 Мутахассислар Темир Майкнинг асосий қуроли сифатида кучли зарбасини, Рой Жонснинг эса тезкор тана ҳимоя ҳаракатларини эътироф этишмоқда.
29 ноя – Sputnik. Бугун, 29 ноябрь куни 10.00да (Тошкент вақти билан) жаҳон бокс қироллари жанги бошланди.
Унда ўн беш йилдан кейин рингга қайтган Майк Тайсон ва кичик Рой Жонс АҚШнинг Калифорния штати Лос Анжелес шаҳридаги Стейплс центрда жанг ўтказмоқда.
Майк Тайсоннинг вазни 99,9 килограмм, кичик-Жонсники – 95 килограммлиги қайд этилган.
Мутахассислар Темир Майкнинг асосий қуроли сифатида кучли зарбасини, Рой Жонснинг эса тезкор тана ҳимоя ҳаракатларини эътироф этишмоқда.
Ушбу қарама-қаршилик ҳақиқатан афсонавий бўлиши кутилмоқда, жанг «УзРепорт» ТВда бокс шарҳловчиси Даврон Файзиев томонидан шарҳланмоқда.
Қуйида эса иккила афсонанинг жанг олдидан бир кун аввал вазн ўлчаниши кадрларини томоша қилишингиз мумкин.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|