WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10004]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1822]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3449]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6213]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10799]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1331]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2435]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3070]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5056]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [430]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [711]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [50]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 14
Гостей: 13
Пользователей: 1
ArthurApark

Kun faolllari:
Zelenavbt, rebekahxt18, loisbd11, kenyara69, Zelenahrd, Zelenamww, Zelenahty, jeniferma60
Главная » 2020 » Ноябрь » 23 » АҚШ сайловлари: Жоржия ортидан Мичиган ҳам Трампга «йўқ» демоқда

ПОИСК / IZLASH:

07:34
АҚШ сайловлари: Жоржия ортидан Мичиган ҳам Трампга «йўқ» демоқда
Дональд Трампнинг президентлик сайловлари натижалари бўйича баҳслашиш учун навбатдаги уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бу сафар Мичигандаги қонунчилик палатаси етакчилари Жо Байденнинг ғалабаси тасдиқлангач, буни шубҳа остига олмасликларини маълум қилишди.

Штат қонунчилик мажлисининг республикачилар партиясидан бўлган икки аъзоси – Мичиган Сенатидаги республикачилар етакчиси Майк Шерки ва штат Вакиллар палатаси спикери Ли Четфилд Трамп билан Оқ уйда учрашувдан кейин овозларни қайта ҳисоблаш жараёнида «одатий тартибга риоя қилиниши»ни ваъда беришган.

Шу кунларда Жоржия штатида овозлар қайта ҳисоблаб чиқилганидан кейин Байденнинг кичик фарқ билан ғалаба қозонгани тасдиқланди. Жоржия штати давлат котиби, Трампнинг ашаддий тарафдори бўлган Брэд Раффенспергер амалдаги президент Жоржияда ютқазганини тасдиқлади. «Рақамлар алдамайди. Мен бугун тақдим этилган маълумотларни ҳақиқий деб ҳисоблайман», деган у. Штат расмийларига кўра, Байден ушбу штатда Трампни 12 минг овозга ортда қолдирган.

Агар Трамп штаби бу натижалар бўйича эътироз билдира олмаса, унда бу штатда демократлар номзоди 1992 йилдан бери биринчи марта республикачи номзодни ортда қолдиради.

30 ноябрда ўтган президент сайловларидан кейинги илк кунларда Жоржияда Трамп етакчилик қилаётганди. Бироқ бюллетенлар қайта ишланиши давомида Байден 6 ноябрь куни олдинга чиқиб олган. Штат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Байден Трампни 0,3 фоизга ортда қолдирган ва шу сабабли овозлар қайта ҳисоблаб чиқилган.

Жо Байден 2021 йилнинг 20 январида АҚШнинг 46-сайланган президенти сифатида ишга киришиши кутилмоқда.

Байденнинг ғалабаси 14 декабрь куни сайловчилар ҳайъати томонидан расман эълон қилинади – ҳозирги ҳолатга кўра Байден 306 делегат овозига эга, Трампда 232 делегат овози бор – ғолиблик учун 270 овоз етарли ҳисобланади.

Байденга овоз берган америкаликлар сони Трампга овоз берганлар сонидан 5,9 миллионга кўп.

Шундай бўлса-да, жума куни амалдаги президент яна бир марта ўзи ғалаба қозонгани ҳақида гапирди. «Дарвоқе, мен ғалаба қилдим», деди у. У сайловлар кунидан кейин бир неча марта сайловлар вақтида кенг кўламли қоидабузарликлар рўй берганини айтди, аммо бирор марта ҳам ўзининг бундай айбловларига далил келтирмади.

Унинг матбуот котиби Кейли Макинэни ОАВ ва демократларни иккиюзламачиликда айблаган.

«2016 йилда президент Трамп қонунан президент бўлиб сайланганида, кўплар уни қоралашга, обрўсизлантиришга уринишган ва унинг ғалабасини тан олишмаганди. Ҳеч қанақа бирликка ва тинчликка чорловлар бўлмаган», деган у.

Трампнинг кейинги қадамлари қандай бўлиши мумкин?
Америка нашрлари ёзишича, қатор судлардаги мағлубиятлардан кейин Трамп жамоаси республикачилар устунлик қилувчи штатларда қонунчилик мажлисларини овозларни ҳисоблашнинг якуний натижаларини инкор қилиб, Трампни ғолиб сифатида эълон қилишга кўндиришга умид қилишмоқда.

Трамп Байден ғолиб бўлган яна бир штат бўлмиш Пенсильваниядаги қонунчиларни ҳам Оқ уйга чақирмоқчи. Бу ҳақда унинг сайловолди кампанияси мулозимларидан бири CBS News учун берган интервьюсида маълум қилган. Аммо Трамп ҳали бундай учрашув санасини белгиламаган, АҚШ Ўрта Ғарби минтақасидаги штатлар, шу жумладан Мичиган ҳам душанба куни якуний натижаларни тасдиқлаши керак.

Экспертлар президент жамоасида Мичиган ва Пенсильваниядаги натижаларни ўзгартириш имкониятини деярли йўқлигини айтишмоқда.

Ҳатто улар буни уддалашган тақдирда ҳам Трамп Байдендан ўзиб кетиш учун яна бир штатдаги натижаларни ўзгартиришга эришиши талаб этилади.

Жума куни Оқ уйдаги учрашувдан кейин Шерки ва Четфилд суҳбатда сайлов натижалари бўйича баҳслашишга уриниш эмас, коронавирус пандемиясига қарши кураш масаласи асосий мавзу бўлганини таъкидлашди ҳамда унинг сайлов натижаларини ўзгартириш имконияти жуда паст эканини тасдиқлашди.

Аввалроқ Оқ уй ҳам бу ёрдам олишга уриниш эмас, президентнинг қонунчилик палатаси вакиллари билан одатий учрашуви бўлганини маълум қилган, шу билан бирга, Трампда сайловлардан кейин шундай мақсаддаги бир неча учрашув бўлгани тан олинганди.

Учрашувдан кейин Шерки ва Четфилд қўшма баёнот беришган: «Бизга шу вақтгача Мичигандаги сайлов натижаларини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган маълумот келиб тушмади, қонунчилик палатаси етакчилари сифатида биз Мичиган сайловчилари билан муносабат қонуний ва одатий тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда олиб борилишини кузатиб борамиз».

Демократлар Трампни ўз ваколатини суиистеъмол қилишда айблаб, у қонунчиларга босим ўтказишга уринаётганини айтишмоқда.

Жо Байден нима билан машғул?

Сайланган президент ҳокимиятни ўтказиш жараёнида олдинга силжишлар бўлиши учун бор имкониятларини ишга солмоқда ва ўтган ҳафта давомида ўз маъмурияти учун яна бир қанча тайинловларни амалга оширди ҳамда миллий хавфсизлик масалалари бўйича экспертлар билан учрашди.

Жума куни Байден қонунчилик палатасидаги икки нуфузли шахс – Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ҳамда Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер билан учрашиб, улар билан пандемиядан нисбатан кўп жабрланган оилалар ва кичик хусусий бизнес эгаларига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилди.

Қўшма баёнотда айтилишича, томонлар Конгресс икки партия томонидан ҳам қўллаб-қувватланадиган шошилинч ёрдам пакетини қабул қилишига келишиб олган.

Шунингдек, Байден лавозимга киришганидан кейинги 100 кун учун кун тартибини муҳокама қилган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 31 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #habarlar, #Yangiliklar, #news, #новости, #Yangilik, #newsuz, #xabarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021