WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июль » 3 » Аҳмадбой ҳаммадан узр сўради (Видео)

ПОИСК / IZLASH:

07:05
Аҳмадбой ҳаммадан узр сўради (Видео)
30 июнь куни Ўзбекистон телеканаллари орқали "Аҳмадбой васвасаси” деб номланган кўрсатув намойиш этилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Турсунбоев Аҳмаджон ва унинг яқин қариндошлари уй-жойлари ва уларга қарашли корхоналарда 13 миллиард 139 миллион сўм ва 12 миллион доллардан ортиқ маблағ мавжудлиги аниқланди.

Хўш, Аҳмадга пул берган ва ундан пул олган одамлар сони бир неча ўн мингга етган экан, бунинг ортида нима ётибди?

МТРК телеканаллари орқали намойиш этилган журналистик суриштируви орқали шу каби саволларга ойдинлик киритилди.

Ҳаммаси қандай бошланган?

Кўпчиликнинг эътиборини тортган мазкур воқеа бундан 4-5 йил олдин бошланган. Ўшанда чинозликлар орасида "Олмазор қўрғонида яшайдиган Аҳмад одамлардан пул, қорамол, автомашиналарни бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан қабул қилаётган эмиш” деган гап-сўзлар тарқалди. Наҳотки, ҳеч қандай меҳнатсиз бир зумда бир сўмни икки сўм қилиш мумкин бўлса? Аммо аҳолининг ишончига киришга қаратилган урунишлар зое кетмади ва осон йўл билан бойиб кетишни истаганлар бирин-кетин Аҳмадни эшигини қоқиб кела бошлади.

Берган пули ёки молини икки баробар қилиб қайтариб ола бошлаган мижозлар янги мижозларни бошлаб келади. Айни пайтда аҳоли орасида саҳоватпеша, бир сўзли, одамоҳун деган тасаввур мустаҳкам шакллана бошлади.

Аҳмаднинг фаолияти айниқса 2015 йилнинг оҳирларига келиб жуда кенгайиб кетди. Бу пайтга келиб Аҳмаднинг атрофида қонунчиликдан унча–бунча хабари бор одамлар маслаҳатчи сифатида пайдо бўлди. Уларнинг йўл-йўриғи билан Турсунбоев ўзининг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан асослайдиган бирор тузилмага асос солишга киришади ва 2016 йилнинг 12 январида "Chinoz avto hamkor” масъулияти чекланган жамияти ҳамда "Чиноз ҳалол чорва” фермер хўжалигини ташкил қилди. Давлат рўйхатидан ўтган икки МЧЖга кўп йиллар нуфузли идораларда ишлаб келган мутахассислар жалб қилинди.

Аҳмадбойга ишонч ортгандан ортаверди

Масаланинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, "Чиноз авто ҳамкор” МЧЖ иш бошлагандан кейин омма ўртасида Аҳмад Турсунбоевга бўлган ишонч янада ортиб кетади. Мазкур корхона Аҳмаднинг қонуний иш юритаётганини исботлайдиган бир дастакка айланади. Аввал пул ва қимматбаҳо буюмларни оғзаки равишда келишиб қабул қилиб келаётган Аҳмад, энди шундай муҳит яратдики, бу ерга келган мижоз ўзини банкка омонат қўйишга келгандай ҳис қилади. Эшик олдида 4-5 нафар қоровул ҳар томонда кузатув камераси, ҳужжат орқали ичкарига киритилиши, ичкарида эса банкларда бўлгани каби турнақатор кассаларнинг ишлаб туриши каби саҳналар келган кишида ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.

Бойлик васвасаси

Аҳмадга мол ёки пул берганларнинг тез орада бойиб кетаётгани бошқа одамларни ҳам васвасага солади. Вазият шу даражага бориб етадики, ўнлаб одамлар пул топшириш учун Аҳмаднинг офиси олдида 1-2 кунлаб навбат кутишади. Олиб келинган нарса ҳоҳ у автомашина бўлсин, ҳоҳ чорва моллари бўлсин пулга чақилади ва дафтарга ёзиб қўйилади, кейин эса абонентнинг қўлига бир парча қоғоз тутқазилади.

Аввал барча ишларни ўзи бажариб келган Аҳмад энди вазифаларни ўзига ҳайриҳоҳ бўлган 1-2 сўм таъма эвазига пинжига кирган шотирларига тақсимлаб беради.

Масалан, мижозлар олиб келган машиналарни баҳолаш ва уларни бозорга олиб чиқиб сотиш ишларини жияни Шерзод Дусановга топширилади. У кунига 15 тагача автомобилни олиб бозорга олиб чиққади. Қорамолини нархлатиб, пулини икки ҳисса қилиб, олиш пайида бўлганлар эса Чиноз ва Янгийўл бозорларида даллоллик билан шуғулланиб келган Юнусали Жўраевга учрашишлари лозим эди. У ҳар бир сотган моли бошига 50 минг сўмдан пул олган.

Мол бозорида даллол бўлиб ишлаётган Юнусали бир икки йилда данғиллама ҳовли қуриб, янги машиналар олиб тўкин ҳаёт кечиради.

Аҳмад катта миқдорда пул айланаётган жойга бегоналарни яқинлаштириб бўлмаслигини яхши англаган ва шу боис атрофига ишончли одамларни жамлашга ҳаракат қилган. Яъни масъул вазифаларни яқин қариндошларига ишониб топширади. Масалан, куёви Олмос Қўчқоров барча ҳисоб-китоб ишларини юритишга жавобгар этиб тайинланади. Нақд пулларни қабул қилиш ва ойлик фоизларни олиб кетишга келган абонентларга келишилган миқдордаги пулларни бериш ва қайд қилиб бориш ишлари Ўлмас Қўчқоровнинг зиммасига юклатилади.

Кассаларда ишлаётган ходимлар ҳам Аҳмад Турсунбоевнинг ака-укаларининг фарзандлари ва яқин қариндошлари бўлган.

Аҳмад ва унинг шериклари мижозларни қизиқтириш учун янги усулларни қўллаган. Масалан, янги мижоз топиб келганга суюнчи пули жорий қилиниб, кирим қилинган маблағга қараб пул мукофоти жорий қилинган.

Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек, мижозлар пулларини ўз вақтида оляпти, ҳамма бир-биридан рози ариза ва шикоятлар йўқ.

Пулимни беряпман, эътирозим йўқ!

Энг қизиқ томони шундаки, пул ёки машинасини хатлаб бераётган шахс ўз ҳоҳиши билан "Чиноз авто ҳамкор” МЧЖга 12 ой давомида ойма-ой бўлиб олишга бердим, ушбу молимни бераётганимда, ҳеч кимдан ҳеч қандай эътирозим йўқлигини ўз зиммамга оламан ва илова қилиб паспортим нусхасини бердим”, – деб ёзиб, – "Чиноз авто ҳамкор” МЧЖ раҳбарига бирор кор-ҳол бўлиб қолса, ҳеч кимга эътироз билдирмайман ва шуни инобатга олган ҳолда таваккалчиликка қўл уряпман” дея Огоҳлантириш хатига имзо чеккан.

Пирамиданинг асоси қачон бузилди?

Аҳмад Турсунбоевнинг қуриб бораётган молиявий пирамиданинг тезкорлик билан ўсиб боришининг сабабларидан яна бири жойларда филиаллар очиши билан боғлиқ.

Ана шундайлардан бири унинг ишончини оқлаб меҳру-муҳаббатига сазовор бўлган Қувончбек Абулқосимов. У Чиноз туманидаги "Сутбулоқ” маҳалласида аҳолидан нақд пул, автомобиль чорва моллари ва қимматбаҳо буюмларни қабул қилиб, Аҳмад Турсунбоевга етказиб бериш билан шуғулланади, аммо бу муносабатлар ҳайрли якун топмайди. Боиси аҳолидан катта миқдорда пул қабул қилишни бошлаган янги бой ҳожасига садоқатсизлик қилади. Оҳир оқибат шу даражага бориб етадики, Қувончбек Абулқосимов ўзи мустақил иш юритиб, йиққан пулларини Аҳмад Турсунбоевнинг кассаларига кирим қилмай қўяди. Ўртада кучли зиддият пайдо бўлади. Садоқатли шогирднинг итоатсизлигидан панд еган Аҳмадбой, уни имкон қадар тезроқ ўйиндан чиқариш пайига тушади ва унинг устидан ҳуқуқ тартибот органларига шикоят аризасини киритади. Мана шу ерга келганда молиявий пирамиданинг асосига зил кетганини фаҳмлаш қийин эмас. Ўзаро муросасизликлар ниш ураётган пайтда Қувончбек Абулқосимовнинг ваъдасига ишонган одамлар Аҳмад Турсунбоевдан пулларини сўраб даъво қилишади. Тергов суриштирув давомида Чиноз туманида Аҳмад Турсунбоевдан ташқари яна бир неча фуқаро икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан аҳолидан автомашина, қорамол, пул ва бошқа моддий бойликларни оғзаки равишда келишиб келгани маълум бўлди. Ана шулардан бири Нуриддин Абулғозиевдир. Нуриддин Абулғозиев ноқонуний йўл билан орттирган бойликлари ҳисобига Янгийўл шаҳрида жойлашган 140 кўпқавватли уйнинг биринчи қаватини тўлиқ сотиб олади ва у ерда фитнес клуб қуриш ишларини бошлаб юборади.

Тергов суриштирув жараёнида Тошкент шаҳрида жойлашган "Диёрбек” меҳмонхонаси ва Зангиота туманидаги Юксалиш тўйхонаси Нуриддин Абулғозиевга тегишли эканлиги аниқланди. Бундан ташқари аҳолидан йиғиб олинган мол-мулк эвазига Қибрай туманида данғиллама ҳовли қуриш ишларини бошлаб юборгани маълум бўлди. Унга тегишли бўлган автомобиллар жойидан эса аҳолидан қабул қилиб олинган 62 та турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланди.

Аҳмад Турсунбоев ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинганидан кейин таҳликага тушиб қолган Нуриддиннинг абонентлари пулларини даво қила бошлашади. Ҳаммага бирваракайига пулларни қайтаришнинг иложи йўқлиги маълум бўлганидан кейин ўртада зиддият юзага келади ва Нуриддин яшаш жойидан қочиб кетади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нуриддин Абулғозиев қўлга олинади.

Ҳозирда қидирувда бўлган 1984 йилда Чиноз туманида туғилган Мирзамурод Юнусалиев ҳам 2015 йилга қадар Аҳмаднинг югурдакларидан бўлган ва ҳалқ орасида устози каби Муродбой номини олади. Унга тегишли бўлган автомобиль турар жойларида аҳолидан икки ҳисса қайтариш ваъдаси билан олинган юздан ортиқ турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланди.

Мирзамурод Юнусалиев икки ҳамтовоғининг қисматидан воқиф бўлганидан кейин ўз яшаш манзилидан қочиб кетади ва ҳозирда уни қўлга олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Раҳнамолари ким бўлган?

Шу ўринда Аҳмад Турсунбоев фаолиятининг яна бир жиҳатига эътибор қаратиш лозим, шунча ишни тайинли билимга эга бўлмаган эсини таниганидан бери қассобчилик билан шуғуллананган одамнинг бир ўзи қилиши бироз ҳақиқаттан узоқроқ масала. Аҳмаднинг ёнида фирибгарликнинг турли найрангларини яхши ўзлаштирган ҳаммаслаклари турли йўл-йўриқ кўрсатиб тургани айни ҳақиқат. Шундай кимсалардан бири, собиқ миллиция ходими Тоҳир Мустафақуловдир. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Тоҳир Мустафоқулов унинг маслаҳатчиси сифатида доим ёнида юрган. Бироқ Тоҳир Мустафоқулов Аҳмад Турсунбоевни таниганини инкор этди.

У қанчалик терговни чалғитишга урунмасин, унинг Аҳмад билан жуда кўп йиллардан буён алоқада бўлиб келаётганини тасдиқлайдиган рад этиб бўлмас далиллар бор. Кечагина Аҳмадга яқин бўлганидан фаҳрланиб юрган бу кимса унинг қилмишлари фош бўлаётган бир паллада ундан тониб туришидан ажабланмаса ҳам бўлади. Шундан ҳам билса бўладики Аҳмадбойнинг атрофида ёлғонни сувдай ичадиган қаллоблар жам бўлган.

Аҳмадбой пулларни қаерларга сарфлаган?

Унинг ўтган йили ноябрь ойида ўтказган суннат тўйи одамлар орасида анча шов-шув бўлди. Ҳисобсиз пуллар кўкка совурилган базм кечасида машҳур санъаткорлар янги бойни хизматида бўлди.

Бир неча миллиардлаб сарфланган қаср қурди. Атига бир неча ойда қад кўтарган бу иморатга маҳаллий аҳоли "Аҳмадбойнинг вилласи” деб ном берди.

Қимматбаҳо машиналарнинг ишқибози бўлган Аҳмад Турсунбоев бир неча ана шундай машиналар соҳиби эканлигиям кўпчиликка маълум. У қиймати бир неча 100 минг доллар бўлган машиналарда савлат тўкиб, ўзини кўз-кўз қилиб юришни ҳам хуш кўрган.

Минг бош қорамол боқишга ихтисослашган ферма 2016 йилнинг март ойидан ишга тушган ва 645 та наслдор буқа олиб келинган. Аҳмад Турсунбоев шу йил Чиноз туманининг "Эшонобод” қ.ф.й.да жойлашган "Қожакент” чорва ва наслчилик фермасини сотиб олади бу ерда 2000 чорва моли боқишга мўлжалланган фермани қура бошлайди. Келгусида эса 10 минг қора мол боқишга мўлжалланган ферма қуриш мақсадида катта ҳудудда тупроқ текислаш ишларини бошлаб юборади. Хашаматли уйлар саф тортиб турган қўша-қўша қимматбаҳо машиналар минг-минглаб чорва моллари боқишга мўлжалланган ферма. Наҳотки, молини уйини сотиб ёки тўй қиламан, уй қураман деб мисқоллаб йиққан сармоясини қўшқўллаб топшираётган одамлар бу дабдабаю ҳашаматларнинг ўзларининг пуллари ҳисобига бунёд бўлаётганини англаб етмаган бўлса.

"Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Аҳмад Турсунбоев аҳолидан бойликларни қабул қилар экан, уларни расмийлаштирмасдан ўзининг иш дафтарларига қайд этиб қўйган. Кирим-чиқим китоби юритилмаган, пала-партиш иш тутилган. Масалан, Аҳмаднинг на ўзи ва на унинг қўл остидагилари қанча одамдан қанча миқдорда пул олингани кирим ва чиқимнинг бир-бирига мутаносиблиги тўғрисида ҳатто бош қотириб ҳам кўрмаган. Бир сўз билан айтганда, ҳисобсиз мол-дунё оқиб келаверган аввал пул берганларга эса оқибати ўйланмасдан икки ҳисса қилиб қайтарилаверган. Шу тариқа тубсиз жарлик пайдо бўлган. Бугун бу жарлик пул берганни ҳам олганни ҳам ўз доимга тортмоқда.

Бу каби ўйинлардан ким наф кўрадию, ким жабр чекади?

Молиявий пирамидага пул тикадиганлар бу ҳолат бир умр давом этиши мумкин деб ўйлашади. Одамлар даромадни кўради, лекин даромадни нима ҳисобидан бўлаётганини кўрмайди.

Юқорида келтирилган далиллардан шу нарса аниқланадики, Аҳмад Турсунбоев атрофида жуда катта уюшган жиноий ҳалқа тузилган уюшма ҳосил қилган. Тергов суриштирув жараёнида унга алоқадор фирибгарлик кўлами нақадар катта экани тобора аён бўлиб боряпти.

Нега ўз вақтида чора кўрилмади?

Кўрсатувда иштирок этган жабрланганлардан бири ҳақли саволни берди: "Виждонсиз мансабдор шахслар, ҳоким, туман ИИБ раҳбарлари нега шу кунгача шу ишларни текширмади. Оддий ҳалқ пирожки сотса ҳам югуриб текширгани келади, нега Аҳмадбойни текширмади. Агар ўз вақтида текширилганда, шу пайтгача уни тўхтатганда шунча ҳалқ қақшаб қолмасди...”

Ҳақли савол у йиллар давомида шунча кирдикорлар қилган экан, нега унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади ёки фаолияти тафтиш қилинмади. Эътиборли томони шундаки, Аҳмад Турсунбоевдан наф кўраётганлар маҳаллий амалдорлар, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари унинг бу ишларига панжа ортидан қараб келган. "Еган оғиз уялар” деганларидай улар Аҳмадбойни фош қилиш ўрнига жиноий шериклик қилиб келгани тергов суриштирув жараёнида аниқланяпти.

Маълум бўлишича, катта лавозимдаги одамлар, ҳоким, миллиция, машҳур санъаткорлар  ҳам унинг абоненти бўлиб келган.

Мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, Аҳмад Турсунбоевнинг ноқонуний фаолиятига раҳнамолик қилиб келган мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларига тергов жараёнида тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.

Хулоса

Бугун пулидан молидан айрилганлар бир неча ўн минг киши бўлса, бу фирибгарликка чек қўйилмаганида, бундан ҳам кўпроқ бўлиши муқаррар эди.

Бир қатор қонунбузарликларни содир этган Аҳмад Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан ЖКнинг бир неча моддаларига асосан  жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув тергов ишлари давом этмоқда. Албатта Аҳмад Турсунбоев ва унинг шериклари қилмиши учун қонуний жазо олади. Аммо алданган ва жабрланганларчи? Улар учун бу бир аччиқ сабоқ бўлади!

Аҳмадбойнинг ўзи нима дейди?

"Уникини бунга буникини унга бериш билан шу йўлга кириб кетганман... Тўғриси, банкротга учрадим, пул етказиб бера олмадим. Айни дамда қанча одам менга ишониб пул топширганлигини билмайман. Ўнта заводи бўлган одам ҳам бу ишни эплай олмайди, етказиб беролмайди... Мен бу ўйинга кириб қолганман. Афсусдаман... Барчадан узримни сўрайман, қилган ишимга пушаймонман!”

ЎзМТРК телеканаллари орқали намойиш этилган кўрсатувни қуйида томоша қилишингиз мумкин.



Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 163 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016