 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Агар тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилганда коронавирус билан касалланган беморни кўришдан бош тортса биз кимга ва қаерга мурожаат килишимиз керак?
Тез тиббий ёрдам хизмати беморда қайси касаллик бўлишидан қатъи назар биринчи ёрдам кўрсатиши шарт.
Агар бу хизмат томонидан беморга ёрдам кўрсатишдан бош тортилса, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ишонч телефони орқали мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳам Covid-19 га қараш кураш учун сафарбар этиладими ва бу учун уларга қанақа имтиёзлар берилади?
Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт институтлари ва коллеж талабалари ҳам жалб этилмоқда.
Уларнинг 2 ҳафталик ойлик маоши уларнинг тоифасига қараб 5 млндан 15 млнгача ташкил этади.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|