WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 28 » Ахборот хуружларига қарши самарали курашнинг устуворлиги

ПОИСК / IZLASH:

13:53
Ахборот хуружларига қарши самарали курашнинг устуворлиги
Мамлакат раҳбари шу юртдаги тинчлик, барқарорликнинг кафили ҳисобланади. Юртбошимиз И.Каримовнинг оламдан ўтиши республикамиз  аҳолиси-ёшу-қарини чуқур қайғуга солди, халқимиз учун катта, ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотиш бўлди. Бу кутилмаган ҳолат эди. Ўз навбатида бу биз учун катта синов бўлди ва у давом этмоқда. Шундай вазиятда ҳам ғаламислар, мамлакатимизга ўз таъсирини ўтказишни истаётган кучлар томонидан ғаразли ҳаракатлар нафақат давом эттирилди, балки кучайтирилди ҳам. Давлатимизга нисбатан таъсир ўтказишни режа қилган кучларнинг малайлари ҳисобланган айрим ахборот  воситалари, "журналистлар”, "ҳуқуқ ҳимоячилари”, давлатимиздан хафа бўлган шахслар томонидан парламентимиз 8 сентябрда қабул қилган Президент вазифасини юклаш ҳақидаги қарорга нисбатан ахборот хуружи ташкил қилинди.

Ахборот хуружига берилган турлича таърифлар мавжуд.Россиялик айрим мутахассисларнинг фикрича ахборот хуружибу - рақиб устидан ахборот ҳукмронлигига  эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошқача зарар етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, ҳукумати ҳамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасидир[1].

Мамалакатимизга нисбатан амалга оширилган ва оширилаётган ахборот хуружларининг асосий мақсади – давлат ва халқ ўртасида ишончсизликни, аҳолида шубҳа, иккиланиш,  парокандалик, тартибсизликни келтириб чиқаришдир.

Шуни таъкидлаш керакки,  мустақиллик йилларида мамлакатимиз давлат аппаратига нисбатан турли кучлар томонидан таъсир қилиш, муайян талабларини бажартириш мақсадида ахборот хуружлари ташкил қилиб келинаётганлиги маълум. Бу айни пайтда юртимиздаги тинчлик, барқарорлик, миллий тараққиёт йўлида  амалга оширилаётган ислоҳотларга қарши қаратилган ҳаракатлардир.

XXI асрда ахборот урушиниг ўзига хос жиҳати уруш воситалари, услубларининг кўпайгани, такомиллашганида кўринади. Бугунги кунда бундай уруш интернетда, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар орқали ҳам олиб борилмоқда.

Айрим мутахассислар томонидан психотерапия методлари якка шахсга қандай таъсир этса ахборот урушининг методлари оммавий онгга шундай таъсир қилишини таъкидлашади.

Ахборот урушига яққол мисол сифатида  "Совуқ уруш” даврида иккита блок ўртасида кечган курашни келтириш мумкин. Ўша даврда фаол ахборот ва психологик  уруш олиб бориш учун бир қатор ОАВлар ("Озодлик”, "Америка овози”, "Немис тўлқини”, BBC радиостанциялари ва ҳ.к.) ташкил этилади ёки бу жараёнга жалб этилади.

Мисол учун "Озодлик” радиоси ҳақида интернетда википедияда келтирилган маълумотларга кўра радио дастлаб "Озод Европа/”Озодлик” радиоси номи билан социалистик давлатларга қарши кураш учун АҚШ Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси томонидан ташкил этилган кўп сонли тузилмалардан бири бўлган. 1951 йилда ташкилот сиёсий маслаҳатчиси О. Джексон радиостанция ходимларига қарата "Бу (радио) психологик уруш хизмати.  Бизнинг ташкилот биз эшиттириш олиб бораётган мамлакатларда ички тартибсизликларни келтириб чиқариш учун ташкил қилинган” деган эди.

Радиостанция дастлабки йилларда Марказий разведка бошқармаси, 1972 йилдан эса АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилади.1953 йилда радио ўзбек тилида, 1960 йилдан қорақалпоқ тилида  ҳам эшиттириш бериб келмоқда. Юқоридагилар радионинг  ахборот уруши олиб бориш бўйича узоқ йиллик тажрибага эга эканлигини кўрсатади.

Маълумотларга кўра, АҚШнинг Смит-Мунд қонунига мувофиқ "Озодлик” радиосига америка фуқаролари учун эшиттиришлар олиб бориш тақиқланган. Мутахассислар буни АҚШ ҳукуматининг мамлакат фуқароларини ўзининг ташвиқотларидан асраш учун қилинган, деб баҳолашади.

Фаолиятининг салбий жиҳатларини ҳисобга олиб бир қатор давлатларда, жумладан Белоруссия, Эрон, Тожикистон, Туркманистон давлатларида бу радиостанциянинг эшиттиришлари тақиқланган[2]. Бунга   қарамасдан радио ўз дастурлари, эшиттиришиларини турли йўллар, хусусан интернет орқали бу минтқаларга етказишга ҳаракат қилмоқда.

Совуқ уруш тугаган бўлсада, ушбу ОАВлар фаолияти тугатилмади, балки уларнинг ташкилотчилари, уларни молиялаштириб турган давлатлар, хизматларнинг бошқа геосиёсий мақсадларига йўналтирилди. Улар бугунги кунда маълум бир давлатларга таъсир қилиш учун бир тарафлама, нохолис ахборот тарқатишда, ўз усулларини такомиллаштиришда давом этмоқда.

Ҳозирда Россия федерацияси ва айрим ғарб давлатлари ўртасида "совуқ уруш” давридагидан қолишмайдиган даражада гибрид урушнинг таркибий қисми сифатида ахборот уруши кетмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, яқин ва узоқ давлатларда содир этилган давлат тўнтаришлари ("рангли инқилоблар”, "араб баҳори”) бу энг аввало манфаатдор кучлар томонидан ғаразли мақсадга йўналтирилган тарзда аҳолига нисбатан амалга оширилган ахборот таъсирининг оқибатидир.

Республикамизнинг геосиёсий, геожуғрофий мавқеи яқин ва узоқ келажакда мамлакатимизга нисбатан ахборот уруши сусайтирилмайди, аксинча фаоллашади, деган хулоса чиқаришга олиб келмоқда.

Мамлакатимизмуҳимсиёсийтадбир- Президентликка сайлов арафасидатурибди. Бу жараёнда айрим кучлар томонидан ахборот хуружи кучайтирилади, чунки сайлов жараёни вазиятни беқарорлаштириш учун, аҳолини турли гуруҳларга бўлиб ташлаб, ўзига хос "бошқариладиган тартибсизлик” ташкил қилиш учун қулай фурсат ҳисобланади. Башоратчиликка даъво қилиш эмас бу, бироқ шуни айтиш мумкинки, сайлов натижалари бўйича турли шубҳа, миш-мишларни тарқатиш, сайлов жараёнининг қонуний, демократик тарзда ўтганлигини шубҳа  остига олиш кўпаяди. Башарти шундай бўлса бу ҳақиқий халқ танлови амалга ошганидан, ахборот хуружи ташкилотчилари хоҳлаган нарса рўй бермаганидан далолат беради. Яқин тарихда буни кўп гувоҳи бўлганмиз.

Ахборот хуружлари таъсирига энг кўп бериладиган аҳоли қатлами бу ёшлардир. Афсуски, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши ахборот таҳдидларининг ҳам кучайишига олиб келмоқда. Интернет воситасида ишлайдиган дастурлар, ижтимоий тармоқлар орқали жуда катта оқимда маълумотлар алмашиши рўй бермоқда. Улар асосан қизиқарли воқеалар, гап-сўзлар, шоу-бизнес, спорт хабарлари, янгиликлардан иборат. Бироқ ҳеч ким ташқи кучлар томонидан ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардан ўз мақсади йўлида фойдаланмайди, деб кафолат бера олмайди. Мисол учун, Telegram мессенджерида баъзи бир гуруҳларнинг иштирокчилари сони 50 000 дан ошади. Шундай гуруҳлар борки, унда асосан фаҳш фоторасмлар, видео лавҳалар жойлаштирилмоқда. Бу маънавияти, маданиятида қуср бўлган шахсларни ўзига жалб қилиш учундир. Айнан шундай тоифа кишилар ўзларига жавоб бериша олмайди. Кейинчалик бундай каналларда сиёсий мавзуга тааллуқли маълумотлар тарқатилиши ва гуруҳ аъзоларининг фикрини ўзгартиришга, маълум бир йўналишга солишга ҳаракат қилиниши мумкин.

Республикамизнинг биринчи президенти муҳтарам Ислом Каримов "...бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга” эканлигини таъкидлаган эди. Мафкура полигонларида кучлар нисбати эса ахборот, ахборот хуружи воситасида ҳал этилмоқда.

Мамлакатимизга нисбатан қилинаётган ахборот хуружларига қарши курашда баъзан "Ит ҳуради, карвон ўтади” қабилида ишлаш ўринлидек кўринади. Бироқ, фикримча ахборот хуружлари кимлар, қайси тузилмалар томонидан, нима мақсадда ташкил қилинаётганлиги маълум бўлганда, уларга қарши курашда энг яхши ҳимоя ҳужум эканлигидан келиб чиқишимиз керак.

Ахборот хуружларига қарши курашда курашнинг тизимли бўлишлиги, унинг зарур ҳуқуқий базаси шакллантирилганлиги ўта муҳим. Шу боис ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган алоҳида қонун ҳужжати қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак.

Шу билан бирга, бундай хуружларга қарши курашда қуйидагилар муҳим:

1. Ахборот маконини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, аҳолининг қизиқиши юқори бўлган масалалар ҳақидаги объектив ва позитив ахборот билан доимий равишда тўлдириб бориш.

2. Фуқароларимизда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс чоралар кўрилиши керак. Хусусан ёшларимизни тафаккур қилишга, ҳар қандай ахборотни таҳлил қилиб сўнг хулоса чиқаришга ўргатишимиз зарур.

3. Мамлакатимиз, давлат аппарати, раҳбарлар ҳақида нотўғри маълумотлар, туҳмат, уйдирмалар, бузилган ахборот тарқатувчи ҳар қандай ахборот воситалари фаолиятига қонун доирасида чек қўйиш.

4. Аҳолига чет элларда туриб мамлакатимиз тўғрисида нотўғри, бир тарафлама ахборот тарқатувчи ахборот воситалари, шахсларнинг асл қиёфасини очиб берувчи ахборотни етказиш.

5. Миллий ғоя, мафкура, маънавият тушунчалари, шу жумладан фуқароларимизнинг ватанпарварлиги ахборот хуружларига қарши муҳим омиллардир. Бу йўналишда амалга ошираётган ишларимизни изчиллик билан давом эттириш

6. "Бешинчи колонна”ни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш тизимли тарзда давом эттирилиши керак. Чунки айнан "бешинчи колонна” ташқи кучларнинг бузғунчи ғоя, ахборотларини тарқатишда воситачи вазифасини бажаради.

Бир сўз билан айтганда, биз ахборот хуружларига қарши янгича фикрлашимиз, ишлашимиз даркор. Бунда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш,ўз халқининг хотиржам ва фаровон ҳаёти учун ёниб яшаган муҳтарам И.Каримовнинг қуйидаги сўзларини ёдда тутишимиз керак: "Ҳаммамизга аён бўлиши керакки, "ахборот асри” деб ном олган ХХI асрда ҳеч қайси давлат ёки жамият ўзини темир девор билан ўраб яшай олмайди. Айни пайтда, аҳвол шундай экан, деб қўл қовуштириб ўтириш ҳам тўғри келмайди, бундай таҳдидларга жавобан, биз ҳам, содда бўлмасдан, зарур чора-тадбирларни кўришимиз керак”.

Х.Мелиев, тадқиқотчи

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot daarakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 63 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016