WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 4 » 90 ёшли қиролича набираси Уильям фойдасига тахтдан воз кечадими?

ПОИСК / IZLASH:

07:27
90 ёшли қиролича набираси Уильям фойдасига тахтдан воз кечадими?
Буюк Британия ва Шимолий  Ирландия бирлашган қироллиги сайёрамиздаги энг нуфузли ҳукмрон сулолалардан саналади. Айни пайтда мамлакат қироличаси Ер юзидаги энг кекса монарх, энг узоқ муддат тахт тепасида турган монарх, айни пайтга қадар истеъфога чиқмаган иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиси сифатида рекорд ўрнатиб келмоқда. 

1952 йилдан бери Британия тожини бошидан қўймай келаётган Елизавета Иккинчи яқинда 90 ёшни қарши олади. Виндзорлар сулоласининг ҳукмрон вакили саналган Елизавета Иккинчи Британия ҳамдўстлигининг ҳам раҳбари саналади. Британия қонунларига кўра, қироличадан сўнг тахт унинг катта ўғли шаҳзода Чарльзга қолиши лозим. 68 ёшли шаҳзода қирол мақомини олиши учун эса, қиролича вафот этиши ёки ўз розилиги билан тахтдан воз кечиши керак бўлади. 

Кейинги пайтларда интернет тармоғида қироличанинг тахтдан воз кечиши ҳақидаги шов-шувлар яна жонланиб қолди. Бу галги шов-шувларга ишонадиган бўлсак, қиролича тахтни ўғли Чарльзга эмас, балки шажара бўйича кейинги тахт вориси шаҳзода Уильямга қолдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Уильям 1982 йил 21 июнда шаҳзода Чарльз ва малика Диананинг оиласида таваллуд топган. 2010 йилда севгилиси Кейт Миддлтон билан оила қурган. Айни пайтда уларнинг Жорж ва Шарлотта исмлари фарзандлари бор. Қонун бўйича шаҳзода Уильям отасидан сўнг тахтга ўтириши мумкин бўлган валиаҳд саналади. Маълумотларга қараганда, айни пайтда мамлакатда  шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг нуфузи отаси ва ўгай онаси Камилла Паркер Боуллзникига  қараганда анча юқори. 

Маълумки, шаҳзода Чарльз ўзининг марҳум рафиқаси Диана Спенсер билан 1980 йилда танишиб, орадан бир йил ўтиб, оила қуришган. Бу никоҳдан уларнинг икки ўғли Уильям ва Гарри дунёга келганди. Бироқ, орадан кўп ўтмай эр-хотин орасига совуқлик тушади. 1992 йилдан бошлаб улар алоҳида яшай бошлашади, 1996 йилда эса, бутунлай ажрашишади. 1997 йил 31 августда, парижда  малика Диана ва араб миллиардерининг ўғли Доди ал-Файёд билан бирга автоҳалокатга учрайди. Малика ўз вақтида шифохонага етказилганига қарамай, вафот этади. 

2005 йилда шаҳзода Чарльз ўзининг собиқ севгилиси (Дианага уйгангунига қадар) Камилла Паркер Боуллз билан оила қуради. Айни пайтга қадар уларнинг никоҳидан фарзанд дунёга келмаган.

Қиролича ўғлининг малика Дианага уйланишига қарши бўлганидек, унинг иккинчи никоҳига ҳам унчалик рўйхушлик бермаганди. Ўз навбатида набираси Уильям ва Кейтнинг никоҳига ҳам даставвал қарши чиққан. Кейтнинг ахлоқи, оммага ўта очиқ кийимларда кўриниш бериши бир неча бор "зоти олиялари”нинг ғазабига сабаб бўлган. Шунга қарамай, ёш оила олти йилдан бери аҳил ва бахтли яшаб келишмоқда. Дарвоқе улар яқинда  Ҳиндистон ва Бутан давлатлари бўйлаб саёҳатдан қайтиб келишди. 

Хўш, нима сабабдан қиролича тахтни набирасига қолдирмоқчи? Аслида қиролича бир неча йилдирки тахтдан воз кечиши ҳақда бот-бот гапириб келади. Бироқ, у ҳамон дунёдаги энг машҳур ва қудратли қиролликнинг раҳбари сифатида мамлакатни бошқармоқда. 

Американинг машҳур Globe журнали Букингем саройидаги норасмий манбаларга таяниб, маълумот беришича, қиролича Елизавета II ўз ёрдамчиларига мазкур қарорини амалга ошириш учун тегишли ҳужжатлар тўплаш ҳақида кўрсатма берган. Аммо, Букингем саройининг расмий манбаларида ҳозирча бу хусусда аниқ маълумот йўқ. Гап-сўзларга қараганда, қиролича ўзини набираси олдида ҳамон айбдор сезади ва шаҳзода Уильямнинг тож кийиш маросими унинг онаси автоҳалокатга учраган куни, аниқроғи 2016 йилнинг 31 августида ўтказилиши мумкин.

Манбаларнинг шаҳодатига кўра, қиролича бу ҳақда шахсан Уильям ва Кейтга уларнинг Ҳиндистонга сафар қилишларидан олдинроқ маълум қилган. 

"Шаҳзода Уильям ва герцогиня Кейт Мидлтон бу янгиликдан ўзларини йўқотиб қўйишган. Улар ҳали бу воқеага тайёр эмасликларини билдиришган. Улар ҳозир асосий вақтларини фарзандлар тарбиясига қаратишлари лозим, шу боис давлат ишлари билан шуғулланиш учун уларнинг вақти ҳам, имконияти ҳам йўқ. Аммо, қиролича ўз фикрида қатъий туриб оладиган бўлса, улар ҳам бу қарорга ҳурмат ила бош эгишдан бошқа чора тополмайдилар” деб ёзади мазкур журнал муаллифи.

Мишмишларга кўра, қиролича тўнғич ўғли ва унинг рафиқаси билан боғлиқ турли гап-сўзлар, можаролардан чарчаган. Қолаверса, у ўғли Чарльзнинг сиёсий иқтидорини тўлақонли деб билмайди ва унинг тимсолида ҳақиқий қиролни кўролмаслигини бир неча бор ошкор этган. Қироличанинг фикрича мамлакатни кучли, иродали, ўзига ишонадиган инсон бошқариши лозим. 

Қироличанинг бу тахлит кескин қарор чиқаришига ўғли ва келини билан боғлиқ янги можаронинг юзага келиши сабаб бўлган. Хабарларга кўра, жорий йил апрель ойининг бошларида австралиялик тадбиркор Саймон Доранте-Дэй ўзини  Чарльз ва Камилланинг никоҳсиз туғилган ўғли деб эълон қилади. Доранте ўзининг 50 ёшлик юбилейи асносида боқиб олган бувиси ва бувиси бир пайтлар Букингем саройида ишлагани, эллик йил илгари қиролича ва унинг турмуш ўртоғи Филипп уларга яширинча  янги туғилган чақалоқни тарбиялаб вояга етказиш учун топширганини маълум қилган. "Ана шу ўша чақалоқ ҳозир қаршингизда турибди” дея тантанавор эълон қилганди Саймон.  Бу фикрини исботлатиш учун қироллик оиласи вакиллари – Чарльз ва Камилладан ДНК текширувчидан ўтишларини талаб қилади. 

Ҳар қалай Қиролича учун ҳар хил шубҳали шахсларнинг "четдан келиб тўрга даъво қилиши” ташвиш уйғотган, шу боис тахтни тинчгина "эгаси”га топшириб қўйишга қарор қилган бўлиши мумкин.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 183 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016