WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 26 » Алишер Узоқов: “Пичоққа илинадиган ролларим йўқ”(Эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

08:47
Алишер Узоқов: “Пичоққа илинадиган ролларим йўқ”(Эксклюзив)

Саҳифамиз қаҳрамони билан санъатда ном чиқаришидан аввал танишганмиз. Анча қувноқ, киришимли эди. Йиллар «тегирмон»и уни яхшигина синовдан ўтказди. Оқ-қора «йўлак»чалардан юриб, чархланди. Тақдирнинг бу бурилишлари унинг фойдасига хизмат қилди. Балки шу сабабдир, ҳозир анчайин жиддий, фалсафий фикрлайди. Актёр, хонанда, режиссёр Алишер УЗОҚОВ билан очиқ-ойдин ўтган суҳбатни ўқиб бунга ўзингиз ҳам амин бўлсангиз ажабмас…  

— Санъатга қадам қўйган ҳар бир ижодкорга ўз ўрнини топиш ҳамда уни йўқотиб қўймаслик бахти насиб этавермайди. Бу сиз учун қай даражада қийин ва муҳим?

— Бу мен учун у қадар муҳим эмас. Балки институтни тугатган вақтларим ёшликнинг орзуларига кўра санъатда ўрин эгаллашга ҳаракат қилгандирман. Лекин ҳозир асосий мақсадим – ўзимдан тарихда қоладиган санъат асари қолдириш. Яъни, маънавий озуқа олса бўладиган ижод маҳсуллари қолдириш керак. Лекин мен ҳали бунинг уддасидан чиқа олмадим.

— «Пичоққа илинадиган» ролларингиз борми? 

— Йўқ.

— Буни очиқ тан оласизми?

— Албатта! Актёр бу – ижрочи. Режиссёрнинг чизган чизиғидан чиқмай, сценарийга кўра ишлайдиган ижодкор. Шу боис актёр сифатида ўзидан халққа маънавий озуқа берадиган роллар қолдириш қийин. Лекин режиссёрлик ишим - «Кузда гуллаган дарахт» фильмида томошабинга айтмоқчи бўлган гапларимни катта экранга олиб чиқа олганман, назаримда. 

— Машҳур тўртлик Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Фаррух Соипов, Алишер Узоқов яқин тарихда қолгандек. Бу давр шу қадар тез ўтиб кетиши ҳақида ўйлаганмисиз?  

— Тез ўтади, деб ўйламагандим. Вақт оқар сув экан, ўша даврдан фойдалана олмадим. Чунки бу фақат менга боғлиқ бўлмай қолганди. Ўша даврга савияси паст фильмлар тўғри келиб қолди. Бироқ танқид қилинган, мен  иштирок этган «Жаноб ҳеч ким», «Телба», «Тундан тонггача» ва сиз таъкидлаган актёрлар роль ўйнаган кинокартиналар даражасидагидек фильмлар ҳам йўқ-ку ҳозир! Очиқ айтаман, бугунги ўзбек киносидаги ҳолат мени қониқтирмайди. Сабабини тушунтираман, хусусий фильмларнинг бошланиши омадли бўлди. 5-6 йил зўр фильмлар ишланди ва уларнинг аксарияти чет элда мукофотга ҳам лойиқ топилди. Бу санъатга алоқаси бўлмаган «ижодкор»ларни руҳлантириб юборди. Ҳамма ёппасига фильм суратга олишга ўтди ҳамда юқори даражага чиқа бошлаган ўзбек киноси савиясини пасайтириб қўйди. Саволингизга қайтсак, нокамтарликка йўйманг-у, шундай давр бўлдики, эл назарига тушган актёр-актрисалар етишди. Тан олиш керак, ҳозир ўша даврдагидек ёш актёр-актрисалар йўқ. Режиссёрлик ишим учун актёр излаганимда ҳам тополмадим.    

— Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ, эканига ишонадиганлар тоифасиданмисиз ё тақдирга тан берадиганлар?

— Ҳаётга реал қарайман. Қора «йўлак»чалар доим яхшиликка хизмат қилади.

— «Мухлислар бевафо», деган фикрни кўп такрорлардингиз. Катта экранларда кўринмай қўйганингизда бу фикрингиз қанчалик ўз исботини топди?

— Давлат тадбирлари билан вилоятларда гастролларда юрибмиз. Мухлислар ҳалиям яхши кўришар экан (самимий кулади). 

— Ижоддаги омадсиз «юриш»ларингиз қайси ҳамкасбларингизга имкон бўлди?

— (Кулади) Ҳеч кимга. «Зўрдан зўри чиқади», лекин ҳали ундайини кўрмадим.

— «Иккита кемани бошини тутган ғарқ бўлади», деган нақл бор. Сизнинг «қайиқ»ларингиз эса бир нечта. Келажакда сизни қай бири қутқариб қоларкан?

— «Йигит кишига қирқ ҳунар оз», деган нақл ҳам бор (кулади). Саволингизга аниқ жавоб берсам, режиссура. Бу йўналишда анчагина режаларим бор. Лекин орадан йиллар ўтиб, кутилмаганда Голливудда роль ўйнаб қолишим ҳам мумкин. Бу режаларимдан бири… 

— Саволимга актёрлик, дея жавоб бермаганингиз ташқи кўринишингиз билан боғлиқ эмасми? 

— Йўқ. Актёр сифатида энди шаклланаётганим ўзимга сезиляпти. Куни кеча режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов билан бир клипни суратга олиш жараёнида кадрга қараб туриб, «Камерани олдида қиёфанг бошқача кўриняпти. Ҳали ўзинг истагандек яхши роллар олдин-да!» деб қолди. Албатта, бу эътирофдан руҳландим. Лекин режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Ҳаётда» номли фильмидаги ролимдан маза қилдим. Яна шундай роллар ўйнашни истардим.

— Ижтимоий тармоқларда бўй кўрсатишингиз шов-шувларга сабаб бўлди. Расмларингизга «Ҳа, мен калман, кўзим қисиқ», деган изоҳ қолдирадиган бўлдингиз?!

— «Биз буюк юрт фарзандларимиз» тадбири билан вилоятларда юрганимизда дўстим Сардор Раҳимхон бирга тушган расмимизни инстаграм тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлади. Бироздан сўнг «Алишер, мана бу изоҳларни қара, бари сенга аталган», деб қолди. Ўқисам «Алишер Узоқов тирикми?», «Кал бўлиб қолибдими?» каби саволлар. Шу сабаб бўлиб мен ҳам инстаграмда шахсий саҳифамни очдим. Ва «Ҳа, мен тирикман, соғман!» деган изоҳ қолдирдим. Шундан сўнг бундай саволлар камайди. Ҳар бир расмимга «Я лучший лысый», деб хештег қўядиган бўлдим. Шунда «Нега ундай ёзасиз?» дейишга тушишди. Агар шундай хештег ёзмасам, «Сочингиз қани?» деган саволнинг охири кўринмаяти. Қизиқ, одамзод на совуққа кўнади ва на иссиққа. Майли, гапираверишсин, соғ бўлишсин! 

— Ўзингиз таъкидлагандек сиз ҳақингиздаги турли миш-мишлар чиқишига нима сабаб бўлди?

— «Дўст»ларим кўп-да (кулади). Бахтимга омон бўлишсин! Балки мени соғинишганидан шундай гап-сўзларни ўйлаб топишгандир. Очиғи, ўрганиб ҳам қолдим. 

— Гастролларда халқ орасида юриб, энг кўп эшитган саволингиз нима бўлди?

— «Нега кўринмай қолдингиз?»

— Хўш?

— Бошқа ҳамкасбларимга имкон бергандим. Энди бошқа имконият бермайман (мириқиб кулади).

— Эсте Лаудернинг «Омад аслида йўқ нарса, фақат меҳнатларим билан эришганларим бошқалар кўз ўнгида омад бўлиб баҳоланади», деган фикри ёдимга тушди. Алишер Узоқовни омад тарк этганми ё меҳнат қилмаяптими? 

— Менинг ҳаётимда омад катта роль ўйнамайди. Атрофдагиларга кўринмаётган айни дамдаги меҳнатимни тўфон олдидаги сокинликка ўхшатса бўлади.

— Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовнинг Ягосидан илҳомланиб, шу ролни ижро этишни орзу қилардингиз. Истагингиз сизни театрда ишлаш сари етаклай, демаяптими?

— Худо хоҳласа, яқин кунларда театрга қайтяпман. Қайси театрлигини ҳозирча айтмайман. Актёр спортчидек гап, шу сабаб у ерда «Бир актёр театри» спектаклини қўймоқчиман. Яго ролини ижро этишимга эса яна ўн йилча вақт бор.

— Анчайин сокин, фалсафий фикрлайдиган бўлиб қолибсиз? 

— (Самимий жилмайиб) Ҳа. «Ижодий танаффус Алишер Узоқовни руҳан чўктиради», деб ўйлаганлар топилади. Бироқ бу жараён менга ижобий таъсир қилди. Аввало кўзим очилди, ён-атрофим ўз-ўзидан «тозаланди», ёнимда бармоқ билан санарли одамларгина қолди. Эсласам, бир вақтлар дўстларимнинг санаб, саноғига етолмасдим…     

— Бир пайтлар «Халқ эътиборидан қолиб кетишдан қўрқаман», дердингиз.

— Ҳа, ҳалигача қўрқаман. Нолиш эмас-ку, лекин машҳурлик мени қизиқтирмай қўйган. Чунки касбимдан мақсадим анча жиддий. Биласизми, санъаткор бой бўлиши шартмас. У халқнинг меҳри, олқиши билан тирик ва буни пулга сотиб ололмайсиз. Ҳозир машҳур бўлиш жуда осон. Стилистларнинг меҳнати сингган одам телевидениеда бир кунда беш марта клипини айлантирса бас, у «юлдуз».   

— Авваллари афоризм ёзардингиз, китоб қилиш ниятингиз бор эди? 

— Анчадан буён афоризм ёзмай қўйганман. Ҳозир шеър ёзяпман, бунга аксарият «ижодкор»ларнинг ижоди сабаб бўлди. Икки юзтача киши ўтирган даврада шеър сўрашди, ўқидим. Ҳамма жим бўлиб, маъносини чақишга киришиб кетишди. Баъзи «ижодкорлар» вақт ажратиб, ақлини ишлатмай қўйган.  Шеър ёзишдан мақсадим шундайларни ўйга толдириб, фикрлашга ундаш.

— Биламан, шахсий ҳаёт шахсийлигича қолиши тарафдорисиз. Лекин суҳбатни шахсий «фронт»га бурмасам, мухлисларингиз мени кечирмаслиги аниқ. 

— (Кулади) ўғлим Фирдавс тўрт ёш, қизим Солиҳа икки ёшга тўлади. Қизим ташқи кўриниш жиҳатдан қуйиб қўйгандек менга ўхшайди.

— Ўғлингиз айни серсавол ёшда экан. Антиқа саволлар бериб турса керак?

— Яқинда онаси «Кўзингга қараб юрмайсанми?» деб танбеҳ берган экан. Ярим соатдан кейин онасини олдига бориб, «Ойи, кўзимга қаролмаяпман, қандай қарай?» дебди. Ўғлим кўзига қарашга роса ҳаракат қилганда (мириқиб кулади). Шундай кулгили вазиятлар ҳам бўлиб туради.  

— Фарзандларингизни издошингиз бўлишига қаршилик қилсангиз кераг-а?

— Албатта. Лекин Худо берган бўлса, қанчалик тўсқинлик қилмай, барибир орзусини амалга оширади. Аммо ўғлимни футболчи қилиш ниятим бор.

— Ўзингизнинг футболчилик фаолиятингиз бошланмай тугадими?

— Ёшликдан мақсадим футболчи бўлиш эди, амалга ошди. Биринчи лигада гол ҳам урдим. Ўтган йили Олий лига ва биринчи лиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар бўлганди. Лекин сценарий ёзаётганим боис у таклифларни рад этдим. «Истиқлол» жамоасининг вакилиман, бироқ ҳозир иккинчи лигага тушиб қолдим. Бироқ ҳали хайрлашув учрашувини қилганимча йўқ.

— Хонандаликда айни чўққига чиққан вақтингиз барига қўл силтаб кетишга кўзингиз қийди. 

— Менга рейтинг керакмасди-да. Шу боис бу борада ўйга толмаганман. Яқинда энг олди бастакорларимиз билан тасодифан учрашиб қолганимизда, «Сизга бир қўшиқ ёзиб берай», деган таклифни билдиришди. Бу мени жуда хурсанд қилди. Ҳатто студияга бордим, лекин хонандаликка бўлган хоҳиш кучли бўлмади. Назаримда, ҳозирча хонандаликка билан шуғулланишимнинг вақти келмаган.  

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.
Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 131 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016