WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 15 » Ҳақиқий эркак ҳеч қачон қилмайдиган 10 та ҳаракат

ПОИСК / IZLASH:

07:11
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон қилмайдиган 10 та ҳаракат
Мана шу одатларга оғишмай амал қилгани учун ҳам бундай эркаклар ҳақиқий эркак ҳисобланади, дейди "Сosmo” нашри.

Ҳақиқий эркак бировнинг тарафини олмайди

Агар турмуш қурган бўлсангиз, у ҳар қандай шароитда, ким билан жанжаллашишингиздан қатъи назар, сизнинг тарафингизни олади. Асосийси, ҳақиқий эркак рақиб томоннинг тарафини олмайди. Аммо бу дегани ноҳақ бўлсангиз ҳам сизни ҳимоя қилиши лозим дегани эмас. Жанжал сабабини кейин, биргаликда муҳокама қилинг. 

Ташқи қиёфангизни муҳокама қилмайди

Ҳақиқий эркак сизни орзусидаги аёлга айлантиришга ҳаракат қилмайди. У бу нарсанинг орзу-хаёл эканлигини яхши англайди. Сиз тирик жонсиз, сизнинг ҳам ўз хоҳиш-истакларингиз бор, ташқи қиёфангизнинг қай ҳолатда бўлиши шахсий ишингиз. Ҳақиқий эркакка идеал эмас, балки сиз керак бўласиз. 

Сизни яқинларингиздан ажратмайди

Ҳақиқий эркак яқин дугонангиз, қариндош-уруғларингиздан алоқани узишни талаб қилмайди. Агар у яқинларингиз сизга ёмон таъсир ўтказади деб ўйласа, демак улардан қўрқади. Эртами-кечми яқинларингизнинг "у сенга мос эмас” дейишларини яхши тушунади. Шунинг учун қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида ҳаракат қилади. Ҳақиқий эркак сизнинг ҳам, яқинларингизнинг ҳам қадрига етади, ҳурмат қилади. 

Аёлнинг шахсий ҳудудига дахл қилмайди

Ҳар бир одам жинсидан қатъи назар, ўз шахсий ҳудудига эга бўлишни истайди. Чунки унинг ўзига хос қилиқлари, хоҳиш-истаклари ва сирлари мавжуд. Рафиқасининг, севгилиснинг шахсий ҳудудига кириб, ўз тартиб-қоидаларини ўрнатмоқчи бўлган эркак, ожиз эркакдир. Уни муҳаббат эмас, кўпроқ ҳукмронлик ҳисси қизиқтиради.

Муаммоларингиз билан ёлғиз қолдирмайди

Турмуш қургандан кейин муаммолар бир кишига эмас, икки кишига тегишли бўлади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Агар эркак сизга "Бу сенинг муаммонг, ўзинг ҳал қил” дейдиган бўлса, яхшиси бошқа нарсаларни ҳал қилишни ҳам ўз бўйнингизга олинг.
 
Сизга хиёнат қилмайди

Сиз эркак кишининг полигам, шу билан бирга онгли мавжудот эканлигини  унутманг. Ҳар бир инсон инстиктларини бошқара олиши керак. Агар у сизга хиёнат қилиб, "мени тушун, ахир эркак киши бўлсам”, дейдиган бўлса, билингки, сизни севмайди. Эркак кишини севган инсони қалбини яралаш, уни йўқотиб қўйиш қўрқуви хиёнатдан ушлаб туради. Рафиқасининг ҳис-туйғулари билан ҳисоблашмайдиган эркак виждони қийналмай. Хиёнат кўчасига киради. 

Сизни ожизага айлантирмайди

Ҳақиқий эркак ёнида ўзига ишонган, мустақил аёл бўлишини истайди. Заифа, ўзига ишонмайдиган аёллар зўравон эркакларга керак бўлади. Улар бундай аёлларни истаганча таҳқирлашлари, қўл кўтаришлари мумкин. Агар эркак киши сизга ҳукмини ўтказа бошласа, яхшиси у билан алоқани узган маъқул. Ҳақиқий эркак рафиқасининг қизиқишларини қўллаб-қувватлайди, ёрдам беради. 

Жиддий муносабатлардан қочмайди

Ҳақиқий эркак жиддий муносабатлардан қочмайди, балки бундай муносабатларга интилади. Ундан "Ҳали мен тайёр эмасман”, "Ўйлаб кўришим керак” деган гапларни эшитмайсиз. У сиз ҳақингизда аввалдан ўйлаб қўйган. 

Ҳар бир қадамингизни текширмайди

Икки тенг ҳуқуқли инсонларга тегишли бўлган муносабатлар ҳақиқий муносабатлар ҳисобланади. "Ота-она — бола” каби шаклланган муносабатларда у ота-она ролини сиз эса ахмоқ бола ролини ўйнашга мажбур бўласиз. Ҳақиқий эркак ҳар қандай шароитда ҳам сизга ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга, муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилади. Ҳар бир ҳатти-ҳаракатингизни кузатиб, сизни тергамайди. Сиз ёш бола эмассиз, бу босқичлар орта қолган.  

Ҳеч қачон куч ишлатмайди, зулмини ўтказмайди

Зулм ўтказиш ҳар хил кўринишда намоён бўлиши мумкин, аммо бундай одамни бир кўрганда аниқлаш мумкин. У сизга қўл кўтариб, яна сизни айбдор қилиши мумкин. Эртами-кечми бундай муносабатлар жонингизга тегади. Ҳаёт инсонга бир марта берилади, уни зулмкор одам билан ўтказиш шарт эмас. Ожиз эркак аёлга қўл кўтаради.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 702 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016