 Ҳам тўйимли, ҳам мазали
Зарур масаллиқлар: "Фрикаделка” учун: 500 гр. мол гўшти қиймаси, битта кичик пиёз, 1 дона тухум, 50 мл. сув, 50 гр. нон талқони, ўсимлик ёғи, туз, зира, мурч. Қайласи учун: битта пиёз, 2 та помидор ёки томат пастаси, битта сабзи, битта қизил булғор қалампири, 2 та картошка, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 3-4 ош қошиқ консерваланган яшил нўхат, 1 чой қошиқ шакар, туз, 1 ст. сув, ўсимлик ёғи.
Тайёрлаш: 1). Аввал "Фрикаделка” тайёрлаб оласиз. Бунинг учун майда тўғралган пиёзни гўшт қиймаси, сув ва нон талқони билан аралаштириб, тухум, туз ҳамда зираворлар солинг. Ҳосил бўлган қиймадан ёнғоқ катталигида "Фрикаделка” ясаб, унга ботириб оласиз. Сўнг ўсимлик ёғида қизартирасиз.
2). Қайла тайёрлаш учун ўсимлик ёғи солинган товада пиёзни қизартириб, сўнг катта-катта тўғралган булғор қалампири, сабзи, картошка ва саримсоқ пиёз соласиз. 5-10 дақиқа қовургач, туз намагини ростлаб, шакар ва сув қўшасизу димлаб қўясиз.
3). Димланган қайла 15 дақиқа паст оловда қайнагач, устидан "Фрикаделка”ларни териб чиқинг. Кейин консерваланган яшил нўхатдан қўшиб, яна қайтадан димланг. Таом 35-40 дақиқада тайёр бўлади. Ликопчаларга сузишда қайласини масаллиқ устидан қуйиб, кўкатлар билан безатишни ёддан чиқарманг.
Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|