WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 4 » Қайнонамга айтмоқчи бўлганларим...

ПОИСК / IZLASH:

20:38
Қайнонамга айтмоқчи бўлганларим...
Таҳририятга қўнғироқ қилган Дилбар исмли мухлисамиз аввалига дилидагиларни айта олмай анча сукут сақлади. Лекин ҳаяжони босилгач, қуйидагиларни сўзлаб берди...

— Бу гапларни ҳар доим кекса, нуроний қайнонамга айтишни истаганман. Лекин одамзоддаги ғурурми, истиҳолами, нимадир юрагингиздагини айтишга тўсқинлик қиларкан.

Мен ҳам уч йилдирки, бу гапларни дилимда сақлаб юрибман. У кишининг олдида қарзим ҳам, бурчим ҳам жуда кўп деб ўйлайман.

Халқимизда "Қари билганни пари билмас”, деган нақл бор. Бунга мен ўз ҳаётимда ишонч ҳосил қилдим. Кексалар бизга турмуш юмушларида балки кўмаклаша олмас, бунга кучи-қуввати етмас, аммо олтинга тенг насиҳатлари ҳар қандай ёрдамдан аъло. Мен буни билгунимча, қайнонамнинг бошига кўп кўргиликлар солдим...

Тан оламан, кўзим очилгунга қадар яхши келин бўлмаганман. Етти келиннинг кенжаси эдим. Мени узатиб келишганда қайнонам етмишдан ошган, невараларини овутиб ўтиришдан бошқасига ярамасди.

— Болагинамнинг боласи, қанддак ўрикнинг донаси, — дея овсинларимнинг болаларини ёнига тўплаб ўйнатиб ўтирарди.

Катта рўзғор, иш, ҳомиладорлик мени чарчатарди. Шунинг учунми, уйдаги болаларни ёқтирмасдим. Назаримда, улар мен ишдан қайтгунимча ҳамма жойни ағдар-тўнтар қилиб, ташвиш туғдириб ўтиргандек.

— Уйларида ўтирса бўларди! Келавермай... — тўнғиллай бошладим аста-аста.

Аввалига қайнонам индамади. Бу қилиғим тез-тез такрорлангач, боз устига уларнинг овқатланишига йўл бермай қўйганимдан  сўнг чидаб туролмади:

— Булар бола, келин. Мен тирик эканман, келишади. Мен бўлмай-чи, оёқ босишармикан?

— Келмасин, демайман. Келишсин, аммо сал тартиб сақлаб ўтиришса бўлармиди?

— Болали уй — бозор. Бола бўлгандан кейин ўйнайди, чопади, сакрайди. Нонни баландга олиб қўйганингиз нимаси?

— Югуриб юриб нон ейишади. Ҳамма ерга ушоқ тушади. Менам чарчайман, ойи...

— "Ўтириб енг”, десангиз шулар ҳам тушунади. Уйларига бориб, "Келинойим бизга нон бермади”, деса нима бўлади? Уят-а, уят!

Бу гапларни эшитмагандек, қовоқ осиб уй юмушларини қилавердим. Тағин нима қилибман, денг?! Кеч бўлганда эримга гина қилибман. Ким билсин, балки ростдан чарчагандирман, эҳтимол, ёшлик қилгандирман?! Бугун шуларни ўйлаб ўзимдан уяламан, ўзимни койийман. Буни қарангки, эрим ҳам жон қулоғи билан тинглаган экан.

— Тонгдан туриб ҳовлини супураман, сигир соғаман, ишга бораман. Ўзи кўнглим айниб, қусиб, ичимга овқат тушмай, силлам қуриб юрибман. Бу ҳам етмагандек, онангиз ҳар куни невараларини бошига йиғиб, уйни тўзғитиб ўтиради. Йиғиштириб улгурмайман. Овқатни зўрға пиширяпман-у, ойим "Болаларга овқат бермадингиз?” деб хафа бўлади. Бир-икки ой тушуниб турса бўлади-ку, мени...

Биринчи фарзанднинг ширин орзусида юрган турмуш ўртоғим ҳам чиқиб онасига гапирди:

— Ойи, келинойимларнинг ўзи қарасин, боласига! Нега ўзингизни чарчатиб ҳаммасини олиб ўтирасиз? Зарилми, сизга? Келинингиз ҳам ҳозир ўзи ҳалигидақа... Сал ичингиз ачисин-да...

— Э-э-э, болам... — жилмайди қайнонам. — Жиянларингнинг ўзи келади, мени қўмсаб. Мен ҳам уларсиз тура олмайман. Ҳали ўзингнинг ҳам боланг туғилсин, биласан, уларнинг қандай оҳанраболигини. "Ўригидан мағзи ширин” дейишади. Қандай қилиб келманглар, дейман?

Қайнонам шундай дегани билан бошқачароқ йўл тутди. Яъни, ўзи биздан сал нарида турадиган катта овсинимникига кетиб қоладиган одат чиқарди. Табиийки, болалар ҳам ўша ёққа боришарди. Энди уйимиз осойишта, тинч, тоза... Аммо файзсиз эди.

Кенг, ҳувиллаган ҳовлига ҳам сиғмайдиган бўлиб қолдим. Қайнонам мен ишга кетаётганимда чиқиб кетар ва кечга қайтарди. У кишига "Уйда ўтиринг”, дейишга ғурурим йўл қўймасди.

Ана шунда "болали уй — бозор” деган гапининг мағзини чаққандек бўлдим.

Вақт ўтиб ўзимнинг қизим ҳам дунёга келди. Ана шунда яна уйимизда ёқимли тўполон, шовқин-сурон ҳукм сура бошлади. Энди менам қайнонамнинг кўнглига қарар, у эса қизимни авайлаб парваришлашдан чарчамасди.

Орадан бир ярим йил ўтиб, кейинги қизим ҳам туғилди. Мен икки бола билан ўралашиб, рўзғордан чиқолмай қолдим. Аёл киши ҳар қандай шароитда ўзига қараб юрсин экан. Афсуски, мен бунинг уддасидан чиқмадим. Тағин эрим фарзандларим ўғил бўлмаганидан хафа эди. Ҳар гапида жеркиб беради, муомаласи совуқ.

— Бор, қизларингга қара! Ёғнинг ҳиди келяпти, сендан!

— Нари тур, кампирлардан фарқинг қолмаган!

— Қизингнинг овозини ўчир!

Булар ҳар куни эшитадиган ва кўнглимни вайрон қиладиган гаплар эди.

— Болаларга мен қарайман. Овқатни ҳам ўзим соламан. Сиз боринг, эрингиз келишига ўзингизга қараб олинг, — дерди баъзан қайнонам ўғлидаги ўзгаришни сезгандек.

Бу гаплар қалбимга наштардек санчиларди. Заҳримни қайнонамга сочардим:

— Қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилсин! Мен ўйнаб юриб шу ҳолга тушмаяпман. Унинг болалари, рўзғорини деб ўзимга қарашга улгурмаяпман!

— Мен қарашаман, деяпман-ку! — босиқлик билан дерди қайнонам. — Боринг, ясан-тусан қилиб олинг.

Яна мағрурлигим тутди. Атай вақт ажратиб турмуш ўртоғимнинг келишига пардоз қилишни истамадим. Бу билан ўзимни ялтоқланаётгандек ҳис қилдим.

Афсуски...

Бу мағрурлик ва кибр менга фақат азоб олиб келди. Умр йўлдошимнинг ҳаётида бошқа аёл пайдо бўлганини билиб қолдим. Жанжал қилдим, бақирдим, йиғладим, қарғадим...

— Ўзингизни босинг. "От айланиб қозиғин топар, эр айланиб ёзиғин топар!” — деди қайнонам куйиниб. — Бу алпозда ҳеч нарсага эришмайсиз. Қайтанга уни қўлдан бой берасиз. Яхшиси, сабр қилинг. Ўзингизга қаранг, мулойим бўлинг!

— Ўғлингизнинг ёнини оляпсизми? Чидаб яшашим керакми? Чидаб бўпман! — яна аламимни қари қайнонамдан олдим.

Ростдан ҳам чидай олмадим. Икки қизимни олиб, ота уйимга жўнадим.

Икки бор ортимдан борган қайнонамнинг насиҳатлари осмонга учди. Оёқ тираб туриб олдим:

— Бормайман! Ўша топиб олган мегажини келиб рўзғорини қилсин!

— Мен сизни тан оламан. Уни уйга яқинлаштирмайман! — зорланди қайнонам.

Мен эса бўш келмадим:

— Сизнинг тан олганингизни бошимга ураманми? Асабимга тегманг!

Албатта бу гапларим қайнонамнинг кўнглини оғритгандир? Бироқ узоқ йиллик тажриба ва кексаликнинг донишмандлиги устун келди:

— Ҳозир жаҳлингиз чиқиб турибди. Лекин кун келиб, менинг тан олганим нима эканлигини тушунасиз!

Барибир қайнонамга қулоқ осмадим. У уйга қайтиб бормадим. Лекин дунёдаги энг азобли изтиробни унсиз ютишимга тўғри келди. Чунки кўча-кўйда эримнинг ўша аёлга уйланмоқчилигини, фарзанд кутаётганини эшитаман. Тиш ёриб уйдагиларга бирор нима дея олмайман. Яна билганим, қайнонам ва қайнопам эримга тиш-тирноғи билан қарши. Бу минг азобимга бир таскин бўлади. Кечалари пишиллаб ухлаётган қизларимга термулиб йиғлайман. Шу зайлда бир йилни ўтказдим. Турмуш ўртоғим мен тугул, болаларини ҳам йўқламади. Эшитишимча, у ўғил кўриш умидида осмону фалакда учиб юрганмиш. Вақт ўтгани сари мен адо бўлаётгандим. У аёлнинг ўғил туғиши — оиламизнинг буткул вайрон бўлгани, илиниб турган ришталарнинг узилгани эди.

Аллақачон унинг кўзи ёрийдиган пайт бўлди. Лекин ҳамма жим. Ҳатто, қайнонам ҳам келмади. Баттар эзила бошладим.

"Ўғил кўришгани аниқ! Бу ҳаммасини эритган. Бизни унутишган. Нега ўшанда қайнонамнинг гапига кириб бормадим? Нима учун уйда ўтиравермадим? Ҳаммасини бой бердим...”

Дардим ичимда юрган кунларнинг бирида қайнопам қўнғироқ қилиб қолди:

— Келин, бир танишимдан пул бериб юборяпман. Бозорга тушинг-да, ўзингизга, қизларингизга энг чиройли кийимларни олинг. Икки кундан кейин марказдаги суратхонанинг ёнидаги ресторанда тўй. Ўғилларимга ҳатна тўй қиляпмиз. Пулни тежаб, яна алламбалоларни сотиб олманг. Берган пулимга яраша энг зўр кийим олинг ва гўзаллик салонига ҳам киринг. Ресторанда кутамиз сизни! Ойимнинг фикри бу! Яна айниб ўтирманг!

Бу гапдан ҳайрон бўлдим. Бирор савол беришга эса журъатим етмади. Қайнопамни таниши бериб кетган пул эса капалагимни учирди. Жуда кўп эди.

"Демак, бу ерда бир гап бор! Аммо нима? Қайнонам бу ишнинг бошида турган бўлса, хайрлидир? Аввал ҳам у кишининг гапига кирмай кўп панд еганман. Энди сўзидан чиқмайман!” — ўзимга ўзим шундай деб бозорга йўл олдим. Қайнопам айтганидек пулни тежаб ўтирмадим. Ўзимга ҳам, қизларимга ҳам қимматбаҳо, чиройли либосларни сотиб олдим. Тўйга боришдан олдим, гўзаллик салонига кирдим. Кўзни қувнатадиган бўлиб, икки қизимни қўғирчоқдек ясантириб етаклаб, тўйга кириб бордим.

Албатта, ҳамманинг эътиборини тортдик. Чунки эрим ўша аёл билан келган экан. Илк бор кундошимни кўриб турган бўлсам-да, ичим куймади. Чунки унинг олдида ўзимни ўн чандон гўзал ҳис қилдим. Сездим, эрим ҳам қизларига ҳам, менга ҳам бошқача термулди.

— Ўзим айланиб кетай, сизлардан! — пешвоз чиқди қайнонам.

Худди ҳар куни кўришиб, дардлашиб юргандек ўзига яқин олди. Бу ҳам кундошимга зарба бўлгани аниқ.

Бир соатча ўтирганимиздан сўнг қайнонам шипшиди:

— Энди секингина уйга боринг. Отангизникига эмас, ўз уйингизга! Биламан, эрингиз ортингиздан боради. Агар ота уйингизга кетсангиз, боролмаслиги мумкин. Ҳар ҳолда қизларингизни тирик етим қилиш ниятингиз йўқдир? Қўрқманг, ўғлим сизни дейди! Анув мегажин кўчада илашгани учун кўчада қолади. Албатта, қизини қаровсиз қолдирмаймиз...

Англадимки, қайнонам ҳамон бизни яраштириш илинжида. Яна кундошим ҳам қиз туққан, мендан зиёда жойи йўқ!

Бу сафар қайнонамнинг измидан чиқмадим. Тўғри ўз уйимизга бордим. Бахтим, оилам, хотиржамлигим сари ўзим қадам ташладим ва янглишмадим. Қайнонам яна ҳақ бўлиб чиқди — ўғли ортимдан келди!

Бунинг учун қайнонамдан бир умр миннатдорман! Юрагимда у кишига атаган гапларим бир дунё! Кун келиб, уларни ўзига айтарман! Демоқчи бўлганим, кексалар биз билмаган, кўрмаган ҳақиқатни кўра олади. Уларга қулоқ осмоқ, эъзозламоқ, кафтимизда тутмоқ бизнинг бурчимиз...

Наргиза УСАНБОЕВА  

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/uz/category/21-mutolaa dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 236 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016