WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 1 » Алишер ФАЙЗ: «Эркакнинг ўрни ошхонада эмас, бироқ...»

ПОИСК / IZLASH:

12:57
Алишер ФАЙЗ: «Эркакнинг ўрни ошхонада эмас, бироқ...»
Ёхуд янги йил дастурхонига гўштли таом!

Бугунги қаҳрамонимиз ижод «ошхонаси»да бир-биридан сифатли «таом»лар тайёрлаб, «хўранда»ларини хушнуд қилишнинг уддасидан чиқишда рўйхатнинг олди қаторларида туради. Бироқ аёлларнинг «офис»и бўлган – ошхонада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ у қадар маҳорат эгаси эмас. Лекин газетамиз мухлислари Янги йил дастурхонидан муносиб ўрин оладиган овқат пиширишни қойиллатди…

— Бувисиникида катта бўлган, ўз уйига меҳмонга борадиган Алишер ҳозир ҳам ҳеч бир юмушни уддасидан чиқмайдими?

— Тўғри, набиралар орасида бувим учун энг севимлиси ўзим эдим. Шу боис у кишининг қўлида катта бўлганман. Бувимнинг эркатойи бўлганим боис табиийки ҳеч бир ишга қўл урдиришмасди. Улғайгач, ҳам сиз айтгандек аёлларга хос уй юмушларига кўп ҳам аралашавермаганман. Дўстларимиз «ўйин-кулгининг ичида юрасизлар, қаерга борманглар байрам», деб қолишади. Айтмоқчи бўлганим, санъат соҳасининг «нон»ини ширин қилиб турадиган, мухлисларга нотаниш бўлган ўз «ошхона»си бор. Ҳамма касбнинг ўз машаққати бор. «Ҳар ерни қилмагин орзу, ҳар ерда бор тош-у тарози», деган нақл бежиз айтилмаган.

— Демак, сиз учун ошхона эркаклар ўралашадиган жой эмас?

— Албатта! Ошхона бу – аёлларнинг «офис»и. Онам, рафиқам, ҳатто қизларим ҳам мени хурсанд қилиш учун нимадир янгиликлар ўйлаб топишади. Агар мабодо ўхшамай қолган бўлса, лом-мим демайман. Чунки уларнинг нияти мени хурсанд қилиш бўлганини билиб тураман. Борди-ю овқат ёқмаса, индамай четга суриб қўяман, дарров тушинишади.  

— Лекин аёлларга нисбатан эркакларнинг қўли ширин бўлади!

— Тўғри! Аёлларнинг байрамларида ва туғилган кунда эркак кишининг ўзи таом тайёрлаб берса, албатта яхши.  

— Фақат махсус байрамларда сизни ошхонадан топиш мумкин эканда?

— Йўқ, уларни овқатланишга олиб бораман (кулади). Энг қизиғи, тўртта ака-ука бўла туриб, уй юмушларига аралашмай қолганимга ҳайрон қоламан.

— Кўпчилик санъаткорлар ошхонада «ижод» қилишни хуш кўришади, чунки жараённинг ўзидан илҳомланишади…

— Очиғи, овқат тайёрласам чарчаб қоламан (кулади). Лекин дид билан безатилган таомни кўриб, илҳомланаман ва ошпазнинг кайфиятини дарров билиб оламан. Хўрандага овқатни ким пиширгани эмас, қандай тайёрлангани муҳим. Шу боис узУмини ейман-у, боғини суриштирмайман.   

— Эркак ҳамкасбларингиз йиғилиб, чойхонада қўлбола ош дамлаб ўтиришади, лекин сиз…

— Биласизми, ўзимга нисбатан ўта талабчанман. Шу боис бирор бошлаган ишимни якунига етказмагунимга қадар яхши кўрган ишларимдан ўзимни тияман. Бу ўзгармас одатга айланиб қолган. Чойхонага бориш, синфдошларим билан кўришиш ҳам яхши кўрган ишларим қаторида. Яқинларим билан дийдорлашган куним – ўйлаган режам амалга ошиб, бир поғона олдинга одимлаган бўламан.

— Билишимча, қўрада пиширилган таомларни истеъмол қилмайсиз…

— Асли овқат танламайман. Лекин тўғри кўмирга аллергиям бўлгани боис қўрада пиширилган таомларни ея олмайман. Меҳмонга борганимда кабобларни олдимга қўйиб, «нега емаяпсиз? Олинг-олинг!» дейишади. Кабобни яхши кўраман, хўп-хўп, дейман-у ҳақиқий фонограмма ўша ерда бўлади-да (мириқиб кулади). Саксовулда пишган кабоб бўлса борми, «жонли ижро» бўлади!  

— Ширинликларни яхши кўрасизми?

— Аввалгичаликмас. Очиғи, қоматни сақлаш учун тўғри овқатланишга жиддий риоя қиляпман. Бу борада ягона танқидчим – ўзим! Оила аъзоларим тўлишганим ҳақида айтиб улгуришмасидан қоматимни ўнглаб оламан.

— Фақат онангизнинг қўлидан ейишни хуш кўрадиган таомингиз борми?   

— Болалигимда бувим ўчоқда пишириб берадиган таом бўларди. Бувимни йўқотгач, мени қандайдир ўкинч қамраб олган, аввалгидек эркатой эмаслигим сезилади. Бу ҳолат кайфиятимда акс этган захоти онам бувимнинг ўша «ширин овқат»ини тайёрлаб, мени юпатмоқчи бўлади.  

— Оилангизда «Нонушта, тушлик, кечки овқат вақти дастурхон атрофида ҳамма бўлиши шарт!» деган қоида ўрнатилишига бирор воқеа туртки бўлганми?

— Гастроллар, ижод сабаб, кун тартибимиз ўзгариб кетади. Натижада тонгда уйга кириб келганимда фарзандларим боғча ёки  мактабга кетаётган бўлади. Улар қайтаётганида эса халқ хизматларига кетаман. Болаларим билан эшикни тагида кўришамиз. Шу сабаб оиламда сиз таъкидлаган қоида ўрнатилган. Гоҳида жуда ҳорган ҳолда уйга қайтсам, оила аъзоларимнинг ҳаммалари рози бўлишсагина кириб дам оламан. Борди-ю кичик қизим Ширин норози бўлса ҳам бирга ўтириб овқатланаман. Ижодга кетадиган вақтда сифат устунлик қилса, мен учун яқинларимга ажратган онимнинг ҳам сифати, ҳам сони муҳим.

— Янги йил дастурхонида ҳам хизматлардан ортиб, оила даврасида бўлишнинг уддасидан чиқасизми?

— Албатта! Алоҳида тайёргарлик кўрилади. «Меню» борасида аввало онамга мурожаат қиламиз. Назаримда ҳамма оналар шундай вақтда эркалик қилишни билишмайди. «Сизларга нима ёқса шу-да!» деган жавобни айтишади. Янги йил дастурхони «меню»си онам ва менинг ўртамда волейбол бўлади (кулади). Байрам дастурхонимизда ош бўлиши шарт! Укам Хуршидбек дамлаган паловни яхши кўраман. Шу укамнинг қўли жуда ширин-да! Салатларни-ку рафиқам боплайди. Тўғриси, байрам куни ўзимга эркинлик бериб, маза қилиб овқатланаман. Чунки онам ҳам «бугун ўзингни чегаралама», дейди-да! Айтмоқчи, оиламиздаги анъаналардан яна бири янги йилни онам, тўртта ака-ука, келинлар, фарзандларимиз битта дастурхон атрофида жамул-жам бўлиб кутамиз.

— Мўъжизаларга ишонасизми?

— Албатта! Ҳар бир кунимиз - бизга берилган имкон. Кун бу – умримизнинг қисқартирилган кўриниши, деб биламан. Шу боис мен учун ҳар куни янги йил!

— Янги йил асосан болаларнинг байрами. Шу маънода фарзандларингиз кўнглини қандай оласиз?

— Турли байрам тадбирларига боришни яхши кўришади. Шунинг учун имкон қадар ўзим олиб боришга ҳаракат қиламан.

— Ҳеч уйингизга қорбобо бўлиб борганмисиз?

— Аслида ҳар куни халқ хизматларидан уйга қайтганимда мендан дадабобо ясашади (кулади). Кейин фарзандларим билан бирга ўйнаймиз. Саволингизга аниқроқ жавоб берсам, одатда қорбобо чақиртирамиз. Биласизми, фарзандларим катта бўлганида «дадам қорбобо бўлиб келарди», деб ўйлагани маъқулми ёки «дадам қорбобо олиб келарди», дея эсалагани яхшимикан? Шу саволга ҳануз жавоб тополганимча йўқ. Шахсан ўзим ота фарзандлари олдида жиддий қиёфасини йўқотмаслиги керак, деган фикрдаман.   

— Мухлисларингиз ва газетхонларимизнинг янги йил дастурхонига ҳисса қўшиш мақсадида қозон-кабоб тайёрлаб бермоқчи экансиз. Нега айнан шу таом?

— Тайёрланиши осон-да. Мендек «ошпаз» учун қозон кабоб пишириш санъат асари яратишдек гап. Демак, ишга киришамиз.

8 кишилик қозон кабоб учун кетадиган масаллиқлар:

    2 кг. қўй гўшти (корейка)
    2 кг. картошка
    300 гр. думба
    Табга кўра туз, зира
    1 пиёла сув

Тайёрланиши:

— Гўшт ва картошка тузлаб қўйилади. Маълум муддат туриши шарт эмас. Думбани ёғи тайёр бўлгунига қадар гўшт ва картошка туз тортишга улгуради. Думбани тўртбурчак шаклда кесиб олиб, қозонга соламиз. Жиззасини олиб, ёғига иккига бўлинган картошкани солиб, тилларанг бўлгунича қовирамиз. Сўнг алоҳида идишга олиб қўямиз. Гўштни ҳам тилларанг ҳолга келгунича қовирилади. Тайёр бўлгач, гўштни чиройли қилиб тахлаб, устига зира сепилади. Ва устига картошка терилади. Ниҳоят масаллиққа бир пиёла сув қуйиб, димлаб қўйилади. Таомимиз 30-45 дақиқада тайёр бўлади.

Менинг сирим:

    Қозон кабоб учун аслида кичкина картошка ишлатиш мақсадга мувофиқ. Таомнинг кўриниши чиройли чиқади. Энг муҳими, бутунлигича қовурилганида витамини ўзида сақланади.
    Одатда гўштни туз ва зиралаб қўйишади. Бу нотўғри, чунки зира қовириш жараёнида куйиб, таомнинг мазасини ўзгартиради. Шу сабаб зирани димлаётган вақтдагина солиб керак.
    Гўштни кўп қовириб юборсангиз, қотиши ва таомни қорайиб кетишига сабаб бўлади. Шу боис тилларанг бўлгунига қадар қовирган яхши.

Безатиш учун керакли масаллиқлар:

    2 та бодринг
    2 та помидор
    1 та пиёз
    Бир боғ кўк пиёз, укроп, кашнич

— Бодрингни кўндалангига иккига бўлиб, паррак сифат қилиб бир чети кесиб чиқилади. Сўнг ора-оралаб букланади. Расмда кўрганингиздагидек япроқ ҳосил бўлади.

Помидор ҳам ўртасидан иккига бўлинади. Паррак қилиб кесиб, уни атиргул шаклида ўралади. Пиёз эса халқа шаклида тўғралади ва устига ширин қизил қалампир ва мурч сепилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 214 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016