WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6855]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [865]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2764]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4447]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8382]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [855]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [150]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [209]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [429]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1861]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [359]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2054]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4094]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [25]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [258]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [20]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [28]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [15]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 58
Гостей: 56
Пользователей: 2
qapedZes, aapedZes

Kun faolllari:
sapedZes, tapedZes, eapedZes, fapedZes, aapedZes, wapedZes, napedZes, Mihaelhgc, qapedZes, japedZes, uapedZes, royalp, almatvor, lamven, almavor, mariettast69, stabilven, DEANITIX
Главная » 2018 » Апрель » 10 » 5 ёшли қизчани белига қайноқ сув қуйган, пешонасига игна санчган “энага”нинг кирдикорлари фош этилди

ПОИСК / IZLASH:

15:19
5 ёшли қизчани белига қайноқ сув қуйган, пешонасига игна санчган “энага”нинг кирдикорлари фош этилди
Кўпинча турли интернет сайтларида, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда, мессенжерларда энагаларнинг вояга етмаган болаларга нисбатан шафқатсизларча муносабати тасвирларган видеоҳаволалар, маълумотларга кўзимиз тушиб, нафратимизни қўзийди. Афсуски, ана шундай шафқатсизликни ўзида мужассам қилган бу галги "қаҳрамон” хорижда эмас, ўзимизда "кашф этилди”.

Андижон вилояти Марҳамат туманида истиқомат қилувчи 5 ёшли Шаҳризоданинг (исми ўзгартирилган) онаси ишлаш учун Қозоғистонга кетиш олдидан қизини таниши Бозоргулга ишониб қолдириб кетади. Аммо бу 54 ёшли аёл онанинг ишончини оқламай, вояга етмаган 5 ёшли гўдакни "ўзига хос” (бежизга бундай изоҳламаяпмиз, сабаби сўнгги пайтларда айнан вояга етмаганларга нисбатан гоҳ отаси, гоҳ онаси ёки бошқа бир учинчи шахс томонидан кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқлар қўлланилаётир) қийноқлар билан азоблаб келган. Унинг ҳам бу жиноий ҳаракатлари асрлар чиғириғидан ўтган қоида — қонуний жавобгарликдан холи бўлмади. Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди судьяси Жаҳонгир Якубхўжаев раислигида тумандаги Мингтепа МФЙ биносида бўлиб ўтган ва ва охирги вақт анъанага айланган сайёр суд тартибида мазкур иш маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.

Жаҳонгир ЯКУБХЎЖАЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди судьяси:

— Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а,в” бандлари билан айбланган судланувчининг маълумоти ўрта, ишсиз, муқаддам судланмаган. Иш бўйича 2017 йил 30 август кунидан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Ўзи истиқомат қиладиган хонадонда 2017 йил 13 февраль кунидан 2017 йил 1 август кунига қадар қарамоғида бўлган ожиз аҳволдаги, 2013 йилда туғилган вояга етмаган Шаҳризодани Қозоғистонда ишлаш учун кетган онасини соғиниб йиғлаган вақтида, уни овутиш ўрнига йиғламаслиги учун баданининг турли жойларига қўллари, ёғоч таёқ ва темир бўлаги билан уриб, чимчилаб, оғзини беркитиб, белига қайноқ сув қуйиб, муттасил равишда қийнаб келган. Ана шундай қийноқлар билан қизчага қисқа муддатли соғлиқнинг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказган.

"ЭНАГА" АЙБИГА ИҚРОР ЭМАС, ЛЕКИН...

Суд мажлисида маълум қилинишича, жиноят иши ҳужжатларига кўра, Андижон вилоят суд-тиббиёт экспертиза бюроси Шаҳризоданинг танасида қисқа муддатли соғлиғи бузилишига олиб келган юқоридаги каби енгил тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Жаҳонгир ЯКУБХЎЖАЕВнинг изоҳига кўра, унинг айби ишга жалб қилинганларнинг кўрсатувлари ҳамда тўпланган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, Шаҳризоданинг онаси берган кўрсатмадаги маълумотлар билан ҳам...

Шаҳризоданинг онаси:

— 2017 йил 2 август куни Бозоргулнинг уйига келдим. У уйида йўқ эди. Қўшнилардан сўрадим. Улар менга қизим Шаҳризода Марҳамат туман прокуратурасида эканлигини айтишди. Кейин прокуратурага бордим. Ўша ерда қизимни Бозоргул уриб тан жароҳатлари етказганлигини билдим. Қизимни педагог иштирокида сўроқ қилишди. Қизим сўроқ вақтида мени соғиниб йиғласа, Бозоргул унинг белига ёғоч таёқ билан уриб келганини, қўллари билан оғзини ёпиб қўрқитгани, қўлини тишининг тепа қисмига қўйиб ботирганлигини, пешонасига игна санчганлигини, "онанг ўлган” деб томоғидан бўғганлигини, чимчилаб, оғритганлигини, қорин соҳаларига урганлигини, чап қулоғига қошиқни санчиб олганлигини айтди. Яна қизимнинг айтишича, у ваннада оёғини юваётган вақтида, Бозоргул келиб белига қайнаган сув қуйиб юборган.

СУДЛАНУВЧИНИНГ ВАЖЛАРИ РАД ҚИЛИНДИ, ЧУНКИ...

Шунингдек, судья бу каби ҳолатлар юзасидан 2017 йил 4 август куни 5 ёшли Шаҳризоданинг кўргазмаларини ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракати ўтказилганини маълум қилди. Унинг изоҳига кўра, Шаҳризода ва педагогнинг қатнашувида холислар иштирокида Бозоргулнинг уйига борилганида қизча "энага”сини кўриб, инжиқланган ва йиғлаб юборган. Кейин уйга кириб қизча ҳаммом ва балконни кўрсатиб, шу ерларда "энага”си уни уриб, қийнаганларини айтган.

Ишга жалб қилинган гувоҳлар ҳам ўз кўрсатмаларида мазкур ҳолатларни тасдиқлашди. Ҳатто гувоҳлар томонидан "энага”нинг қизчани урган таёғи яшаш хонадони ертўласида туриши ҳам маълум қилинди. Қўшнилар берган кўрсатмаларга кўра эса, Шаҳризода болалар майдончасига деярли чиқмаган. Кўчага чиққан вақтида эса баданларида кўкариш, чимдишдан қолган қизариш ва калтаклашдан қолган шилинма жароҳатлар бўлган. Бунинг сабабини сўраган қўшниларга "энага”си ургани, ҳатто оёғига қошиқ тиқиб олганини, орқа елка ва белини кўрсатиб, орқасидан қайнаган сувни қуйиб юборганини айтиб берган.

Судда бу каби кўрсатмалар, экспертиза хулосалари ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар мажмуи билан Бозоргулнинг жавобгарликдан қутулиб қолиш ёки жазони енгиллаштириш мақсадида ўйлаб топган важлари рад қилинди.

ҲУКМ ЎҚИЛДИ

Суд судланувчига жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг муқаддам судланмаганини, аёллигини, 2 нафар фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, унинг жиноят содир қилгунга қадар хулқ-атворини, айб шаклини, содир қилинган жиноятнинг хусусиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини, содир қилиш шароити ва сабаб-ларини инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а,в” бандлари билан айбдор деб топди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а,в” бандлари билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Суд ҳукмига кўра, энди "энага” ахлоқ тузатиш ишлари жазосини назорат қилувчи ИИБ органлари белгилаб берадиган жойларда ўтайди. Жазони ўташ муддати ҳукм ижрога қаратилди.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Мазкур ишни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати 2018 йил 19 январь куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқди ва ажрим қилди. Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидан чиқарилган ҳукмда кўрсатилган жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 203 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #news, #xabarlar, #Yangilik, #новости, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018