WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » Алишер ФАЙЗ: «АХИЛЛИГИМИЗНИНГ САБАБЧИСИ – ОНАМ»

ПОИСК / IZLASH:

06:50
Алишер ФАЙЗ: «АХИЛЛИГИМИЗНИНГ САБАБЧИСИ – ОНАМ»
Бу икки хонандани кўпчилик эгизакларга ўхшатишади. Боиси нафақат ташқи кўриниши, балки овози ҳам бир томчи сувдек бир-бирига ўхшаш. Уларнинг феълида қанчалик тафовут бор-йўқлигини эса суҳбатни ўқиб билиб олишингиз мумкин. Демак, лойиҳанинг галдаги қаҳрамонлари ака-укалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ ва хонанда Хуршид ТУРДИЕВ...$CU$

— Оилада тўрт ака-укасизлар. Ташқи кўринишингиз, овозингиз ўхшашлиги барчага маълум. Феъл-атворингиз-чи?

Алишер Файз: — Назаримда, ўхшашлик йўқ. Мен ёмонман, укам яхши (кулги кўтарилди). Ёмонлигим шундаки, баъзида куюнчаклигим сабаб қаттиққўлликни ошириб юбораман. Чунки акасиман-да (кулади).

Хуршид Турдиев: — Ака, очиғи ўша вақтда роса жаҳлим чиқади. Кейин натижани кўрганимдан сўнг хато қилганимни тушунаман.

А.Ф.: — Жаҳлинг чиқишини айтмасанг ҳам билардим. Кенжа укам Валижон билан Хуршиднинг бу борадаги хатти-ҳаракати бир хил. Лекин яхши томонинг – овқат тайёрлашни боплайсан.

Х.Т.: — Ака, буюртмангизга кўра тайёрлаб берадиган ошларим кўз олдингиздан ўтяптими, дейман (кулади)?

А.Ф.: — Тан олиш керак, ошпазлик ҳам бир санъат!

— Ундай бўлса, Хуршид Турдиев балки ошпаз бўлганида бугунга қадар хонандаликдан ҳам кўпроқ муваффақиятга эришармиди?

А.Ф.: — Ундай деб ўйламайман. Қўли ширин таом тайёрлаётгани билан юраги «санъат» деб уряпти.

Х.Т.: — Ошпазликда «ас» бўлсам ҳам, лекин феъл-атвор жиҳатдан шошқалоқлигим бор. Акамдан етти ўлчаб, бир кесишни ўрганишим керак.

— Кўп эътибор берганман, Алишер акага ҳамма фикрларингизни ҳам очиқ айтолмайсиз. Бу журъатсизликка «ака» деган ном сабабми?

А.Ф.: — Саволингизга мен жавоб бера қолай. Одатда оилада ака-ука, опа-сингиллар бўлиниб олишади, ва фақат ўша жигари билан сирлашади. Бизнинг оилада мен тўнғичимиз – Дилшод акам билан сирдошман. Хуршид кенжа укам Валижон билан пичир-пичир қилади. Тўғрими Хуршид?

Х.Т.: — (Кулиб) Пичир-пичирларимизда фақат яхши жиҳатларингизни муҳокама қиламиз. Саволингизга аниқ жавоб берсам, журъатсизлигимга «ака», деган ном эмас, акамга бўлган чексиз ҳурматим сабаб.

А.Ф.: — Муҳими, қанчалик топиш қийин бўлса ҳам яхши томонимни қидирасизлар, тушунишимча. Шунисига ҳам раҳмат (кулади). Назаримда, фикрларини очиқ-ошкор этишга ғурури йўл қўймаса керак. Бу феълининг ёқадиган томони – муаммоларини ўзи мустақил ҳал қилишга уринади. Ёқмайдигани «Нега ўзини қийнайди?» деган савол тинчлик бермайди.

— Алишер Файзга ўхшашлигингиз тезроқ танилишингиз учун қулай имкониятми ё соясида қолиб кетишингизга сабабми?

Х.Т.: — Балки қулай имкониятдир, лекин мен бундан фойдаланишни истамайман. Сояда қолиб кетмаслик эса ўзимда қолган гап. Ўз йўлимни топишдаги ҳаракатларим қанча дадил бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлади. Тан оламан, ҳозир «соя»даман.  

А.Ф.: — Мени ҳурсанд қиладиган тарафи, ўзи буни тушунади ва санъатда ўзини топиш йўлида тинмай изланмоқда.

— Хуршид ака, кўча-куй, халқ хизматларида янглишиб, «Алишер ака, расмга тушайлик, дастхат қўйиб беринг», деб мурожаат қиладиганлар ҳам бўладими?

Х.Т.: — Жуда кўп бўлади. Яқинда қизиқ ҳолат бўлди: «facebook»даги шахсий саҳифамга «Алишер ака, яхшимисиз?» деган хат келди. Мен укасиман, деб жавоб ёзсам, яна «Концертга тайёргарлик билан чарчамаяпсизми?» деган саволлар кела бошлади. Қисқаси, Алишер Файз эмаслигимни тушунтиролмадим. Охири «facebook»даги шахсий саҳифамни ўчириб ташладим. Яқинда яна қайта очдим. Кўча-куйда «Алишер ака!» деган мурожаат қулоғимга чалинса, дарҳол ортимга қарайман. Чунки янглишиб мени Алишер Файз, деб ўйлаётганларини фахмлайман.   

А.Ф.: — Мен қувноқман, Хуршид доим жиддий юради. Мухлислар шундан фарқлаб олишса бўлади.

— Акангиз «Ўз меҳнати билан эришилган муваффақият қадрли бўлади», деган фикрига сира хиёнат қилмайди. Алишер Файзнинг санъатда укасига қўл чўзмаслиги Хуршид Турдиевни ранжитмайдими?

Х.Т.: — Асло! Тўғри танилишни барча санъаткор хоҳлайди. Лекин ҳамма нарсанинг ўз вақти, соати бор. Бу борада шошилишни истамайман. Меҳнатимга яраша ҳосил олсам, қадрли бўлади. Тайёрга айёр бўлиш, табиатимга хос иш эмас.

— Хуршид ака, ижод жараёнида сизни ранжитадиган ҳолатлар ҳам бўлиб турса керак?

Х.Т.: — Авваллари «Ака, қўшиғимни эшитиб кўринг. Фикрларингиз керак эди» десам, «Хизмат сафаридан келдим, эртага кўриб берай» дерди-ю, менга вақт ажратишни истамадилар, деб хафа бўлардим. Ўзим ҳам ижод «қозони»да «қайнаб», акамнинг ўша вазиятдаги ҳолатини тушуняпман. 

А.Ф.: — Хуршидни сира ўз ҳолига ташлаб қўймайман. Чунки «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар», деб бежиз айтишмаган. Яхши ҳислатлар ота-она, устоз ва атрофдагилардан ўтади. Устозни темирчига, шогирдни унинг қўлидаги темирдан ясаладиган маҳсулотга ўхшатаман. Бежиз бу ўхшатишни қилмадим, ёшлигимда жуда эркатой эдим. Сочларини сариққа бўяб юрадиган «модний» йигит бўлганман. Кейин Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг тарбияси сабаб, қўли кўксида кулиб турадиган йигитга айландим (кулади). Хуршид ҳам шу «қозон»да тобланяпти.

— Алишер Файзнинг эркатой набира бўлганидан хабаримиз бор. Хуршид ака, бу сизни хафа қилмасмиди?

Х.Т.: — Акам бувимнинг эркатойи бўлса, мен онамнинг эркатойи эдим. Шунинг учун ранжимасдим(кулади).

А.Ф.: — Лекин ўшанда бошқа набиралар «сизга Алишердан бошқа ҳеч ким керакмас», дея жуда қаттиқ хафа эканликларини очиқ кўрсатишарди. Мен эса бу хафагарчиликнинг сабабини тушунмасдим. Бувимнинг менга бўлган меҳрини «бувининг набирага бўлган эътибори шундай бўлиши керак», деб билардим-да.

— Акангиз болалигида қандай бўлган?

Х.Т.: — Шўхликда тенги йўқ эдилар. Ҳазил-ҳазил билан нимадир отиб, кўзимни кўкартиргандилар. 

А.Ф.: — Ўшанда ёмон қўрққандим, отган нарсам кўзингга кириб кетишига оз қолганди-да. Аслида, бувим бирон қариндошимизникига кетадиган бўлса, қўлимга хат тутқазиб, «Жавобини орқасига ёздириб кел», деб мени уйимизга юборардилар. Кейин билсам, хатда «Фалон ерга фалон кунга кетяпман. Бу ерда тоғалари билан уришиб юрмасин. Алишер сизларникида юриб турсин», деб ёзилган бўларкан. Аввалига онам «Ўғлим дастурхонга қара», десалар «хўп-хўп», дея тортиниб ўтирардим. Бир неча кундан кейин зериксам, йўқ ердан тўпалон чиқарардим (кулади). Охири онам «Бувингникига бора қол», дердилар. 

Х.Т.: — Ёдингиздами, уришиб қолсак, бугундан сиз акам эмассиз, Достон Убайдуллаев менинг акам, дердим (мириқиб кулади). У вақтда Достон ака таниқли эди-да.

А.Ф.: — (Кулиб) Ҳа, уришдик, дегунча Достон Убайдуллаевникига «рўйхат»га ўтиб оларди.

— Кўз тегмасин, тўрт ака-ука жуда иноқсиз, очиғи ҳавасим келади. Бу ахилликни таъминлайдиган омил нима? 

А.Ф.: — Ахилликда оила катталарининг хизмати беқиёс. Бахтимизга бошимизни бирлаштириб турган онамиз соғ бўлсинлар! Тарбия, сабр, дуолар натижасида ҳамма ҳавас қиларли даражага етганмиз, кўз тегмасин. Куч – бирликда! Бу мақолга тўрт ака-ука ҳам амал қиламиз.

— Акангизнинг қайси қўшиғи дилингизга бошқача таъсир қилади?

Х.Т.: — «Кўйлак» қўшиғи.

— Укангизнинг пичоққа илинадиган қўшиғи борми?

А.Ф.: — Мен учун биринчи навбатда феъли пичоққа илинса бўлди.

— Хуршид ака, ҳар йили акангизнинг концерт дастурида чиқишни истайсизми?

Х.Т.: — Албатта, хоҳлайман. Лекин бунинг учун шунга лойиқ бўлишим керак.

А.Ф.: — Бир йили концертимда саҳнага чиқиб, ёмон қўрқитган. «Атиргулим» қўшиғида биринчи бандни куйлаб, зинадан бир-икки қадам ташлаб, яна қайтиб саҳна ортига кириб кетиши ва мен гул шаклида турган раққосаларнинг орасидан чиқиб келишим керак бўлган. Концертнинг биринчи-иккинчи кунлари кўнгилдагидек ўтган. Учинчи куни саҳна ёқиб қолиб, қўшиқнинг ўзига тегишли бандини куйлаб ҳам бўлди, ортига қайтмайди-да. Раққосаларни орасидан мўралаб, қўлим билан «ортингга қайт», деб имо қилсам, қошини учириб саҳнада юрибди. Ўшанда раққосаларга «Агар қўшиқни давомини ўзи куйлаб кетса, мени томошабинларга билдирмай, парда ортигача элтиб, саҳнадан чиқариб юборинглар», деб режа ҳам тузишга улгургандим. Қўрққанимдан жахлга берилиш ҳам хаёлимга келмаган. Қўшиқ тугагунча раққосаларнинг орасида ўтиролмасдим-да (кулади).

Х.Т.: — (Мириқиб кулади) Қўшиқ тугагунча саҳнани бироз айланай, дегандим-да.

— Мана шундай қувноқлик, ахиллик сизларни сира тарк этмасин!   

 Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.

Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 139 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016