WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 26 » Қайинсинглим сабаб оилам бузилиш арафасида...”

ПОИСК / IZLASH:

09:27
Қайинсинглим сабаб оилам бузилиш арафасида...”
"Юрагимда сақлаганларим...” Ушбу саҳифамизга бугун мактуб йўллаётган мухлислар сони бисёр. Кимдир шунчаки қалбидаги оғриқларини бекитиб юрса, баъзилар бошқаларга озор етмаслиги учун дилида оғир юкни асраб юради. Исмини сир тутишимизни сўраган тошкентлик мухлисамиз ҳам ана шундай залворли юкни кўнглида яшириб юрганлардан...

Ҳар бир рўзғорда кўйди-чиқди, ғиди-биди бўлади. Бекорга илгаригилар "Эр-хотиннинг уриши — дока рўмолнинг қуриши” дейишмаган. Чунки эр-хотин айтишади, уришади, ярашади. Афсуски, турмуш ўртоғим билан бу сафарги жанжалимиз чуқурлашиб кетди. Энди икки фарзандим етим бўлишидан чўчий бошладим. Шу сабаб, сизларга мактуб ёзишга мажбур бўлдим. 
Ҳаммаси якка-ю ёлғиз қайнсинглимга совчи келган кундан бошланди. Ўша куни ҳамма уйда эди. Қайнонам яхши билган, ҳавас қилиб юрган хонадондан қизини сўраб келишгани кутилмаган ҳол бўлди. 
—  Чаққон-чаққон ҳаракат қилинг. Ҳамма нарса кўнгилдагидек бўлсин. Бу оила жуда дидли ва маданиятли. Тағин уялиб қолмайлик. 
Мен югуриб-елиб хизмат қила бошладим. Дарров дастурхон ёзиб, таомга уннаб кетдим. Қайнонам ҳар ошхонага келганида эътиборли бўлишимни, ошим яхши чиқиши кераклигини тайинлаб кетарди. 
Қайта-қайта айтилган бу таъкид юрагимга ҳадик солди. Хавотир билан қозонга қараб-қараб қўяман. Яхши чиқаётгани кўриниб турган бўлса ҳам безовталанаман.
—  Нега бунча, типирчилайсан? Тинчликми? — деди турмуш ўртоғим кулиб. — Худди сенга совчи келгандек ҳаяжонланасан.
—  Ойим эътиборли бўлинг, дегани сари қўрқа бошладим, шекилли, — дедим кулиб.
—  Хавотир олма. Қачон сенинг ошинг ёмон чиққан? — деди у кўнглимни кўтариб. 
Шу пайт уй телефонимиз жиринглади. Телефон аппаратимиз иккита бўлиб, параллел эди. Бири меҳмонхонада, иккинчиси ҳаммамиз ўтирадиган уйда. Аксига олиб, ҳаммамиз ўтирадиган уйдаги аппаратнинг гўшагидаги микрофон бир неча кун олдин бузилган, бизнинг гапимизни қўнғироқ қилган киши эшитмайдиган бўлиб қолганди. Аммо суҳбатдошингизнинг сўзлари аниқ-равон эшитилади.   
—  Оббо, уйга совчи келганда ҳам телефон жиринглайдими? — кулди турмуш ўртоғим. — Ойим олишга мажбур эди.
Ойим эса аввалига телефоннинг бузуқлигини ёдидан чиқарди, шекилли, жавоб бермади. Бир жиринглаган аппаратнинг сира уни ўчай демасди. 
—  Телефонга жавоб беринглар, — деб қўйди қайнонам ўтирган жойида. 
Олганимиздан нима наф? Гаплаша олмаймиз-ку! Шунга жим туравердик.  Ўлгур, тағин жиринглай бошлади. Охири қайнонам олишга мажбур бўлди. 
—  Кечирасиз, адашиб тушдингиз... — дегани эшитилди кейин.
Аммо телефон яна ўз овозида "бақира” бошлади. 
—  Атай қилгандек бўляпти. Совчилар кетса, ойимдан гап эшитаман, битта телефонни тузатиб қўймаганим учун роса койийди, — деди эрим кайфияти тушиб.
—  Ким? Нима деяпсиз? Адашдингиз... — деди қайнонам кайфияти бузилган бўлса-да, қувноқ гапиришга ҳаракат қилиб. Сўнг мени чақирди.
Мен меҳмонхонага юра туриб, эримнинг бу томондан гўшакни олганини кўрдим.
—  Яна "смс” юбордингми? Ўв-в, мен сенга неча марта айтай, оилам бор деб! — нариги томондан эркак кишининг ўдағайлагани эшитилди. 
Ҳайрон бўлиб қолдим. 
—  Адашдингиз, — дедим эримнинг эшитиб тургани ёдимга тушиб, баттар довдираганча.
—  Қанақасига адашаман! Ўзинг берган рақам. Атай уйингга қиляпман! Ойингмиди, бояги? Ҳаммасини айтдим. Ўзингча, билдирмасликка оляпсанми, энди! Ярим тунда ҳам атай телефон қилдингми? Хотиним билан уришишимни истагансан-да, а? Сендан қутулиш мумкинми, ўзи? Айтиб қўяй, агар яна бир марта безовта қилсанг, тўғри уйингга бораман!
Шу билан гўшакнинг тарақлаб қўйлигани ва "ту-ту”лаган овоз келди. Қотиб қолдим. 
"Ким эди у? Нега бунақа деди?” ҳайрат ва даҳшат ичида ошхонага келдим. Бу ерда эрим ранги-рўйи ўзгариб, важоҳат билан кутиб турарди.
—  Ким у? — деди эрим бирдан ёқамдан олиб.
—  Билмасам... Танимайман... — дедим қўрқиб.
—  Ўлдираман! Уни ҳам, сени ҳам. Ўз қулоқларим билан ҳаммасини эшитдим. У сени билиб, овозингни таниб аниқ-тиниқ гапирди. Шукр қил, уйда совчилар бор. Бўлмаса, ҳозироқ ўлдирардим! Улар кетсин, ҳаммасига жавоб берасан!
Паловим яхши чиқиш-чиқмаслиги ҳам унут бўлди, менга. Бор хаёлим телефондаги одамга кетди.
"Ким у? Нега унақа деди? Нима учун бизнинг уйга телефон қилди? Ҳазиллишдими? Ҳазиллашадиган қандай танишим бор? Аммо ким ҳам оилали аёлга бундай ҳазил қилишга ботинади. Бунақа жаҳл ва ғазаб билан ҳазил қилган одам гапира олмайди. Адашган! Ҳа, адашган. Лекин буни қандай исбот этаман?”
Ҳеч қанақа айбим бўлмаса-да, қўрқа бошладим. Совчилар кетгунича ич-этимни едим. Улар кетиши билан эса уйда қиёмат қўпди. Эшитган сўкиш ва ҳақоратларимдан илон пўст ташлар, еган калтакларимдан эса...
Шу ҳолда икки болам билан ота уйимга қайтиб келдим. Алам қилгани  эримнинг болаларимдан ҳам шубҳалангани бўлди. Ўзига қўйиб қўйгандек ўхшаш ўғилларидан наҳот тониш шунчалар осон?
Аламдан дунёга сиғмай кетдим. Ҳаммасини, ўзимнинг бегуноҳлигимни исботлашга киришдим. Ўша куни қўнғироқ қилган кишининг рақамини билиш учун тегишли идорага бордим.
—  Уй кимнинг номида, телефон кимнинг номида бўлса, ўша ариза билан мурожаат қилиши керак, — дейишди улар.
Қайнонамга қўнғироқ қилдим. 
—  Невараларингиз учун ҳам бир бор менга ишонинг. Мен хиёнат тугул, буни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Илтимос, ўша одамнинг рақамини топайлик, учрашайлик. Оилам бузилаётганини ўзим айтаман. Ўғлингиз билан гаплашсин! У ҳам одамдир, тушунар... — дедим йиғлаб-сиқтаб.
—  Бўлар иш бўлди. Энди сабр қилиб туринг. Қайнсинглингизни фотиҳа қилмоқчимиз. Тўй ўтгунча тишингизни тишингизга босиб туринг. Яна жанжал сабабини ҳам ҳаммага жар солманг. Кейин ўзим ҳаммасини аниқлайман.
—  Ойи, қизингизнинг фотиҳа тўйида бўлмайманми? Унгача, шундай юравераманми? 
—  Сабр қилинг энди. Бир ҳафта қолди. Тўй олди ғавғоларни қўзғамай туринг. Совчилар айниб кетмасин...
Ҳеч нарсага тушунмадим. Менинг оилам тикланиши қайнсинглимнинг тўйига қандай таъсир қилади? Наҳот, қайнонам ҳам мендан гумон қиляпти?
Ўйлаб ўйимга ета олмайман. Ҳаммадан нажот излайман, ҳаммадан ёрдам кутаман. Қани бир ёруғ нур кўринса...
Йиғлайверганимга онам чидай олмабди. Менга билдирмай, ўзи ишга киришибди. Ўша телефон билан боғлиқ ташкилотга бориб, бир аёлга ҳаммасини айтиб берибди. У аёл ўша санадаги уйимизга қилинган қўнғироқлар рўйхатини чиқариб берибди. Бор-йўғи учта рақамдан қўнғироқ бўлган экан. Мобиль телефонлар туфайли, уй телефонлари ҳам анча тинчиб қолган-да! 
—  Мана, тушдан сўнг мана бу рақам кетма-кет уч бор қўнғироқ қилган. Шунга қилаверинг. Қолган биттаси тонгда, кейингиси кечки пайт. Ўша эркак аниқ шу рақамдан қилган, — дебди ҳалиги аёл ҳам онамга кўмаклашиб.
Онам дарҳол ўша рақамга қўнғироқ қилибди. Эркакка бор гапни айтибди. Ўшанда аслида кимга қўнғироқ қилганини, адашиб тушган бўлса, бориб бизнинг уйга тушунтиришини, йўқса, менинг икки болам етим бўлаётганини тушунтирибди. 
—  Хола, мен адашиб тушганим йўқ. Кейин мен ўша куни у уйнинг келинини эмас, қизини телефонга сўрадим. Ўша уйнинг қизи билан бир пайтлар танишиб қолганман. Энди эса у мени тинч қўймаяпти. Унинг дастидан менинг оилам ҳам ҳаловатини йўқотди. Ҳали "смс” юборади, ҳали хотинимга қўнғироқ қилади. Қайси аёл чидайди бунга? — дебди эркак. 
Буни онам менга иккилана-иккилана айтди. Жаҳлим чиқиб ўша заҳоти эримга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим.
—  Шошма! Ўйлаб кўр. Эринг бунга ишонадими? "Ўша эркак билан яна гаплашиб, тил бириктиргансан, энди синглимни ёмон отлиқ қилмоқчимисан?” дейиши ҳам мумкин-ку! Қайнонанг ҳам, қайнсинглинг ҳам ўзини ёмон отлиқ қилгиси келмайди. Сабр қил. Бир йўли топилар?
—  Қанақа йўл? Бораман эримнинг олдига! Бирга бориб, ўша эркакнинг ҳам телефонини текширтирамиз. Кўради, ким қўнғироқ қилгани-ю, ким ёзишганини. Ҳея нарсадан ҳеч нарса йўқ айбдор бўлиб қолавераманми? — чидай олмадим мен.
—  Бунча шошилмасанг! Биттаю битта синглисининг сири фош бўлса, тўйи қайтади. Кейин қайнонанг сени тинч қўядими, эринг-чи? Оиланг баттар бузилади-ку! Нега бу томонларини ўйламайсан? Нега бунча калтафаҳмсан? 
Бу гаплардан сўнг чиндан ҳам ўйланиб қолдим. Нима қилай? Қандай йўл тутай? Наҳот, қайнонамнинг бу гаплардан хабари йўқ? Наҳотки, қайнсинглим бир оғиз "Келинойимнинг айби йўқ”, дея олмаяпти?
Биламан, у ҳам ота-онасидан, акасидан қўрқаётир. Лекин жиянларининг тақдири ўйлантирмаяптими?
Бошим қотиб қолди. Мана, бир ойдирки, шу оғир дардни ичимга ютиб ўтирибман. Менга маслаҳат беринг. Қандай қилсам, сих ҳам куймайди, кабоб ҳам. Нима қилсам, ҳам оилам тикланади, ҳам қайнсинглим бахтли бўлади?


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 800 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016