 Бир аёл айтади:
"Болалигимданоқ уй ишларига қарашардим. Уйларни завқ билан супурсам, онам келиб:
— Баракалла, қизим. Уй супуришинг менга маъқул. Бироқ қайнонангга бу ёқмаслиги аниқ. Чунки бироз чала жойлари бор, — дердилар.
Чангларни артсам: «Ўзимиз учун бўлаверади, аммо бир жойга борсанг, аниқ бунинг учун гап эшитасан», — деб айтардилар.
«Кўп китоб ўқийверма, — деб койирдилар гоҳо, — барибир, турмушга чиқсанг, билимдонлигингнинг ҳеч кимга қизиғи бўлмайди. Овқатинг ширин чиқмаса, қайнбўйинларинг ёқтирмайди сени, — деб қўярдилар.
— Шу кетишда сени аниқ ҳайдаб солишади, мунча бесўнақай ҳаракатлар қиласан? — деб уришардилар. — Бу аҳволда борган жойингда иззат топмайсан!
Хуллас, ҳали 18 га кирмасимдан эримнинг уйидагиларини ёмон кўриб бўлдим. Ҳали турмушга чиқмасимдан қайнонамдан нафратландим. Ҳали тўйим бўлмасидан кимлигини ўзим ҳам билмайдиган куёвим ва унинг қариндошларини хушламай қўйдим…”
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|