WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 13 » Аёллар ўзларини бошқа аёллар билан таққослашининг 4 сабаби

ПОИСК / IZLASH:

21:56
Аёллар ўзларини бошқа аёллар билан таққослашининг 4 сабаби
Ресторанга овқатланишга борганда қўшни столда ўтирган аёлни диққат билан, эринмай кузатганмисиз? Агар бу вазият сизга яхши таниш бўлса, олимларнинг фикрича, сиз ёлғиз эмассиз. Чунки аёллар кўчадан ўтаётган бегона аёлни эркакларга нисбатан узоқ ва эътибор билан кузатади. Бунинг 4 сабабини "Lady.mail.ru” нашри сиз билан ўртоқлашади.

Ўзини бошқалар билан таққослаш

Одам шаклидаги велосипед ихтиро қилган француз файласуфи "Ҳаммаси таққослаб кўрилганда билинади”, деган экан. Америкалик психолог Леон Фестингер бу фикр асосида "ижтимоий таққослаш назарияси”ни яратди. Унинг мазмуни шундан иборатки, гўзаллик ва омад инсоннинг ўзини баҳолаши учун мезон бўлолмайди, биз ўзимизни бошқалар билан таққослаб кўргандан кейингина баҳолай оламиз.

Йилига 300 дона тухум берадиган товуқ ўзини ишонч билан "Энг зўр товуқман!”, деб ҳисоблаши мумкин. Аммо бу жараён инсонларда бошқача кечади. "Ҳар қалай Ангела Меркель бўлмасам ҳам, карьерам ёмонмас. Буни устига мен ундан ёшроқ ва чиройлироқман, замонага мос кийинаман. Қўшни бўлимда ишлайдиган аёл мендан чиройли кийинса ҳам, ҳар қалай эри йўқ. Мени эса оилам, суюкли инсоним бор...” Аёллар шундай таққослашлар орқали ҳаётдаги ўз ўринларини, баҳоларини аниқлаб оладилар. 

Таққослаш, таҳлил қилиш учун ижтимоий тармоқлар энг қулай жойлардан бирига айланди. Аммо бу ерда осонгина тузоққа тушиш мумкин, ўзларининг идеал портретларини ижтимоий тармоққа жойлаштирган онлайн-қаҳрамон аёлларга ўзингизни таққослаб, тушкунликка тушманг. Чунки идеал одамнинг ўзи йўқ.

Ўзига нисбатан баҳони ошириш

Агар ўзимизни машҳур юлдузлар билан таққослашни ёқтирадиган бўлсак, уйдан чиқмаган маъқул. Шунинг учун кўчадан ўтаётган нотаниш аёлни мароқ билан томоша қилиб, ҳар қандай замонавий рентген аппаратини доғда қолдирамиз. Биз унинг ҳамма нарсасига — оёғининг учидан тортиб, қўлидаги тирноқларигача диққат билан эътибор берамиз. Агар унинг бирор камчилигини топадиган бўлсак, бундан қалбимиз қувончга тўлади.

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Фақатгина биз бошқаларга баҳо бермаймиз, балки улар ҳам бизга баҳо беришади. Бу ҳаётимиздаги қўшимча стресс-фактор бўлади, чунки шусиз ҳам ҳар бир қадамимизни тергайдиган баджаҳл бошлиқ, серзарда қайнона ва иқтисодий инқирозлар бизга етиб-ортади. Swimwear номли онлайн-дўконнинг ўтказган сўровномасига кўра, аёлларнинг 42 % бошқа аёлларда катта таассурот қолдириш учунгина кийим сотиб олар экан. 

Агар тирноқ остидан кир қидириб, бошқа аёлларни кузатишни бас қилсангиз, атрофдаги одамлар кўзингизга меҳрибон ва самимийроқ кўрина бошлайди. 

Эри ташлаб кетганнинг сабабини англаш

Агар ҳаётимизда кўплаб тушунарсиз, кутилмаган воқеалар рўй бера бошласа хавотирга туша бошлаймиз. Ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун бизга тинчлик керак. Мабодо бирор нарсадан норози бўлиб, Коинотга "Нега айнан мен?” деб савол берсак, бизга "Чунки шундай режалаштирилган”, деб жавоб берса, бизни қониқтирмайди.  

"Нима сабабдан эрим мени ташлаб кетди, унинг нимаси мендан ортиқ?” деган ўй билан ижтимоий тармоқ орқали унинг фазилат ва камчиликларини санашга тушасиз. "Қадди-қомати келишган, отаси завод директори, шаҳар марказида уйи бор, пластик жарроҳлик қилдирган...” каби иборалар сизни ранжитса-да, саволингизга жавоб бўла олади.

Баъзида ўзимиздан айбни қидиришни истамай, таққослашга тушамиз: "Нима учун мен бўлим бошлиғи этиб тайинланмадим?”, "Нимага фалончида имтиёзли диплом, таниш-билишлари кўп-у, менда йўқ?” деган саволларини қалаштириб ташлаймиз-у, аммо охирги вақтларда бирорта китоб ўқимаганимизни, ўз устимизда ишламаганимизни, бирор оригинал ғоя ўйлаб топмаганимизни тан олмаймиз. 

Мукаммалликка интилиш

Бирор ўзингизга ёққан одамнинг қилиқларини, гапиришини, кийинишини ёқтириб, унинг одатларини такрорлай бошлайсиз. Бундай ҳолатда ўзлигингизни унутасиз. Ўзингизни атрофдагилар билан таққослаш худди болға билан мих қоқишни эслатади: ё михни деворга қоқиб киргизасиз ёки болғани бармоғингизга урасиз. Асбобни тўғри ишлата олмасангиз, унумли фойдалана олмасангиз, ўзингизга жабр қиласиз. Ҳеч қачон бир инсон иккинчи инсонни такрорламайди. Мукаммал бўлишга интилиб, ўз устингизда тинмай ишланг, аммо асло бировга ўхшашга ҳаракат қилманг.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 227 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016