 Аёллар организмида доимий ўзгаришлар содир бўлиши одатий ҳол. Айрим гормонлар миқдори баъзан ортиб кетса, гоҳида кескин тушиб кетади. Бу эса кайфият, ҳиссиёт ва руҳиятга таъсир этиши тайин. Ушбу ҳолатлар, табиийки, одатий (ҳайз кўрилмаган) ҳамда "узрли” (ҳайз кўрилган) кунлар тақвимига боғлиқдир.
"Қизил чироқ”
(1-5-кунлар)
Ҳайз келиши билан биргаликда бошланувчи гормонал ўзгариш (эстрогенлар миқдори ошиб, прогестерон камайиб бориши) пайтида озгина дам олиш лозим. Аёл организми ҳайз кўриш вақти камида 1 стакан (250 мл.) қон йўқотади. Шу билан бирга ҳужайралар, биринчи навбатда, бош мияга кислород етказиб берувчи эритроцитларга кўмак берадиган темир моддаси камаяди. Ҳайз кунлари аёлларнинг иш унумдорлиги пасайиши, кун бўйи уйқусираш сабаби шундандир.
Маслаҳат: Ҳайз кунлари кўпроқ ухлаб, дам олиш лозим. Айниқса, бундай пайт аёларда тунги уйқуга бўлган талаб ҳар доимгидан ортади. Бундан ташқари, таркибида C витамини ва темир моддаси кўп бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]
"Яшил чироқ”
(6-12-кунлар)
Бу пайтда эстроген (аёллар гўзаллиги ва соғлигига жавобгар гормон)лар миқдори ошиб, организм овуляцияга тайёрланаётган бўлади. Шунинг учун ҳам энергиянгиз ортиб, кайфиятингиз ўз-ўзидан кўтарилиши мумкин. Бу кунларни чинакамига "омадли”, дейиш мумкин. Иммунитет ортиб, ўзингизни яхши ҳис қиласиз, ишга қобилаятингиз ортади, стрессга қарши ҳимоянгиз ҳар галгидан ҳам кучли бўлади. Фақат меъёридан ортиқ ҳаракатланишга уринманг, чунки бунинг оқибатида бош айланиши мумкин.
Маслаҳат: 10-11-кунлар олма, тарвуз, ёғсиз сули ейишга одатланинг. Ўтли чойлар, минерал сув, кефир, янги тайёрланган шарбат ичишга ҳаракат қилинг. Натижада, модда алмашинуви яхшиланиб, ванингиз камаяди ва ҳайз енгилроқ кечади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]
Безовталик белгиси
(13-17-кунлар)
Худди шу пайтда гипофиз бези ишлаб чиқарадиган лютеин ҳамда тухумдон асос солувчи эстроген гормони юқори даражага етади. Бу сизда овуляция бошланганлигидан далолатдир. Тухумҳужайра фолликулани тарк этгач, организмда гормонал бўрон вужудга келади. Шунинг учун кескин кайфият ўзгариши, асаб бузилиши ва тез чарчаб қолиш (толиқиш), қорин остида оғриқлар пайдо бўлиши, ҳамда озгина шиллиқ қон келиши (овуляцион қон келиши, одатда, 2-3 кунда ўтиб кетади)га эътибор берманг.
Маслаҳат: Овуляцион қон меъёрида келиши учун овуляциядан тахминан бир кун олдин қичитқиўт (крапива) дамламасидан ичинг, асал, қанд ва қулупнай енг, кальций мавжуд витаминларни қабул қилинг.
"Сариқ чироқ”
(18-28 кунлар)
Эстроген гормонлари организмдаги 300дан зиёд ҳолатларни назорат қилади. Табиийки, улар миқдори цикл охирига бориб тушиб кетиши ҲОС (ҳайз олди синдроми)нинг 150 аломати келиб чиқишига сабаб бўлади. Яъни моддалар алмашинуви секинлашади, ҳужайраларда суюқликлар кўпроқ қолиб кетади, иштаҳа ва вазн ортади, ичакда газлар йиғилади, шунинг учун ҳам қорин шишиб, худди бир ҳафтада5 кг. семирганга ўхшаб қоласиз. Аслида эса оғирлик 1-1,5 кг. дан ошмайди. Бу ҳам организмда йиғилиб қолган ортиқча сувлар натижасидир. Баъзи аёлларда ҳайз кўриш олдидан мигрен — бош оғриғи бошланади. Кечалари эса оёқ мушаклари оғрийди.
Маслаҳат. Кам миқдорда, тез-тез ёғсиз, кам калорияли маҳсулотларни истеъмол қилинг. Уйқудан 1-1,5 соат аввал ҳеч қандай ичимлик ичманг, чунки эрталаб юз шишиб, қовоқлар осилган ҳолда уйғонишингиз мумкин.
Гинеколог Назира АМРИЕВА тавсиялари асосида
Феруза ШОСАИДОВА тайёрлади
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|