мен шахсий ҳаётим ҳақидаги гап-сўзларга чек қўядиган қуйидаги маълумотларни сўзлаб бермоқчиман», — деди Гули Шайх.

«Англияга ўқиш учун келгандим»

Мен Самарқанд шаҳрида туғилиб ўсганман. Самарқанд тиббиёт университетининг «Ҳамширалик иши» факультетини тамомлаганман. Сўнгра Республика шошилинч тиббий хизмат шифохонасининг Самарқанд вилояти бўлимида ишлаганман.

Мен Англияга ўқишимни давом эттириш учун келганман. Лондон шаҳрида университетга кирдим, «Етакчилик ва менежмент» мутахассислиги бўйича бакалавр даражасини эгалладим. Кейинроқ мен ўқишимни молия соҳасида давом эттирдим.

«Ҳеч қачон официант бўлиб ишламаганман»

Ўқиш даврида Бельгия компаниясида ярим ставкада менеджер бўлиб ишлаганман. Ушбу компания Англияда эксклюзив Бельгия шоколади савдоси билан шуғулланарди.

Шунинг учун менинг официант бўлиб ишлаганим ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз. Мен ҳеч қачон официант бўлиб ишламаганман.

Мен ўша компанияда ишлаётганимда лорд Муҳаммад Шайх бизнинг дўконимизга тез-тез кириб турар ҳамда ўзига ва ҳамкасбларига шоколад сотиб олар эди.

Дўстликдан бошланган севги

У Ўзбекистоннинг ажойиб тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга эди.

Биз бой меросимиз ва Имом ал-Бухорий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Ибн Сино, Улуғбек, Амир Темур каби тарихимизнинг ажралмас қисми саналган буюк шахслар ҳақида сўзлашишни одат қилдик.

Вақт ўтиши билан бизнинг ўртамизда маънавий дўстлик юзага келди. Бироқ, у ҳеч қачон менга Британия парламентида лорд эканлиги ёки ўзи эгаллаган бошқа лавозимлар ҳақида гапирмаган. Мен бу ҳақда орадан бироз вақт ўтгач билганман.

«Шайх хотини билан аллақачон ажрашган эди»

Ўша пайти у хотини билан исломий урф-одатларга кўра аллақачон ажрашган эди. Яъни у хотинига талоқ берган. Мусулмонча ажрашувдан сўнг жараён юридик жиҳатдан расмийлаштирилган.

Унинг хотини билан айрилиши ва ажрашишига менинг умуман алоқам йўқ. Шунинг учун мен ижтимоий тармоқларда мен ва турмуш ўртоғим ҳақида ёзиб қолдирилган салбий изоҳларга умуман муносиб эмасман, деб ҳисоблайман.

У менинг қўлимни сўради ҳамда ота-онамнинг розилигини олиб, менга уйланиш учун Самарқандга келди.

Гули ва Шайхнинг тўйи қандай ўтган?

Биз 2015 йилнинг 1 ноябрь куни никоҳ ўқитганмиз. Никоҳ Лондон шимолидаги масжидда, бир неча кишининг гувоҳлигида ўқилди.

Маросимдан сўнг бизга гувоҳлар томонидан имзо чекилган сертификат берилди.

Кейинроқ, бизнинг никоҳимиз Англиядаги етакчи саналадиган «Рижентпарк» масжиди бош директори томонидан ратификация қилинди.

Сўнгра биз эр-хотин сифатида Ҳаж зиёратига бордик. Биз икки марта Ҳаж зиёратида бўлдик. Иккинчи марта бизни Саудия Арабистони қироли Ҳазрати Олийлари шахсан таклиф этди. Саудия Арабистони ҳукумати менинг лорд Муҳаммад Шайхга турмушга чиққаним ҳақида паспортимга белги қўйди.

2015 йилда никоҳдан сўнг биз никоҳни қайд этишнинг расмий маросимини ўтказишга қарор қилдик.

Ушбу маросим Лондондаги Ламбет кенгаши биносида, 2018 йилнинг ноябрида бўлиб ўтди, унда кўплаб меҳмонлар иштирок этди.

«Турмуш ўртоғим — соғлом ва кучли инсон»

Турмуш ўртоғим ҳақиқатан ҳам 77 ёшда, бироқ у ҳам Британия парламентида, ҳам бизнесда ўта фаол ҳаёт тарзини олиб боради.

У соғлом ва кучли инсон бўлиб, хайрия ва жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади.

Турмуш ўртоғим бутун дунёдаги жамоатчилик ва хайрия фаолияти учун «Фахрий доктор» унвонига сазовор бўлган. Унинг энергияси ва фаоллигига ундан анча ёшроқ эркаклар хавас қилса арзийди.

«Лорд Шайх ҳар доим ‘Ўзбеклар хушмуомала, меҳмондўст’ дейди»

Лорд Шайх тўрт марта Ўзбекистонга келган ҳамда мамлакатимиз раҳбарияти билан учрашган. У Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, савдо, маданий ва таълим алоқаларининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида фаол иштирок этади.

Лорд Ўзбекистон ҳақида учта доклад тайёрлаган. Ҳужжатларда мамлакатдаги вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар келтирилади. У икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Буюк Британияга ташриф буюрган Ўзбекистоннинг бир нечта делегациялари билан учрашган.

Лорд Шайх 2016 йилда президент сайловларини кузатиш учун Ўзбекистонга таклиф қилинган. Сайловдан сўнг Лорд Шайх жараённинг шаффоф ўтгани, яхши ташкиллаштирилгани ҳамда сайлов Ўзбекистоннинг барча аҳолиси учун ўзининг фуқаролик бурчини бажариш имконини берганини қайд этган.

Лорд Шайх шунингдек, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида некролог ёзган. Сўнгра у Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган ислоҳотларни батафсил таҳлил қилиб, уларнинг чуқур ўйланганлиги ва юқори мақсадларни кўзлагани учун президентга миннатдорчилик билдирди. У президентимизнинг истиқболни кўра оладиган инсон эканлигини ҳис қилмоқда.

Турмуш ўртоғим Ўзбекистоннинг яқин дўсти, ўз чиқишларида мамлакатимизнинг бой маданияти ва миллий мероси ҳақида кўп марта гапирган.

У ҳар доим «Ўзбекистон халқи хушмуомала, меҳмондўст» деб гапиради. Шунинг учун ижтимоий тармоқларда мен ҳақимда ёзиб қолдирилаётган қўпол ва ҳақоратли сўзлардан шок ҳолатига тушди.

«Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчиман»

Мен Ўзбекистон фуқароси эканлигим ҳамда Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланишига ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман. Турмуш ўртоғим билан биргаликда Силк Route Глобал компаниясига асос солдик. Мен Ўзбекистон ҳунармандлари томонидан тайёрланган кўплаб қўл меҳнати маҳсулотларини сотиб олдим ҳамда тез орада интернет орқали уларни сота бошлайман. Ўзбекистонга инвестиция киритмоқдаман, чунки Ватанимни севаман. Шунингдек, мен Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчиман.

Шу билан бирга, мен Ўзбекистонда хайрия ишларини амалга ошириб, ногиронлиги бўлган болалар, етимлар ҳамда кам таъминланганларга ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқдаман. Мамлакатимиз аҳолисига доимо ғамхўрлик қиламан.

«Лорд Шайхга турмушга чиқишим — тақдир»

Одамлар турмуш ўртоғим ва менинг ёшим ўртасидаги фарқ ҳақида гапирмоқда. Бироқ, Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) ҳам Биби Ойшага уйланган вақтда ундан анча катта бўлганини унутмаслик зарур.

Улар биргаликда бахтли ҳаёт кечирган, Биби Ойша ҳамиша Муҳаммад Пайғамбарни қўллаб-қувватлаган, у эса рафиқасини одамлар у ҳақда қўрқинчли гап-сўзлар тарқатганида ҳимоя қилган.

Мен Лорд Шайхга ўз хоҳишим билан турмушга чиқдим, унинг ёши, мавқеи ёки бойлиги менинг қароримга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Мен учун ёш — бу кўнгил ҳолати, айрим кекса кишилар ёш эркакларга қараганда кўпроқ энергия ва ғайратга эга бўлади.

Мен турмуш ўртоғимни ҳар доим кучли интеллектга эга бўлган, шу билан бирга атрофдагиларга ўта ғамхўр муносабатда бўладиган мукаммал инсон деб ҳисоблаганман.

Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда мен у билан бахтлиман. Унга турмушга чиқишимни эса тақдир деб атайман.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 82 | Добавил: iphone | Теги: #news, #habarlar, #ahborot, #xabarlar, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #uznews, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019