WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Аллергиядан бутунлай халос бўлиш мумкинми?

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Аллергиядан бутунлай халос бўлиш мумкинми?
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг эпидемиологик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 50 фоизи аллергик касалликлар билан оғрийди. Аммо рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин...

ҚОН ИЧИДАГИ "БЕГОНА”   

Ҳаммага маълумки, иммун тизими бизни ёт таъсирлардан ҳимоя қилади. Аслида организмда ҳимоя оқсиллари — иммуноглобулинлар ишлаб чиқилади. Аллергик касалликларда бевосита иштирок этадиган иммуноглобулин Е одатда меъёрида ишлаб чиқилади.

Инсонларда ташқи таъсирлар (дарахт гуллари чанги, уй чанги, маиший кимё, ҳайвонлар жуни, ўсимликлар чанги, ўсимлик оқсиллари, замбуруғлар)га нисбатан қонда иммуноглобулин Е ошиб кетади. Бу ҳимоявий характерга эга, яъни иммуноглобулин Е қонимизга тушган "бегона”ни йўқ қилади. Кўпчилик кишиларда бу ҳолат ҳеч қандай белгиларсиз ўтиб кетади.

Баъзи кишиларда иммуноглобулин Е миқдорининг ошиб кетиши қонимиздаги гистамин ва гистаминсимон моддалар меъёридан зиёд бўлишига ва аллергик реакциянинг юзага чиқишига сабабчи бўлади.

Кузатишларга кўра, аллергиянинг кўпайиб кетишига асосан экологиянинг бузилиши, атмосферамизга кўп миқдорда заҳарли газларнинг чиқарилиши, организмимиз унчалик мослашмаган ҳар хил биологик қўшимчаларнинг кўп миқдорда ишлатилиши, синтетик препаратларнинг доимий қўлланилиши сингари ҳолатлар сабабчи бўлмоқда.

ЎТТИЗ ФОИЗ – ЖИДДИЙ КЎРСАТКИЧ   

Олимларнинг аллергия ирсий касаллик дейишларида ҳақиқат бор. Ота ёки онасининг биронтаси аллергик касаллик билан оғриса болага ўтиш эҳтимоли 30 фоизни ташкил қилади. Аммо ота-онаси соғлом болалар ҳам аллергия билан туғилиши ёки аллергик касалликка чалиниши мумкин. Охирги йиллардаги аллергик касалликларнинг кўпайиб кетишини кўпроқ экологиянинг бузилиши билан боғлашмоқда. Ҳозирда иқтисоди яхши ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аллергик касалликларнинг бирмунча кўпроқ учраши бунинг исботидир.

Аллергиянинг келиб чиқиш сабабларидан яна бири чақалоқ ва ёш болаларга антибиотик дориларни пала-партиш қўллашдир. Ҳатто бундай вақтда болада бронхиал астма келиб чиқиши кузатилади.

Ейиладиган овқатимиз ҳам аллергиянинг келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини кўрсатиб ўтишимиз лозим. Юз йил олдингига қараганда ейиладиган овқат таркиби ўзгарди. Керакли моддалар миқдори икки марта қисқарган бўлса, калория миқдори ошди. Ҳаракатчанлик эса камайди. Бу нарса семиришга олиб келмоқда. Натижада ҳар хил касалликлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Шундай қилиб, охирги йилларда олимларимиз аллергиянинг келиб чиқишида ички ва ташқи омиллар таъсирида келиб чиқади, деган тўхтамга келди. Булар ҳаммага бирдек таъсир қилса-да, ҳаммада ҳам аллергия ривожланмайди. Аксинча бу касаллик айрим танланган кишилардагина ривожланади. Организмда аллергик реакция келиб чиқиши учун дастлаб сенсибилизация жараёни бўлиши керак.

Ривожланиш сабаблари   

Иммун тизими аллерген (ёт бегона нарса) билан узвий алоқада бўлганда унинг хусусиятларини хотирасида сақлаб қолади. Кейин ўша аллерген билан қайта учрашганда эса уни "таниб” қарши ҳужумга ўтади. Ушбу жараён сенсибилизация жараёни дейилади. Бу турли кишиларда турлича кечади ва бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Ҳар бир киши аллергиянинг турлари ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиши керак.

Атопия сўзини тез-тез учратишимиз мумкин. Бу ирсий характерга эга бўлиб, иммунглобулин Е ни ташқи таъсирлар (уй ва гуллар чанглари)га нисбатан кўпроқ ишлаб чиқаришга мойил кишиларда атопик дерматит (теридаги ўзгаришлар), конъюктивит, ринит ва атопик астма кўринишида келиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек сенсабилизация бўлган организмга қайта ва қайта аллерген тушиши натижасида организмдаги аллергик реакция ривожланиб кетаверади. Яъни касаллик енгил даражадан оғиргача бориб етиши мумкин. Оддийроқ қилиб айтганда, аллергик ринитда вақтида даволанмай эътиборсизлик қилсак, у енгил даражадан оғирига ўтади. Бунда ҳам даволанмасак акса уриш ва бурундан сув келишига кечаси бўғилишлар қўшилади яъни астма касаллиги ривожланади.

Нафас йўллари аллергиясига ҳавода учиб юрган майда аллергенлар сабабчи бўлади. Буларга замбуруғ споралари, ўсимлик чанглари, уй каналарининг қисмлари, ҳайвонларнинг жуни ва қазғоқлари ва бошқа аллергенлар сабабчи бўлиши мумкин. Улар тўхтовсиз акса уриш, бурун битиши, бурундан сув келиши, кўз қичиши ва ёшланиши, йўтал ёки бўғилиш белгилари билан кечиши мумкин.

Тери аллергияси маиший химия, турли хилдаги металлар, дорилар ва косметикалар, овқат маҳсулотлари ва бошқа аллергенлар сақловчилар теридаги ўзгаришлар билан кечади. Булар ҳар хил теридаги ўзгаришлар билан кечадиган аллергик касалликларни келтириб чиқаради, яъни аллергик дерматозлар пайдо бўлади. Булар экзема, эшак еми, эксудатли диатез ҳар хил катталикдаги тошмалар ёки пуфакчалар кўринишида бўлиши мумкин.

СУТДАН ТО ЦИТРУСГАЧА...  

Овқат аллергиясида кўпинча таркибида аллерген сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бу бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақирмайди, дегани эмас. Зеро ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақириши мумкин. Ушбу аллергия ҳам иммунореакция ҳисобига келиб чиқади ва қориндаги оғриқ, қусиш, ич кетиши, Квинке шиши, эшак еми – экзема, теридаги қичишишлар кузатилади.

Кўпроқ ўзида аллерген сақловчи маҳсулотлар: (сигир сути, тухум оқсили, товуқ гўшти, балиқ, аччиқ қалампир, асал, қизил маҳсулотлар, уксус, майонезлар, қулупнай, ёнғоқлар, цитрус мевалар, дуккакли ўсимликлар) овқат аллергиясини келтириб чиқаради. 

Ҳашаротлар (асалари, нонхўрак, пашша, чивин, каналар) чақишидан кейинги аллергия кўпинча шиш кўринишида (оғриқли қизил сувли шиш ёки ҳар хил катталикдаги қизил шиш) бўлади. Бунда беморда ҳолсизлик, қон босимининг тушиб кетиши, эшак еми тошиши, бўғилиш, бош айланиши рўй беради. Баъзан қориндаги оғриқ, қусиш, ҳиқилдоқ шиши билан кечиб анафилактик шоккача бориши мумкин.

БУТКУЛ ЙЎҚОТИШ ҚИЙИН, АММО...   

Аллергик касалликларни даволашда касалликнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Аллергик касалликлар учун бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.

Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касаллик қўзишининг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш керак. Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергиясининг қўзиш вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит, мушук жунларига аллергиянгиз бўлса улардан воз кечиш лозим.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи  ва учинчи синфга эга бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча худди "тез ёрдам”дек тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.

Аллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия ҳисобланади.

Аллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишига эришилади.

 Мақола ЎзР ФА Иммунология институтининг иммунолог-аллерголог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хайрулла ҲАТАМОВ маслаҳатлари асосида тайёрланди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 464 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016