WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 26 » Аёллар саломатлиги календари. Ёш билан боғлиқ хасталикларнинг олдини оламиз!

ПОИСК / IZLASH:

19:33
Аёллар саломатлиги календари. Ёш билан боғлиқ хасталикларнинг олдини оламиз!
Аёл организмида ҳар 10 йилда катта ўзгаришлар рўй беради. Шу сабабли турли ёшда тананинг айрим хасталикларга чалиниш хавфи ортади.

Болалик: туғилгандан 11 ёшгача

Чақалоқнинг 6-8 ҳафталик даврида, 8 ойлигида, 2 ёшга тўлганида ва мактабга бориш арафасида вазни, бўйи, эшитиш ва кўриш қобилияти текшириб борилади. 

Таҳлил ва эмлаш тақвими:

    8 ҳафталикдан бошлаб миллий эмлаш тақвими асосида 10 га яқин хасталиклардан эмлаш; 
    доимий равишда стоматолог кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Таомномаси:

    кўкрак сути, 6-ойдан бошлаб эса қўшимча озуқага ўтказиш; 
    овқатланиш тартибига риоя қилишни ўргатиш. Осон ҳазм бўлувчи, янги тайёрланган таомлар билан озиқлантириш; 
    туз ва шакар миқдорини чегаралаш; 
    суяклар мустаҳкамлигини таъминловчи сут ва сут маҳсулотлари, карам, олма, ўрик сингари мева ҳамда сабзавотларни таомномага киритиш лозим.

Ўсмирлик: 11-19 ёш

Айнан шу даврга келиб, 90 % қизлар овқатланиш тартибининг бузилиши оқибатида юзага келувчи ортиқча вазн муаммосига дуч келади. Шу сабабли ўсмирлик даврида тўғри овқатланиш ва жисмоний ҳаракатда бўлиш талаб этилади.  

Таҳлиллар тақвими:

    Қоқшол, кўкйўтал, полиомиелит ва силга қарши эмланади.

Таомнома:

    11-14 ёшли қизлар кунига 1850 каллорияли, 15-19 ёшлилари эса 2100 каллорияли таомлар тановул қилиши даркор.
    Бу даврда оч қолиш ва турли парҳезлар қатъиян ман этилади.
    Одатда, қизлар организмида темир ва кальций моддалари танқислиги кузатилади. Шу сабабдан терапевт шифокор тавсияси асосида уларга биологик фаол қўшимчалар ва витаминлар бериш мумкин.

Гормонал ўзгаришлар:

    9-15 ёшда жинсий ривожланиш ва ҳайз даври бошланади. Қизларни бу ўзгаришга тайёрлаш учун гинеколог шифокор кўригига олиб бориш лозим.
    Эстроген гормони ёғ ишлаб чиқаришни рағбатлантиргани боис терида ҳуснбузарлар пайдо бўлади. Демак, муаммо юзага келса, косметолог ва эндокринолог кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқ.

Репродуктив давр: 20-39 ёш

Туғиш ёшидаги аёлларни асосан ҳомиладорлик ва жинсий ҳаёт билан боғлиқ муаммолар безовта қилади.  Асосан  эр-хотин, қайнона-келин муносабатларида ҳамда фарзанд тарбиялашда дуч келадиган зиддиятлар аёлнинг руҳий ҳолатига ўз таъсирини ўтказади. Демак, йилда бир бор бўлса-да атрофдагилар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасидаги психологик тренингларга қатнаш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Таҳлиллар:

    ҳар 3 йилда бир бор бачадон бўйнидан суртма таҳлили ва гинеколог шифокор кўриги;
    ҳар 5 йилда артериал босим профилактикаси учун кардиолог кўриги;
    2 йилда 1 маротаба маммолог кўриги;
    камқонликни бартараф этиш учун терапевт кўригидан ўтиш тавсия этилади. 

Таомнома:

    ҳайз арафасидаги кайфият ўзгаришларининг олдини олиш учун таркибида кофеин ва алкоголь сақловчи маҳсулотлардан воз кечиш, шакар, туз ва тўйинган ёғлар (маргарин, ҳайвон ёғлари) қўшилган егуликлар миқдорини чегаралаш;  
    Шунингдек, таомномага таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлган егуликларни киритиш мақсадга мувофиқ.

Гормонал ўзгаришлар:

    Бу даврда гормонал баланс бузилиши оқибатида ҳомиладор бўла олмаслик, ҳомиланинг тушиши каби муаммолар кузатилади. Шу боисдан йилда бир марта эндокринолог шифокор назоратидан ўтиш лозим.

Менопауза остонаси: 40-49 ёш

Ҳайз кунларининг ўзгариши, моддалар алмашинувнинг секинлашуви ҳисобига вазннинг ортиши, чарчоқ ва депрессияга мойиллик шу даврга хос муаммолардан ҳисобланади. Уларни бартараф этиш учун ҳар йили икки бор терапевт назоратидан ўтиш керак.  

Таҳлиллар:

    ҳар 5 йилда бир марта бачадон бўйнидан суртма таҳлили;
    ҳар 3 йилда юрак хасталиклари профилактикаси мақсадида кардиолог кўрикдан ўтиш;
    ҳар 5 йилда қондаги холестерин миқдорини аниқлаш;
    ҳар 2 йилда кўриш қобилиятини текшириш;
    кўкрак бези саратонининг олдини олиш учун ҳар 3 йилда бир бор маммолог кўригидан ўтиш; 
    бачадон миомасининг олдини олиш мақсадида ҳар йили гинеколог кўриги ва УТТ дан ўтиш тавсия этилади.

Таомнома:

    углеводларга бой ҳисобланган нон, патир, пишириқларни таомномадан чиқариб, уларни қора нон ва мевали десертларга алмаштириш;   
    таом тайёрлашда тўйинмаган мойлардан фойдаланиш;
    оч қолишга мажбур қиладиган парҳезларга амал қилмаслик лозим.   

Гормонал ўзгаришлар:

    Гормонал муаммолар туфайли ҳайз цикли ҳамда бачадон ҳажмининг ўзгариши ҳам саломатлик билан боғлиқ муаммога сабаб бўлиши мумкин.

Климакс даври: 50-59 ёш

Ҳар бир аёл бу паллада арзимас кўринган йўталдан тортиб, ошқозон-ичак тизими фаолиятидаги бузилишларгача бўлган ноодатий ўзгаришларни кузатиш ва уларга қарши курашиш даркор.  

Таҳлиллар:

    қон босими безовта қилмаган тақдирда, ҳар 2 йилда бир бор кардиолог шифокорга кўриниш;
    ҳар йили мамограмма таҳлилини ўтказиш;
    доимий равишда холестерин, кальций ва Д дармондориси миқдорини назорат қилиш керак. 

Таомнома:

    Моддалар алмашинувининг секинлашиши таомномани ўзгартириб, салатлар ва енгил ҳазм бўлувчи таомларга ўтиш вақти етганлигидан дарак беради. 
    Тухум, дуккакли ўсимликлар, кўкатлар таркибидаги Е витамини эса климакс белгиларни енгиллаштиради.

Гормонал ўзгаришлар:

    Бу даврга келиб, аёлда асабийлик, иссиқ ва совуққа чидамсизлик, тез безовта бўлиш, юракнинг тез уриши, қон босимининг кўтарилиши, хотиранинг сусайиши, уйқусизлик каби белгилар кузатилиши мумкин. Бу муаммоларни эндокринолог шифокорнинг тавсиялари асосида енгиллатиш имконияти мавжуд.

Нафақа гашти: 60 ёшдан сўнг...

Ҳар қандай ноодатий белгиларга эътиборли бўлиш, саломатликни шифокор назорати остида тиклаш мақсадга мувофиқ.

Таҳлиллар:

    холестерин миқдори ва қон босимини ҳар 2 йилда текшириб бориш;
    қонда глюкоза миқдорини ҳар 2 йилда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

Таомнома:

    организмни камида кунига 1000 мг. кальций билан таъминлаш;
    холестерин миқдорини нормаллаштиш учун мунтазам саримсоқпиёз истеъмол қилиш;
    ошқозон-ичак тизими фаолиятини издан чиқарувчи газланган сувлардан воз кечиш тавсия этилади.

Гормонал ўзгаришлар:

    юз соҳасида туклар пайдо бўлиши;
    сийдик чиқарув йўлларига инфекция тушиш хавфи мавжуд.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 100 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016