WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 7 » Қайси домланинг ставкаси қанча?

ПОИСК / IZLASH:

21:00
Қайси домланинг ставкаси қанча?
Узоқ тайёргарликлардан сўнг Бухоро муҳандислик технология институтининг муҳандислик-техника факультетида ўқиш бахтига муяссар бўлган Алишер Қодиров ўзи таҳсил олаётган гуруҳга сардор этиб тайинланди. Дастлаб у бундан қувонди. Бироқ, хурсандчилиги узоққа бормади. Ярим йилликнинг имтиҳон ва синовлари бошланганида гуруҳ сардорининг айрим устозларидан кўнгли қолди.

Бухоро муҳандислик технология институтининг кимёвий технологиялар факультетида ассистент лавозимида ишлаб келаётган И.Давлатовни кафедра катта ўқитувчиси У.Беков олдига чақиради.

— Ишларимга улгурмаяпман. Муҳандислик-техника факультети биринчи босқич гуруҳи талабаларининг рейтинг қайдномаларини олингда, балларни ҳисоблаб чиқинг, — деди.

Устознинг бу гапи қувликни хаёлидан ўтказган ассистентга мойдек ёқиб тушди. Чунки энди бу ёғи ўзининг қўлида. Зудлик билан ишга киришди. Натижа кутганидан ҳам кўра яхшироқ кўриниш олди. Журналга кўз югуртирар экан, аксарият талабаларнинг баллари етарли эмаслигини кўрди. "Кичик домла" гуруҳ сардори Алишер Қодировни чақиртирди.

— Гуруҳингизда кўпчилик болалар баҳо ололмайди. Нимагалигини мендан кўра яхшироқ биласиз, — деди чеҳрасига жиддийлик тусини бериб.

— Домла, қўшимча тарзда машғулотлар ўтсангиз, талабаларимиз дарсларни қайта ўзлаштиришига имкон бўлармиди... — деди Алишер курсдошларини ўйлаб.

— Сиз менга ақл ўргатмоқчи бўлаяпсизми? Менда вақт қани, қўшимча дарс ўтишга. Яхши баҳо олишни истаганлар бўлса, марҳамат 4 баҳо — 40 минг сўм, 5 баҳо — 50 минг сўм...

Шу йилнинг февраль ойи бошларида ушбу гуруҳ талабалари бир аудиторияга йиғилишди ва яна бир бор балларни ҳисоблаб чиқиб, пул берадиганларнинг рўйхатини тузишди. Унга асосан баллари етмаган талабалардан 660 минг сўм пул йиғилиши керак эди. Бу жараёнда қайсидир талаба пули йўқлиги, оилавий шароити оғирлигини айтса, бошқаси шартнома асосида ўқишини, ота-онасидан пул сўрай олмаслигини тушунтиришга ҳаракат қиларди. Талабалар чуғурлашиб, домланинг инсофсизлиги ҳақида тинимсиз гапиришарди. Хуллас, улар орасида норозилик кайфияти уйғонди.

Биргина гуруҳдан таъма туфайли қўлга киритилаётган маблағ Исмат Давлатовнинг тинчини бузди. У "домлаликнинг турган-битгани мўмай даромад экан-ку," деб ўйларди. Энди гап йиғилган пулларни қаерда, қандай қилиб олишда. Бирдан хаёлига ўқишга кириш учун тайёрлов курсига келиб юрган Жонибек Абдукаримов келди. Шу хаёллар билан у гуруҳ сардори А.Қодировга қўнғироқ қилди ва пулларни кечки пайт "Русалка" кафеси олдига олиб келишини тайинлади. Кеч киришини интизорлик билан кутган И.Давлатовга гуруҳ сардори қўнғироқ қилиб, иши чиқиб қолганини, пулларни эртага етказишини айтди. Келишилганидек, эртасига соат ўн бирларда А.Қодиров пулларни институтга олиб борди. Бу иш хавфли эканини тушунган И.Давлатов пулларни Жонибек орқали олишни мақсад қилди. Бироқ, ушбу пуллар ёш домланинг қўлигача етиб келмади. Ачинарлиси, унинг қўлларига пулнинг ўрнига темир халқалар келиб тушди.

Иккинчи ҳолатга ҳам тўхталмай иложимиз йўқ. Боиси, Қавмиддин Омонов ҳам ушбу таълим даргоҳида Чизмачилик ва чизма геометрия кафедраси ўқитувчиси. Ёш бўлишига қарамасдан салоҳиятли, ўз фанининг билимдони. Бироқ, эгаллаган илмига амал қилмагани учун эл-юрт олдида унинг юзи шувут бўлди. Айни юқорида қайд этилган гуруҳ талабалари учун Қ.Омонов биринчи семестр якуни бўйича "3" баҳога 80 минг, "4" баҳо учун 100 минг, "5" баҳога эса 120 минг "ставка" белгилаб берди.

Бироқ бу "қаҳрамон"имиз ҳам ниятига ета олмади. Инс­титутнинг Чизмачилик ва чизма геометрия кафедрасининг мудири хонасида талабаларни қақшатиб йиғилган 1 млн. 225 минг сўм пулни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Институтнинг "Электротехника ва ишлаб чиқаришда ахборот коммуникация технологиялари" факультетининг диспетчери вазифасида ишлаган Шерзод Ярашов талабалардан пул ундиришнинг ўзига хос усулини ўйлаб топди. Институтнинг 2-босқич талабаси Муроджон Сирожов қандайдир сабабларга кўра рейтинг дафтарчасини вақтида қўлига ололмади. Сабабини суриштирганда эса Ш.Ярашов унга нисбатан ўзининг ўйлаб қўйган режаси асосида жавоб берди.

— Сенинг рейтинг дафтарчанг деканда, — деди  Ш.Яра­шов. — Имтиҳонларни топширишинг учун у кишидан рейтинг дафтарчангни олишинг керак. Бунинг учун эса..., — ўйланиб туриб гапини давом эттирди диспетчер, — бироз харажатлари бор.

— Бу ишга ўзингиз ёрдамлашиб юборинг. Майли харажатлари бўлса ҳам..., — деди талаба.

— У кишига 300 "кўки"дан беришимиз керак.

— Уч юз! — М.Сирожов бир қалқиб тушгандек бўлди. — Бунча пулим йўқ.

Орадан маълум вақт ўтгандан сўнг, М.Сирожов амаллаб қарз-ҳавола қилиб 200 АҚШ доллари топганини айтди. Бу "янгилик"ни эшитган Ш.Ярашов институт ҳудудидаги академик лицейнинг чет тиллар кафедраси ўқув биноси олдида учрашишни айтди. Найранг ўйлаб топиб, мўмай пулни қўлга киритмоқчи бўлган Ш.Ярашов талабанинг қўлидан 200 АҚШ долларини олганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Тафсилотлари келтирилган жиноят ишлари бўйича суд ҳукмига биноан судланувчилар И.Давлатов, Қ.Омонов ҳамда Ш.Ярашовларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жазо тайинланди.

Рашид РАҲМАТОВ,
Бухоро шаҳар прокурори

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 196 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016