WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9005]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1533]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [487]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3265]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5424]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9772]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1152]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [205]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [239]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [693]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2201]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [378]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2732]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4754]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [46]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [314]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [576]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [122]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [31]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DadgilGaf, Antoniouqk, Antoniopix
Главная » 2020 » Январь » 30 » АЙФОН (ҳажвия) (БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..)

ПОИСК / IZLASH:

08:23
АЙФОН (ҳажвия) (БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..)
Телефон жиннисиман. Дўкондами, бозордами, янги телефон кўриб қолсам, тамом, ғимирлаб қоламан, юрагим бошқача уриб, юрсам ҳам, турсам ҳам ўша қурмағур кўз олдимда айланаверади. Эҳ, шунчадан бери қанақа телефонларни ишлатиб ташламадим! Лекин барибир кўнглим тўлмади. Ниятим битта. Айфонга етишиш. Афсуски, аканг қарағай қанчалик ишқибоз бўлмасин, бу телефонга кучим етмасди. Чўнтак кўтармасди. Айфонни тушларимдагина сотиб олар, ҳаммага мақтанардим. Тушлар ўнгидан келиши мумкинлигини Янгиобод бозорига борган куним билдим. Қарасам, қатор телефонлар сафини безаб орзумдаги Айфон турибди. Бир муддат унга ҳавас билан тикилиб турдим-да, гўёки ҳозироқ сотиб олмоқчи бўлган одамдек сотувчидан нархини сўрадим.

— Юз эллик минг сўм, — жавоб қилди сотувчи.

— Нима? — қулоқларимга ишонмай қайта сўрадим мен. — Қанча дедингиз?

Сотувчи мени қимматсиради деб ўйладими жавобини такрорлаб, кетидан қўшиб қўйди:

— Юз эллик минг сўм-у, лекин ками бор, ака!..

Хурсандлигимдан додлаб юбораёздим. Ахир… Бу жудаям арзон-ку! Дўконда айфон икки-уч милён туради. Бу эса… Тўғри, Хитойники экан. Аммо афт-башараси, ҳусни-жамоли дўкондаги икки милёнликдан сира қолишмайди. Катталигиям, тугмачалариям, жозибасиям ўша-ўша!..

Хуллас, бир юз йигирма минг сўмга орзумдаги айфонни сотиб олдим. Кўчага чиқарканман, атайин айфонимни қўлимда ушлаб, барчага кўз-кўз қилардим.

Автобусга ўтирдим-у, мақтангим келиб хотинимга СМС ёзиб юбордим. Негадир жавоб келавермагач, ММС ёзишни маъқул кўрдим. Айфонлар Интернетга мослашган, ММС лар жуда тез ва аниқ кетади деб эшитгандим. Ўзимнинг суратимни танладим-да, остига «Сени жудаям севаман» деган сўзни тиркаб хотинимга юбордим. Бироздан кейин жавоб келди. Аммо хотинимданмас, қандайдир Адолат деган аёлдан. У менга «Аҳмоқ» деб жавоб ёзибди. Ҳайрон бўлиб, унгаям жавоб ёздим.

«Мени ҳақорат қилманг! Хотинимгайди бу ММС, адашиб сизга тушиб қолибди! Мен сизни танимайман…»

Бироздан сўнг тағин ўша Адолатдан жавоб келди.

«Затў мен сени яхши таниволдим. Агар яна бир марта аҳмоқлик қилсанг, эрим сени шунақа севиб қўяди, шунақа севиб қўяди…»

Ўша-ўша орзумдаги айфоннинг СМС, ММС ларидан фойдаланмай қўйдим.

Бу ҳам етмагандек, айфонимнинг музикасиям ўзимга ёқмади. Жуда бақироқ ва дағал экан. Музикасини уладим дегунча, собиқ қайнонамнинг товуши келгандай бўлаверади. Раҳматли қайнонамниям товуши шунақа дағал ва кучли, ёқимсиз эди. Ҳафсалам пир бўлиб музикаям эшитмай қўйдим.

Яқинда хотиним «Ойимдан бориб хабар олинг» деявериб ҳол-жонимга қўймади. Очиғи, бу қайнонамнинг минғир-минғири ёқмасди. Хотинимнинг раъйини қайтаролмай, қайнонам яшайдиган уйгача бордим. Локигин шайтон «подъезди ёнига боргин-да, бошқа ёққа бурилиб кет, хотинингга «Ойинг уйда йўғакан» деб баҳона қиласан» деяверди. Шундай қилдим ҳам. Қарангки, энди бошқа ёққа бурилганимни биламан, айфонимнинг «Навигатор»и ишлаб кетди-ю, баланд овозда «Сиз манзилдан адашдингиз, чапга юринг» дейди-я, вей!..

Буям майли. Шу айфонни сотиб олгандан бери қўнғироқ қилишдаям сарсонман. Масалан, бир куни ярим тунда хотинимнинг мазаси қочиб «Тез ёрдам чилар олиб кетишганди. Эртасига айтилган баннисага қўнғироқ қилдим.

— Кеча сизларга бир мижозни олиб келишганди! — дедим мулойим овозда.

— Ҳа-а, ўша сизга тегишлимиди? — сўради дағдаға билан бегона эркак. — Кечаси билан адабимни берди-ку! Мўйловини оламан дейишимни биламан, бир ҳурди, бир ҳурди!..

— Вей, ҳақорат қилманг, — дедим жаҳлим чиқиб. — У… Ҳурмайди… Одам… Ундан кейин… Мўйловиям йўқ!..

— Майли, майли, хавотир олманг! — мени тинчлантирган бўлди эркак. — Асосийси, тез орада кўпайишадиган бўлиб турибсизлар! Етти забардаст ўғлон туғилади!

— Нима? — эсхонам чиқиб кетаёзди. — Етти ўғлон?.. Оғзингизга қараб гапиринг! Қ-қаердан орттира қолибди шунча ўғлонни? А-ахир…

— Мен қаердан билай? Кўчага ҳайдаб солган бўлсангиз, топгандир-да ўзига муносибини!..

Шундан кейингина мен аҳмоқ гапираётган ветеринарлигини билиб қолдим. Билдим-у…

Айфонимдан кўнглим қолди. Ҳозир унга қарагим ҳам келмайди…

Тўғрисини айтсам, ҳозир «Самсунг-Гелекси» деганлари модадаймиш. Яхшиси, ўшандан оламан. Хитойлик айфонимни эса қўшнимга ҳадя қиламан. Айфон туфайли асабим бузилган пайтларда роса устимдан куларди. Ўзиям бир қийналсин!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 56 | Добавил: iphone | Теги: #xabarlar, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #newsuz, #новости, #ahborot, #habarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020