WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5877]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [769]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [443]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2573]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4307]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7901]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [767]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [163]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [358]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1787]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [329]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1961]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3626]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [16]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [12]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 37
Гостей: 37
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Bogdanlex, Jeromeimice, JamesLayep, Kathrynbails, fnclven
Главная » 2018 » Январь » 11 » Ақраб (22 октябрь – 22 ноябрь) - АҚРАБ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИ МЕҲНАТКАШ ВА ДОИМ ИЗЛАНИШДА

ПОИСК / IZLASH:

10:35
Ақраб (22 октябрь – 22 ноябрь) - АҚРАБ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИ МЕҲНАТКАШ ВА ДОИМ ИЗЛАНИШДА
Ақраб

(22 октябрь – 22 ноябрь)
Умумий башорат

Ақраб буржи вакиллари меҳнаткаш, доим изланишда ва нотиқ бўлишади. Бироқ таъкидлаш жоизки, чиройли гапира олиш доим ҳам уларнинг фойдасига ишламаган. Сабаби, ҳақиқатпарвар, дилидаги тилида бўлган "Ақраб”лар яқин инсонларини ҳам аччиқ гаплари билан хафа қилиб қўйишлари мумкин. Аммо нима бўлганда ҳам 2018 — "Ит” йили "Ақраб”лар учун қизиқарли ўтиши ваъда қилинмоқда.

Кириб келаётган йил нохуш воқеалар билан бошланмаслиги учун ақраб буржи вакилларидан ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади. Машина уловидан фойдаланганда йўл қоидаларига амал қилиш, назоратни кучайтириш лозим. Ҳатто ҳордиқ чиқаришда ҳам экстремалликдан узоқроқ бўлинг. Ўзингиздаги ҳаракатчанликни сарфлашда "нишон”ни тўғри ола билинг.

Баҳор ойида эски иш жойингизни ўзгартиришга бўлган ҳаракатингиз омадли кечади. Янги соҳада ўзингизни тезда топа оласиз. Ўз ишини очмоқчи бўлганлар учун ҳам 2018 йил катта имкониятларни ҳозирлаб қўйган. Юқорида айтганимиздек, нотиқлик иқтидори билан ўз атрофингизга ҳақиқий мутахассисларни жамлай оласиз. Ҳар бир бошланаётган ишда яқинларининг кўмаги ҳам жуда муҳим. Яъни "Ақраб”ларнинг оила аъзолари уларни доим қўллаб-қувватлаб туришлари лозим. Дарвоқе, бу бурждагилар учун оила ва қадриятлар доим биринчиўринда бўлган.

Йилнинг иккинчи ярмида "Ақраб”лар ўзларидаги ла­тофат ва мафтункорлик билан атрофдагиларнинг эътиборини тортишади. Шу ўринда шахсий ҳаётда ҳам ўзгаришлар бошланади. Ҳар қандай вазиятда аввал яхшилаб ўйлаб, тошу тарозини ўлчаб, кейин жиддий қарор чиқаришни унутманг. Аҳду паймон қилган севишганлар 2018 йилда оила қуришлари эҳтимоли кучли.

Куз келиши билан ўйламаган воқеа-ҳодисалар "Ақраб”ларни бироз тушкунликка тушириб қўйиши мумкин. Туҳмат, қуруқ гапларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Ҳар қандай вазиятда номингизни оқлаб чиқишга шай туринг. Бу тавсия нафақат ишда, балки оилавий муносабатларга ҳам тегишли. Жуфтингизнинг олдида виждонингиз тоза эканига уни ишонтириш бироз қийин кечади. Асосийси, оилада бўладиган вазиятларда самимийлик ва софдилликни унутмасангиз, бас!

"Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” деб бежизга айтилмаган. Байрам кунлари ёки ишдаги бир хилликдан чарчасангиз, ҳордиқ чиқаришни канда қилманг. Иссиқ ўлкалар саёҳат қилишга чоғингиз келмаса, шинам уйда ўзингиз ёқтирган машғулот билан банд бўлиш ҳам кўпгина стресс­ларнинг олдини олади. Шунингдек, кун тартибингизни назорат қилиш вақти келди. Тўғри овқатланиш, вақтида ухлаш, ёмон одатлардан халос бўлиш ҳам инсонга куч-ғайрат бағишлайди.

ШАХСИЙ ХАЁТ

"Ақраб”лар энг эҳтиросли буржлардан биридир. Кундалик ҳаётдаги ҳар қандай катта-кичик воқеаларни нишонлашни уларга қўйиб беринг. Уни ҳақиқий байрамга айлантиришади. "Ақраб”ларнинг шахсий ҳаёти ҳам байрамларга тўла, ранг-баранг воқеалар билан бойитилган. Оилали "Ақраб”лар 2018 йилда ўзларини ёрларига қайтадан ошиқ бўлгандек ҳис қилишади. Оилавий ҳаётлари энг ёрқин ранглар билан бойиб боради.

Ҳали ўз жуфтини учратмаган "Ақраб”лар эса 2018 йилда фаоллашиб, ҳаётини боғлаш учун муносиб жуфтлик излай бошлашади. Олдиндан огоҳлантириш керак, бу йўл сиз ўйлаганчалик узун эмас. Аммо шундай бўлса-да, ҳар бир "Ақраб” умр йўлдош танлаш осон иш эмаслигини ҳис этишади. Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни алдамай, тўғри танловни амалга оширишингизда кўмак беради. Янгиланиш фасли — баҳорга келиб, бахтингизни учратиш эҳтимоли ошади.

Куз ойларида оилангизга, опа-сингил ёки ака-укангизга сизнинг меҳрингиз керак. Улар билан кўпроқ мулоқотда бўлишга интилинг.
САЛОМАТЛИК

2018 йилда "Ақ­раб”ларни жиддий ка­салликлар "айланиб” ўтади. Фақат руҳий ҳолатингизга эътиборлироқ бў­линг. Ён-атрофингизда муносабат билдираётган ҳар бир фикрдан қалбан зўриқиш ҳис этишингиз мумкин. Унутманг, тўғри йўлни қалбингизнинг ўзи кўрсатади. Ҳаммага бирдек ёқиб бўлмаслигини тан олиб, йўлингизда давом этсангиз, асабингизни асраган бўласиз. Баҳор ойларида аллергиядан эҳтиёт бўлинг. Мавсумий касалликлардан узоқроқ бўлиш тавсия этилмоқда. Шунингдек, йод танқис даврда эндокрин безини ҳам назорат қилиб туришни ёдда тутинг.

КАРЬЕРА

Йил бошланиши билан молиявий жи­ҳа­тингизни ўнглаб олиш имконияти пайдо бўлади. Фақат бунда сиздан таваккал қилишдан қўрқмай, илдамроқ қадам ташлаш талаб қилинмоқда. Фаолиятингиз давомида дўстларингиз кўмагидан воз кечманг. Айнан уларнинг маслаҳати ва қўллаб-қувватлаши сизга анча ёрдам беради. Янги ишга жойлашганлар — доимий ўз устида ишлаши лозим. Раҳбарият ва ходимлар орасида тажриба ва малакангизни намоён этишингиз шарт. Хорижга ишлашга кетишни режалаштирган "Ақраб”лар бу фикрдан воз кечганингиз маъқул. Ойлик маошингиз­дан қониқмай, хорижда осон ҳаёт кут­япти, десангиз адашасиз.


АЁЛ "АҚРАБ”ЛАР

Аёл "Ақраб”лар учун Янги йил шахсий ҳаёт ва ишдаги фао­лиятида ҳам омадли бўлиши кутилмоқда. Ёз ойларида ишдаги фаолиятингиз янада ривожланади. Раҳбарият ва касбдошлар томонидан мақтов гап­лар ва рағбатларни қабул қиласиз. Ҳатто узоқ йиллар давомида кутилаётган янги лавозимга ҳам тайинланишингиз мумкин. Ўзларининг шахсий ишларини йўлга қўймоқчи бўлганларни ҳам омад кутмоқда. Айниқса, бу йил ижод аҳли учун жуда қулай фурсат. Аммо иш билан бўлиб, яқинларни унутиш ярамайди. Оила ва фарзандларингиз ҳам меҳр, эътиборингизга муҳтож.

Турмушга чиқмаган "Ақраб” хонимларнинг ҳаёти ҳам 2018 йил тўлиқ уйғунликда ўтади. Улар ўз шаҳзодаларидан узоқ кутилган оила қуриш таклифини эшитишлари мумкин. Қандай қарорга келиш эса ўзингизга боғлиқ.

ЭРКАК "АҚРАБ”лар УЧУН

Эркак "Ақраб”ларни эса аёллардан фарқли ўлароқ бироз қийинчиликлар кутмоқда. Аммо ваҳимага ўрин йўқ. Муаммони ижобий ёки салбий ҳал қилиш ўзингизга боғлиқ. Асосийси, раҳ­ба­рият билан тортишманг. Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам ички хотиржамлик билан алоқа ўрнатинг. Мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишда ҳамкасбларингизнинг роли ҳам жуда катта. Баъзида биз ўзимиз йўл қўяётган камчиликларни пайқамай қоламиз. Шунинг учун берилган маслаҳатларни тўғри қабул қилиб, уларга амал қилишга уриниб кўринг.

Йилнинг иккинчи ярмида эса шахсий ҳаётингиздаги воқеалар кўпроқ диққатингизни тортади. Жуфтингизга меҳр кўрсатинг, романтик учрашув, сабабсиз гул ёки оддий кечки сайр ҳам муносабатларни яхшилайди. Бироқ ҳар бир нарсада меъёрни билинг. Ҳаддан ташқари берилган эътибор ҳам акс жавобни келтириб чиқариши мумкин. Асосийси, муносабатда ишонч устувор бўлиши кераклигини ёдда тутинг.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ | Просмотров: 297 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018