Актриса Instagram саҳифасига қизи билан тушган суратни жойлаган
Миллионлаб мухлисларга эга америкалик актриса Анжелина Жоли 15 ёшли қизи билан тушган суратни намойиш қилди.
Мухлислари унинг фарзандларига ўзгача меҳри борлигини айтган. Актриса бир неча йиллар олдин фарзандларининг тарбияси билан кўпроқ шуғулланиши учун кино оламдаги карьерасини қисман тарк этган эди. У нафақат ўзининг фарзандларига, балки асраб олган фарзандларига ҳам алоҳида эътибор кўрсатиши мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган. Кузатувчилар актриса ва унинг қизи бир-бирига ақлбовар қилмайдиган даражада ўхшашини ёзган.
Актриса Instagram’даги саҳифасига қизи Шайло билан тушган суратни жойлади. У сурат остига Камбоджада маҳаллий аҳоли орасида вақт ўтказганини, ўзини яхши ҳис қилаётганини ва Самлоут ҳудудидаги МЖП жамғармасида дўстлари, ҳамкасблари билан учрашганидан хурсанд эканини ёзган.
«Бир неча кун вақтимни Камбоджадаги меҳрибон маҳаллий аҳоли орасида ўтказдим. Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Бу мен ва менинг оилам учун ҳар доим алоҳида мамлакат бўлиб келган. Самлоут ҳудудидаги МЖП жамғармасида дўстларим ва ҳамкасбларим билан учрашганимдан хурсандман. Маҳаллий жамоа соғлиқни сақлаш, таълим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳалар устида ишламоқда», — дейди Жоли.