WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5006]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [671]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2453]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4083]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7536]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [295]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1636]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1800]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3105]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, kapriolwjv, GheRhync, OlgaRybkaPl, @telik@36, 3182858
Главная » 2017 » Октябрь » 4 » ​4 ОКТЯБРЬ – ЕВГЕНИЙ КАСПЕРСКИЙ ТУҒИЛГАН КУН

ПОИСК / IZLASH:

10:08
​4 ОКТЯБРЬ – ЕВГЕНИЙ КАСПЕРСКИЙ ТУҒИЛГАН КУН
Компьютерингиз борми? У ҳолда сиз Касперкийнини танийсиз! Э, ўша вирусларга қарши дастур дейсизми? Ҳа, ўша! Аммо бугун вируслар ҳақида эмас, ана шу вирусларни мағлуб қилишни касбига айлантирган шу касби орқасидан дунёни қутқаришга аҳд қилган, минглаб одамларни иш билан таъминлаган, ўтган йили миллионердан миллиардерга айланган, маҳсулоти 300 миллион нафар фойдаланувчига эга, ўттизта мамлакатда корхонасининг ваколатхоналари ишлаб турган дастурчи-тадбиркор Евгений Касперскийнинг ажойиб тақидири, ҳаёт йўли ҳақида гаплашамиз.

"Ҳаммасига сабабчи – онам”

Евгений Касперский 1965 йилнинг 4 октябрь куни Новороссийск шаҳрида туғилган, оилада ёлғиз фарзанд бўлиб ўсган. Отаси ғишт заводида муҳандис, онаси ҳам ўша ерда архив хизматчиси бўлиб ишлаган. "Онам математикага қизиқишимни дарров пайқади. Китоб жавонимда математика китоблари пайдо бўлиб қоларди” деб хотирлайди Касперский. Бир неча йилдан сўнг айнан онаси ўғлини физика-математика мактабига етаклаб олиб боради, кейин эса Подмосковьега кўчиб келганларида физика-математика интернатига беради. У бу ерда аниқ фанларни ўрганиш баробарида ўз устида ҳам қаттиқ ишлади. Натижада, ўша пайтдаги нуфузли саналган Давлат хавфсизлиги қўмитаси қошидаги Криптография, алоқа ва ахборотлаштириш интститутига киришга муваффақ бўлади. Ўқишни битириб, ҳарбий хизматга отланади.

Аълочи, фаол ва шунчаки, гўзал

Муҳаббат ҳам эса талабаликдаёқ унинг йўлидан чиқди. Аълочи, фаол ва шунчаки гўзал қиз Натальяга ошиқ бўлиб қолади, тўғрироғи, курсдоши билан "Дам олиш уйи”га борган Наталья Касперскийнинг бошқалардан ажаралиб турганига эътибор қаратади. "Жуда ностандарт, ҳақиқий йўлбошчи” деб унга баҳо беради Наталья. Ярим йилдан сўнг улар турмуш қуришади, 1989 йили Наталья 5-курсда ўқиб юрганида фарзандлари Максим туғилди, уч йилдан сўнг эса Иван дунёга келади.

Махфий илмий-текширишлар

Энди оилали, иккита фарзанди бор Касперский касб танлашда адашмаслиги керак эди. Ўйлаб-ўйлаб, охири ҳарбий бўлишга аҳд қилди. Ахир у мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ собиқ иттифоқ ҳарбий кучлари бош штабининг маҳфий илмий-текшириш институтидан уни ишга ёллагани келгандилар. Шундай қили, ҳарбий илмий-тадқиқот институтида ишлай бошлади.

Аммо маоши кам бўлгани боис, оиласини боқиш учун ҳаракат қилмаса бўлмасди. Шунда Касперский компьютер савдоси билан шуғулланадиган бир кооператив билан ҳамкорлик қилишга киришди. Аммо иши бароридан келмади, тўғрироғи, умуман ўхшамади. Бирорта ҳам комппьютерни сотолмади. Бу ишдан биргина хулоса чиқарди: савдони эплолмас экан...

Зараркунандаларга қарши

Агар 1989 йили Касперскийнинг компьютерига тақдир тақазоси билан «Cascade» номли вирус тушиб қолмаганида у яна нималар билан шуғулланишишга тўғри келарди, Яратганга аён. Касперский ҳеч бир қийинчиликларсиз "касаллик”ни даволади (ахир нима бўлганида ҳам ўртамиёна дастурчини маҳфий давлат институтига ишга қабул қилишмайди-да). Вирус кодини қисмларга бўлиб ташлаб, зарарли оқибатларни бекор қилувчи дастур ишлаб чиқди. Мана шундай қилиб, бу иш унинг бутун ҳаётининг мақсадиган айланишини хаёлига ҳам келтирмай у ўзининг илк "дори”сини ёзди. Ўша йиллари Интернет оммалаша бошлади, кимдир фойдали бир кор билан шуғулланса, айримлар заракунадаликни касбларига айлантирдилар. Евгений эса мана шу трояну вирусларни йиғиб боришни одат қилиб олди, бўш вақтларида эса уларга қарши "заҳар”лар ярата бошлади.

Квартирами, видеомагнитафонми ё... китоб?

Секин-аста ундан ёрдам сўрайдиганлар пайдо бўлди. Аввал бу хунари жуда кам фойда келтирар, буюртмалар саноқли, ишлар майда эди. Табиийки, бу билан оиласини боқишига кўзи етмасди. Аммо бир катта буюртма унга ҳаракат қилиш кераклигига ишора берди. Дастурий таъминот билан шуғулланувчи йирик корхона бу сафар ўз тўпламларига антивирус дастурини ҳам киритишни исташганди. Ўша пайтлари бу деярли қилиб бўлмайдиган ишдек туюларди – технологиялар ҳали унчалик ривожланмаган, буюрмачининг ҳам, пудратчининг ҳам тажрибаси йўқ. Лойиҳа ҳаддан зиёд маҳобатли эди гўё. Аммо ўйчи ўйини ўйлагунча... улар шартномани тузиб, имзоладилар. Дастур жуда қойилмақом қилиб ишланмаган бўлса-да, барибир, Касперскийга анчайин катта пул олиб келди. Ана энди хобби ишга айланиши эҳтимоли пайдо бўлди.

Тақдир эса унга яна бир синовни тақдим этди. Унга бир неча юзта компьютерларга ҳимоя ўрнатиш вазифаси тогпширилди. Антивируслар билан жиҳозланган компьютерларнинг бозори чаққон бўлиб, анчайин даромад келтирди. Бу пулларга ўша пайтлари автомобиль ёки видеомагнитофон сотиб олиши мумкин эди – иккиовининг нархи бир хил эди-да. Аммо Касперский унисини, ҳам бунисини ҳам олмади, бир неча тонна қоғоз ҳарид қилиб, «MS-DOSдаги компьютер вируслари» китобини чоп эттирди. "Китоб савдоси фойда келтирмади, аммо мени фамилиямни танийдиган бўлишди, – деб тушунтиради Касперский. – Бу тўғри қарор эканига ҳозир ҳам ишончим комил. Ҳадеб пул тўғрисида ўйлайвериш, фақат даромадни мақсад қилиш нотўғри. Муваффақият ҳақида ўйлаш керак, пул эса ўзи келади”. Ҳақиқатан ҳам Касперский кейинчалик машҳур брендга айланадиган исмининг юқориларга кўтарилишига тамал тоши қўйганди.

У ижодни танлади!

Давлат ҳомийлигидаги ҳарбий илмий-текшириш инстиутудан кетишигга хотини Натальядан бошқа ҳамма қарши эди. Ахир тўқсонинчи йилларнинг боши эди, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмасди, ҳарбий ташкилотда эса ҳар ҳолда ҳеч кимнинг қорни оч қолмаслиги аниқ эди. Ёш офицерга ҳарбий хизматни ташлаб кетиш осон бўлмади, бўшатиш жараёни бир йилга чўзилди. Ахир институтнинг "бош дастурчиси”ни ким ҳам қўлдан чиқаргиси келарди, дейсиз? Аммо Касперский буни ҳам уддалади, "ҳарбий ишга нолойиқ” деган ибора билан ишдан бўшаши тўғрисидаги буйруқни олди.

Шундан сўнг бирор ой дам олмоқчи бўлди-ю, аммо икки ҳафтада ўйдан зерикиб, 1991 йилнинг 19 май куни "КАМИ” техник марказига ишга кирди. Шу пайтгача компания антивирус программалари билан шуғулланмас, уни сотиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмасди, аммо компьютерлар дунёсида анчайин машхур бўлиб қолган Касперский учун махсус антивирус бўлинмаси очиб беришди, аввалбошда у шу бўлимнинг ягона ходими эди. Унга алоҳида хона, компьютер ва ижод қилиш имкониятини беришганди.

Кунига 12 соатдан таътилсиз, дам олиш кунларисиз ишлаш натижасида Касперский ўз антивирус дастуриини ишлаб чиқди – деярли орзусига эришди. Бўлимга янги ходимлар олинди. Антивируслар базаси кенгайди, хуллас иш олдинга қараб кетди.

1994 йили у ишлаб чиққан лойиҳасини тестдан ўтказиш Гамбург университетига жўнатди. Синовлардан ўтгач, у ишлаб чиққан дастур рақобатчиларникиджан юқори деб топилди, ундаги вируслар сони бошқаларникидан кўп эди. Гамбургадаги муваффақиятидан сўнг янги контрактлар пайдо бўлди. Италияю Швейцариядан ҳалқаро шартномалар тузиш таклифи кела бошлади.

Эр бош, хотин... ҳам бош

1994 йили "яна озгина уйда ўтирсам, жинни бўлиб қоламан” деган хотинларниинг энг машхур иддаоси билан Наталья Касперская эрининг ишига қўшилди. Уни "КАМИ” компаниясининг дўконига сотувчи қилиб ишга олишди, кейин менжер сифатида антивирус бўлимига штказишди. Унинг вазифаси битта эди – махсулотнинг сотилишини йўлга қўйиш. "КАМИ”нинг ишлари унчайин ривожланмаётган бўлса-да, антивирус бўлими жиддий шартномалар тузарди. 1996 йили Финляндиянинг йирик компанияларидан бири билан шартнома имзолаганлдаридан сўнг Наталья ўз фирмаларини очишлари кераклиги ҳақиқда гап очди. Бошида Евгений рафиқасининг фикрига қўшилмади, аммо "Ками”нинг ишлари орқага қараб кетаётганини кўриб, рози бўлмасликнинг иложи йўқлигини тушунди.

«Касперский лабораторияси»

Шундай қилиб, 1997 йилнинг 21 июль куни «Касперский лабораторияси» деб номланган янги корхона дунёга келди. Корхона номида қаҳармонимизнинг фамилияси ишлатилиши ҳам рафиқасининг талаб ва хоҳиши эди. Одамлар «by Eugene Kaspersky» деган маҳсулотга ўрганиб бўлишган, Евгенийнинг ўзи ҳам анчайин машхур эди. Унинг бу қадами ҳам кейинчалик тўғри эканини амалда исботини топди.

Янги корхонани бошқаришни Наталья бўйнига олди. Лойиҳаларга эса Евганий раҳбарлик қиларди. Ана энди ишлар ривожлангандан ривоожланди. 1999 йилиёқ компаниянинг биринчи халқаро ваколатхонаси очилди. Махсулотнинг сифати ҳам катта роль ўйнади, компаниянинг куну-тун вируслардан химоялашга шай туриши ҳам ўша пайтлародан янгилик эди.

Янги мингйилликда эса олтита одам ишлайдиган «Kaspersky Lab» ЁАЖ халқаро миқёсдаги корхонага айланди, жаҳон миқёсидаги илғор корхоналар рўйхатига кирди.

Касперсикй ҳозир ҳам севимли иши билан машғул, у вирусларни ўрганиб, компьюитерларимизнинг бехавотир ишлашига хизмат қилмоқда.

Икки қўчқорнинг калласи бир қозонда қайнамайди

1998 эса Наталья билан Евгений ўн йиллик турмушларидан сўнг ажрашишга қарор қилдилар. Сабаби Касперскийга ҳадеб "йўқ” дейдиган, ўз гапини ўтказишни ёқтирадиган аёл билан яшаш оғир бўлиб қолди.

Уч йилдан сўнг Наталья яна турмушга чиқди. Унинг янги турмуш ўртоғи ҳам интернет бизнесига алоқадор – тадбиркор Ашманов. Наталья унга икки қиз туғиб берди. Аммо кўп болали она ишини ташламади У ҳануз бизнес-леди, Россиянинг энг бой 10 аёллари сарасига киради. Евгений ҳам 2009 йили қайта уйланди – рафиқаси хитойлик. Бу турмушидан туғилган учинчи ўғли бу йили мактабга чиқди. Кенжа фарзанди эса қиз.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 22 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017