WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11279]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1936]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3681]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8769]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11814]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1645]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [266]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3040]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3547]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1057]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [84]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0


Kun faolllari:
zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2014 » Март » 24 » Ҳаётингизга янгилик киритишнинг 7 усули

ПОИСК / IZLASH:


21:01
Ҳаётингизга янгилик киритишнинг 7 усули
Кундалик ишлар, югур-югур, чоп-чоплар билан ҳаёт давом этади. 
Баъзан одамга кунлар худи оқ-қора тасвирлар туширилган плёнкадагига ўхшаб бир текис ўтаётгандай туюлади. Иш ҳам, шахсий ҳаёт ҳам бир жойда қотиб қолгандек. Шундай дамларда ҳаётингизга қандайдир оламшумул янгилик олиб киргингиз, уни ёрқин рангларга бўягингиз келиб қолади. Лекин нима? Вариантлар кўп, масалан қобилиятингизга яраша бирор хобби, ҳунар орттиринг. Кўрасиз, бу ўзингизда янги қирралар кашф этишга ёрдам бериш, ҳаётингизга мазмун олиб кириш билан бир қаторда, ҳамёнингизга ҳам фойда келтиради... 

1. Сиз — қўли гул аёлсиз! 

Ширин овқат пишириб, хонадонимиз аъзоларини хурсанд қилсак, албатта «Қўлинг дард кўрмасин!» дейишади. Аммо келин бўлиб тушганидан сўнг бир неча йил ўтгач ҳам бу тилакни эшитмаганлар бўлса, аҳвол чатоқ. Биринчи навбатда, пишир-куйдирни оддийроқ егуликлардан бошланг. Кейин Европа, Осиё, дунёнинг бошқа қитъалари таомларини ҳам пиширишни ўргатувчи курсларга ёзилинг! Овқат тайёрлаш дегани фақат рецепт ёзиб олиш эмас, рецептда ёзилганини ҳаётга тадбиқ этиш ҳам. Сабзавот, меваларни тўғри тўғраш (тез, майда ва ингичка қилиб), туз, зираворларни кўз билан чамалаш, таом қандай пишаётганини ҳидидан билиш, мевалардан санъат асари ярата олиш (карвинг) муҳим. Хонадонингиздаги ошхонани тажриба майдонига айлантиринг: салатлар, суюқ-қуюқ овқатлар, ширинликлар, тортлар... Бу сизнинг қўлингиздан келади. 

Қойилмақом ошпаз бўлиш нархи: гуруҳда шуғулланганда 1 ой учун ўртача 40 минг сўм бўлади. 

Давомийлиги: 2 ой. 

2. Ўзингизни фотомоделга айлантиринг 

Топ-моделлар дарҳол диққатни тортади. Бу билан сиз ҳам топ-модель бўлинг демоқчи эмасмиз. Ахир бунда фақат хоҳиш кифоя эмас, тананинг табиий тузилиши ҳам талабга жавоб бериши лозим. Бизнинг вазиятимизда фотомоделликни қойиллатсак ҳам катта гап. Камера олдида ўзини қандай тутиш керак, қомат тузилишига кўра қандай ҳолатни эгаллаш зарурлиги, қандай юриш ва қайрилиш лозимлигини фотомоделликка ўқитадиган курсларга борибгина ўрганасиз. Биринчидан қоматни тўғри тутиш, чиройли қадам ташлашни ўзлаштирсангиз, иккинчидан сиз тушган расмларнинг бирортаси "брак” бўлмайди. Балки рекламаларда суратга тушишга таклиф қилиб қолишар? Шунда фотомоделлик фақат хобби эмас, касбга ҳам айланиши мумкин. Тезда мода агентликлари ёки фотостудияларга мурожаат қилинг. 

Нархи: ўртача 1 ойга 100 000 сўм 

Давомийлиги: 3-4 ой. 

3. Расм туширишни ўрганинг! 

Расмга тушиш яхши! Лекин объективнинг нариги томонида туриб расмга олиш ҳам ёмон эмас. Кўпчилигимиз фотоаппаратни ёқўлимизга олиб, тугмасини бир-икки босиб, яқинларимизни суратга тушириб кўрганмиз. Аммо бу ишни махсус билим билан бажариш, ёруғликни тўғри тушириш, кўча ва хонада кадрни тўғри олиш, объектни лозим вазиятда тутиш бошқа гап. Бунинг учун қанчадан-қанча китоблар, электрон дастурлар ишлаб чиқилган. Агар бу билимларни ўзингиз мустақил ўзлаштира олиишингизга кўзингиз етмаса, яхшиси фотомактабга йўл олинг. 

Нархи: 1 ойга ўртача 120 000 сўм. 

Давомийлиги: 3 ой. 

Чиройли расмларингизни кўрган биродарларингиз сизни тадбирларни суратга тушириш учун чақира бошлашади. Бу эса қўшимча даромад дегани... 

4. Макияж – «трали-вали» эмас! 

«Қанча бўянмай, кўзгу мендан нечоғли безор бўлмасин, Худо берган афти-ангоримни қандай ўзгартираман?! Пардоз анжомларининг энг қиммати, энг зўрлари ҳам кор қилмаса керак», дея нолиб қолди дугонам. Шошманг, дунёдаги юз минглаб шундай фикрловчи аёллар қаторига кириб қолманг, яна! Ахир тушь, тень, қаламни қўлида моҳирона ўйната олган визажист чинакам санъат асарини яратишга қодир-ку! Шунинг учун ҳам вақтни бой бермай, визажистликка ўргатадиган ўқув курсларига қатнай бошланг. Натижа сизни кўп куттирмайди. Энг асосийси, ишга чиқиб кетаётиб, даҳлиздаги тошойнага бир қараб, «нақадар гўзалман!» дея оладиган бўласиз. Бу тасаввур кун бўйи яхши кайфиятда юришингиз ва ўзингизга бўлган ишончингиз ортишини кафолатлайди. 

Нархи: 30 000дан 250 000 сўм. 

Давомийлиги: 1 ҳафтадан 1 ойгача 

5. Чевар бўлинг! 

Кийим жавонингиз фақат эксклюзив кийимлардан иборат бўлишини хоҳлайсизми? Бичиш-тикишни қийворадиган аёллар учун бу орзуни рўёбга чиқариш муаммо эмас. Чок тикиш, андаза олиш, қоматга қараб фасон танлашни эгалладингизми, тамом, устингиздаги мато гўзал санъат асарига айланади. Энди кўча-кўйда модалар ательеси, жозибадор кийинган аёллар олдидан лоқайд ўтиб кетолмайсиз. Кўзларингиз фотоаппаратга айланиб, қандай кесим олингану қандай чок тикилганини суратга тушира бошлайди. Шунингдек, кашта тикиш, тўқувчилик, бисер тикиш машғулотлари ҳам аёлнинг дидини бирмунча ўстиради. 

Нархи: 1 ойга 40 мингдан 250 минг сўмгача (индивидуал ва гуруҳларда ўрганишга қараб). 

Давомийлиги: 3-4 ой. 

6. Тасаввурингизни тирноқларда акс эттиринг! 

Ҳаётимизни янги тизимга тушириб олишда алоҳида истеъдод эмас, балки кўпроқ меҳнат орқали ҳам эгаллаш мумкин бўлган тирноқларга турли тасвирларни тушириш санъати ҳам қўл келади. Уни замонавий тилда «нейл-арт» дейишади. Бутун бир уммонни, қуёш ботиши, бир рангнинг иккинчисига алмашинишини миттигина тирноқ устида акс эттириш осон иш эмас. Аммо буни уддаласа бўлади. Аввалига дугоналарингизнинг тирноқлари устида тажриба ўтказинг. Кейинчалик бу сиз учун хобби бўлиб қолиб, даромад ҳам келтириши мумкин. 

Нархи: 200 000дан 500 000сўмгача 

Давомийлиги: 1-2 ой (маникюр ва тирноқ ўстиришга қараб) 

P/S: бу ҳунар орқали бемалол рўзғор тебратиш мумкин, ахир сунъий тирноқ ўстириш билан маникюр – 40000дан 60 000 сўмгача, коррекциялаш — 20 000дан 30 000сўмгача турадиган бир пайтда, тирноққа расм чизиш қанча бўлишини тасаввур қилаяпсизми? Фақат гўзаллик салонига ишга қабул қилишлари учун ўқув курси сертификати, дипломи ёки махсус лицензиянгиз бўлиши керак. 

7. Чиройли нутқ ирод қилсам... 

«Ишхонада мендек ишчан одам бўлмаса ҳам ҳамкасбларим лавозимга мендан кўра тез кўтарилишади. Ҳаммасига менинг ҳадиксираб гапиришим ва дудуқланишим сабаб. Охири ўйлай-ўйлай нутқ маҳорати бўйича курсларни қидира бошладим. Аммо топишим қийин бўлаяпти». 

Таҳририятимизга қўнғироқ қилган Назира исмли мухлисамиз мавқеидаги омадсизликни ўз вақтида сезибди. Чунки нутқ ишда, ўқишда, оилада катта роль ўйнайди. Буни талабалик йилларимдаёқ тушунганман. Ҳатто имтиҳон топшириш вақтларида уюм-уюм китоб ўқиганлар бир четда қолиб, нутқи яхши ривожланган талабалар кўпроқ аъло баҳо олганининг гувоҳи ҳам бўлганмиз. Агар нутқингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаса, буни тўғирлаш зарур. Санъат даргоҳларидаги нотиқлик курсларига ёзилинг. 

Нархи: 1 сеанс машғулоти ўртача 10 000сўм 

Давомийлиги: чегараланмаган(одамнинг физиологик ва ақлий ривожланиши билан боғлиқ) 

Мақолада келтирилган нархлар Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан олинди. Муайян ўқув курслари ва улардаги нарх наво билан қизиқсангиз, интернетдаги қидирув тизимлари орқали керакли маълумотни топшингиз мумкин. Масалан: Google.uz сайтида «Ўзбекистондаги фотомоделлик курслари», деб қидирув берасиз ва вариантлар ичида ўзингизга маъқулини танлаб оласиз. 

Дилноза Умарова 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2126 | Добавил: iphone | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, tortishuv, nima deysiz? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022