WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июль » 10 » Актриса Лия Ахеджакова 78 ёшда. Актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли

ПОИСК / IZLASH:

11:44
Актриса Лия Ахеджакова 78 ёшда. Актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли
Бу актриса бошқа актрисалардан ўзининг трагикомик роллари билан ажралиб туради. "Lady.mail.ru”  нашри сизни Лия Ахеджакованинг ҳаёти ва ижоди билан таништиради.

Болалиги
Лия Межидовна Ахеджакова 1938 йилнинг 9 июлида Днепропетровск шаҳрида дунёга келган. Унинг онаси Юлия Александровна етакчи актрисалардан бири бўлган бўлса, отаси  Межид Солиҳович — Адигей республикасининг Майкоп шаҳридаги А.С.Пушкин номли Рус давлат драматик театри бош режиссёри вазифасида ишлаган.

Театр спектакллар қўйиш учун қишлоқларга чиқар, томошалар иситилмайдиган, совуқ клубларда қўйилгани боис, онасининг ўпкаси шамоллаб, сил касаллигига чалинади. Шунда кичкина Лия мамлакат раҳбари Сталинга ўша пайтда энди ихтиро қилинган камёб доридан онасига юборишни сўраб, илтимоснома ёзади ва "халқ доҳийси”га мактабни олтин медаль билан тугатишга ваъда беради. Қизчанинг мактубидан кейин Риганинг дори ишлаб чиқарувчи заводидан уларнинг оиласига дори-дармон юборилади. Бу дорилар нафақат  онасига, балки шу касалликка чалинган отаси ва холасига ҳам етади. Лия ваъдасига вафо қилиб, мактабни олтин медаль билан битиради. 

Илк карьераси
У мактабни битиргандан кейин журналист бўлиш орзусида Москвага отланади, аммо омади чопмайди. Суҳбат чоғида берилган саволларга яхши жавоб беролмайди.  Кейин Москва олтин ва рангли металллар институтига ҳужжат топшириб, талабалар сафига қабул қилинади. Ўқиш давомида  институт бадиий ҳаваскорлик тўгарагининг фаол аъзосига айланади. Ўқишдан кўра, тўгаракка қатнашиш уни кўпроқ қизиқтиради. Бир ярим йил ўқигандан кейин Лия ўқишни ташлаб, ватанига қайтиб кетади. Келаси йили яна Москвага қайтиб, А.В.Луначарский номли давлат театр санъати институти (ГИТИС) га ўқишга киради ва институтнинг етакчи, фаол талабаларидан бирига айланади.

Театр саҳнаси
Лия Ахеджакованинг актёрлик таржимаи ҳоли талабалик пайтларидаёқ ёш томошабинлар театридан бошланади. У қуёнча, безори бола каби турли ролларни маҳорат билан ижро этади. Аммо тетар танқидчилари уни  "Акам кларнет чалади” водевилидаги Женька ролидан кейин тан олади. Лия Ахеджакова 1977 йилда "Современник” театрига ишга ўтади ва илк пайтларда фақат эпизодик ролларда намоён бўлади.

Роман Витюкнинг "Коломбинлар хонадони” спектаклидаги бош роли унга ҳақиқий муваффақиятни олиб келади ва бирваракайига тўртта спектаклда бош қаҳрамон ролини ўйнайди. Евгений Гинзбург асари асосида Галина Волчек саҳналаштирган "Қатъий йўналиш” спектаклидаги  Сталин террори қурбони бўлган Татаристон раҳбарларидан бирининг рафиқаси бўлган Зина-татар роли ҳам шулар жумласидандир.

Кинодаги фаолияти
Унинг режиссёр Элдор Рязанов билан бўлган ҳамкорлиги "Тақдир ҳазили ёки қушдай енгил бўлинг” фильми орқали бошланган эди. Элдор Рязанов уни навбатдаги "Ишдаги ишқ” фильмидаги котиба Верочка ролига таклиф этади. Унинг бу роли томошабинлар қалбидан чуқур ўрин олиб, гаплари машҳур ибораларга айланади. Шундан кейин у бир неча фильмларда суратга тушади ва "Ника” мукофотини қўлга киритади.

Шахсий ҳаёти
Актриса уч бора турмушга чиққан. Илк маротаба ўзи билан ёш томошабинлар театрида ишловчи актёр Валерий Носикка турмушга чиқади. Аммо ичкиликка муккасидан кетган турмуш ўртоғининг суратга олиш жараёнида бошқа аёл билан хиёнат қилгани боис отаси олиб берган икки хонали квартирани эрига ташлаб, уйдан чиқиб кетади.

Рассом Борисом Хочейшвили билан қурган турмуши ҳам узоққа бормайди. Лия Межидовна рассомни тан олишлари учун қўлидан келган ёрдамини аямайди. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли рассомнинг чизган суратлари Голландия ва Францияда ўтказилган кўргазмаларга қўйилади. Борис Хочейшвили машҳурликка эришгач, уларнинг муносабатларига путур етади.

Актриса учинчи маротаба 63 ёшида фотомухбир Владимир Персияниновга турмушга чиқади. Ҳозирда Владимир Персиянинов фотокўргазмалар билан машғул, бундан ташқари рафиқасининг агенти, менежери ва яқин ёрдамчиси вазифаларини ҳам бажаради. Актрисанинг фарзанди йўқ.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 102 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016