 Бу ёруғ дунёда яшаш бахти ҳар биримизга бир маротаба берилади. Ва бу имкониятдан қандай фойдаланиш ўзимизга боғлиқ! Келинг, ҳаётимизда бирорта ҳам армонимиз бўлмаслиги учун ҳаракат қилиб қолайлик!
1. Қушдек парвоз қилиш орзусини бир маротаба бўлса-да амалга ошириш лозим. Самолёт бунга ёрдам бериши, шубҳасиз!
2. Бир тунни бедорликда, истаган ишингиз билан машғул бўлиб ўтказиш.
3. Бирор сув ҳавзаси (океан бўлса қанийди!!!) қирғоғида сайр қилиш.
4. Туйғуларга бир марта бўлса-да эрк бериш, жудаям яхши кўрадиган инсонни қучоқлаб олиш зарар қилмайди.
5. Ортингиздан катта ит қувганда, қўрқаётганингиздан уялмай, орқа-олдга қарамай қочиш.
6. Ўсимлик экиб, ўстириш, парваришлаш билан шуғулланиш. Бунинг учун катта даланинг соҳиби бўлишингиз шарт эмас, шунчаки тувакда кактус ўстирса ҳам бўлаверади.
7. Севган ва ёқтирган барча қўшиқларингизни MP3-плеерга жамлаб, истаган вақтингизда тинглаш имконига эга бўлиш!
8. Камида иккита жониворни парваришлаш. Бу косадек келадиган аквариумдаги кичкина балиқча ҳам бўлиши мумкин. Меҳр билан парваришлаш инсоннинг ўзига ҳам завқ бағишлайди.
9. Майин эсаётган шабада сочларингизни силаётганидан ҳузур олиб, сайр қилиш!
10. Болалик чоғида олам-олам қувонч ҳадя этадиган ўйинларни катта бўлганда ҳам ўйнаш.
11. Дўстлар дийдорини соғиниш
12. Сиз билан бир йил ва бир кунда туғилган инсон билан танишиб, дўстлик ришталарини боғлаш.
13.Ёмғир савалаганда соябонсиз сайр қилиш.
14. Бир муддат бўлса-да, ўз ҳис туйғуларимиз ва ўйларимиз билан бирга ёлғиз қолиш.
15. Йиртқич ҳайвонни қўлга ўргатинг дердик-ку, лекин бу мажбуриятга кирмайди. Аммо армонда қолишни истамасангиз, ҳайвонот боғида фотосуратчининг олдидаги йўлбарсни силаб қўйишнинг ўзи кифоя.
16. Сувга шўнғишни ўрганиш.
17. Қуёш ботаётган манзарани томоша қилиш.
18. Икки-уч кун давомида ёлғиз қолиб, ҳордиқ чиқариш.
19. Севимли таомингизни маза қилиб ейиш.
20. Ота-онамизни энг ёқтирган буюмини ишдан чиқариб қўйиб, кечирим сўраш ва ундан ҳам яхшироғини ҳадя қилиш!
21. Сизни беҳуда ҳақоратлаган инсонни кечириб кетиш.
22. Роликда учишни ўрганиш.
23. Парашютдан сакраш бахтига мушарраф бўлиш.
24. Ёқтирган инсонинг билан бир кун давомида ҳамма нарса ҳақида суҳбатлашиб, бирор масалани ҳал қилмаслик.
25. Севган ёринг билан оила қуриб, бахтли ҳаёт кечириш.
26. Тугма қадаётганда қўлга игна кириб кетганида йиғлаш.
27. Кўчада ҳамманинг кўз ўнгида йиқилиб тушиб, ҳеч нарса бўлмагандек ўрнингиздан туриб, яна йўлда давом этиш.
28. Қўрқинчли сюжетли фильмни севган инсонинг билан ёнма-ён, унга суяниб томоша қилиш.
29. Ҳеч бир сабаб бўлмаса-да, ота-онангизга совғалар тақдим этиш.
30. Бир маротаба бўлса-да, икки соат тинмай телефонда суҳбатлашиш.
31. Севиб қолмоқ!
32. Севилмоқ!
33. Хафа бўлмоқ!
34. Бирор бегона жойда сайр қила туриб, адашиб қолганингизни англаш!
35. Шаҳар марказидаги фавворадан сув сепишиб ўйнаш.
36. Тоғ ён бағрида чайлада тонг орттириш.
37. Поездда саёҳат қилиш.
38. Ҳаётни севиш!
39. Ҳаммаси ишингиз чаппа кетаётган бир вақтда, «яхшиликка» дея идиш-товоқ синдириш.
40. Қариндош ва яқинларни жамлаб, Янги йилни биргаликда қарши олиш.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]
41. Ғинғиллаб, сизни ухлашга қўймаётган чивинни тутиш!
42. Капалакни кафтларингиз орасида ушлаш.
43. Ёқимли мусиқа садолари остида уйқуга кетиш.
44. Чўғда пиширилган мазали картошкани еб кўриш.
45. Қуёш нурлари остида тобланиш.
46. Юлдуз тўла осмондан энг ёрқин юлдузни излаш.
47. Муҳим воқеа ёки санани унутиб қўйиш...
48. Туни билан «SMS» ёзишиб, телефонни тиндирмаслик.
49. Кинотеатрда фильм томоша қилиш.
50. Уялмай, караокеда куйлаш.
51. Катта қутидаги шоколадни бир ўзингиз есангиз...
52. Куни билан диванда ётиб, китоб ўқиш...
53. Йиғи аралаш табассум қилиш.
54. Ишққа мубтало бўлганингизда мелодрама жанридаги бирор фильмни қайта-қайта 5 маротаба кўриш.
55. Севмаган инсонингиз билан ўртангиздаги муносабатларга юзма-юз туриб барҳам бериш.
56. Ёқтирган хонандангизнинг концертида қўллар оғригунига қадар қарсак чалиш.
57. Мусиқани баландлатиб, оёқлар чалкашиб кетгунигача ра-қсга тушиш. АССА!!!
58. Чекиш каби зарарли одатларга қарши чиқиш!
59. Узоқдаги яқинингизнинг суратини бағрингга босиш...[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]
60. Орзунгиздаги қасрни барпо қилиш, шунчаки қумдан бўлса ҳам...
61. Момақалдироқ ва чақмоқли тунни бедор ўтказиш.
62. Ўз хатоларингни тўғирлашга ҳаракат қилиш. Атрофдагиларни эмас, аввало ўзини ўзгартиришни бошлаш.
63. Шахсий видеоархивга эга бўлиш.
64. Ортингдан яхши ном қолиши учун бирор иш қилиш. Масалан, мевали дарахт экиш!
65. Одамлардан нафратланмай, ҳаммага яхши муносабатда бўлиш!
66. Ҳаётинг ва ташқи қиёфангни бир марта бўлса-да, бутунлай ўзгартириш.
67. Чин дилдан ёқтирган иш билан шуғулланиш. Ўз касбининг устаси бўлиш.
68. Ўз касбининг устаси бўлиш.
69. Баҳсда ғалаба қозониш.
70. Қулупнай шиғил пишганида, мазза қилиб еб қолиш.
71. Юрак дард билан тўлганда кўз ёш тўкишдан уялмаслик.
72. Бирор кимдан хафа бўлганда, жаҳлдан тушмагунингизча ва араз тарқамагунга қадар гаплашмаслик.
73. Ўзингиз учун гулдаста ясаш.
74. Мусиқасиз қўшиқ куйлаш.
75. Яқинлар ва дўстлар билан бирга баланд овозда куйлаш.
76. Катта саҳнага чиқиб, тумонат одамнинг олдида сўзлаш.
77. Оилавий фотоархив тайёрлаш.
78. Торт пишириш.
79. Ерда ётиб, булутли осмонни кузатиш.
80. Дарғазаб бўлганда, нима қилишни билмай, бошни деворга уриш.
81. Бутунлай сафсатани гапираётган бўлса-да, суҳбатдошнинг сўзини бўлмаслик.
82. Севимли хонанданинг концертига тушиш.
83. Бир кун давомида компьютер қаршисидан жилмаслик.
84. Танимаган, билмаган инсонларингга ҳам яхшилик қилиш.
85. Беҳосдан қоғознинг қиррасида қўлни жароҳатлаш.
85. Йиқилиб тушишдан қўрқмай, улкан дарахтнинг учига чиқиш.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]
86. Сузишни ўрганиб, тизза бўйи келадиган сувда маҳоратингни намойиш қилиш.
87. Ниқоҳ либосини кийиш.
88. Фарзандлар тарбиялаш.
89. Ўз уйингизни бунёд қилиш.
90. 50 ёшли юбилейингизда табрик ва совғалар қабул қилиш.
91. Катта китобни бир неча соатда ўқиб тугатиш.
92. Идиш-товоқ ювишни бир кун келиб яхши кўриб қолиш.
93. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яшашда давом этишга ўзингда куч топиш.
94. Ўз сирингизга эга бўлиш.
95. Қоронғуликдан қўрқмасликни ўрганиш.
96. Умуман нотаниш инсон билан телефон орқали танишиш.
97. Саёҳат қилиш.
98. Хорижий тилларни ўрганиш.
99. Бошқа мамлакатда яшайдиган инсон билан дўстлашиш.
100. Бир бошга бир ўлим, деганларидек... вақти соати билан ... умрни ниҳоялаш...
ДИЛНОЗА тайёрлади.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|