WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9563]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1736]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [502]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3370]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5826]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10290]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1241]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [213]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2332]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2902]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4960]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [376]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [636]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [39]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0


Kun faolllari:
kapriolndk, kapriolwjv, Olgafog, Zelenasnb, rosellakc1, debrapj60, nelltj16, kaylavv4, cynthiank2, jefferyvv60, jonathanin11, Zelenafod, plaf, auttuh, Zelenaxyh, brookega18, CaydeCrex, rozapiktorova, martinadt16, kaseyey16, swaphy, maryellenrl2, matildaip60, johnnieok18, ollieag1
Главная » 2020 » Июль » 13 » Аллоҳга шарт қўйишга ҳақимиз борми?

ПОИСК / IZLASH:

07:49
Аллоҳга шарт қўйишга ҳақимиз борми?
"Тақвим”да ишлаб юрган кезларим эди. Бир куни бир йигит сим қоқиб, кўришишимизни илтимос қилди. Нима масаладалигини сўрасам, менда тақвимбоп ажойиб воқеа бор, шуни айтиб бермоқчиман, деди. Ёши катталар яхши билишади, нашримиз ҳикматли воқеалари, таъсирли ҳикоялари билан халқ муҳаббатини қозонган эди. Шунинг учун қизиқарли воқеаларни ўзлари ёзиб келадиганлар ҳам, айтиб бериб ёздирадиганлар ҳам кўп эди...

Хуллас, ўша йигит билан Ганга дўконининг тагидаги кафеда кўришдик. У бошидан ўтган воқеани ҳаяжон билан сўзлай кетди. Тўғриси, бунчалар таъсирчан қисса эшитаман деб ўйламаган эдим. Ҳикояни унинг оғзидан тахминан мана бундай шаклда эшитдим...

"Уйланганимда қурилишда ишлар эдим. Биласиз, бунақа жойда ишлаганлар доим ишдан кейин "чангювди” қилишади. Мен ҳам қатордан қолмасдим. Аёлим у пайтда фақат бомдод намозини ўқирди. Ўзим ичсам ҳам, намозига қаршилигим йўқ эди. Унинг диндан оз-моз хабари бўлиб, менгаям онда-сонда гапириб турарди. Шу гапларининг таъсирида "жумавой”га айландим. Аммо жума намозга чиқадиган одамнинг пайшанба куни ичиши дуруст эмаслигини ўзим ҳис этдим. Шундай қилиб, ҳар жума куни жума намозига борадиган, унга тайёргарликни эса, пайшанбадаги "чангювди”ни тарк қилишдан бошлар эдим.

Кейин-кейин жумадан келибоқ ичиш юзсизликдай туюла бошлади. Ўзимдан ўзим уялдим. Шундай қилиб, пайшанбанинг ёнига жумаям қўшилди – "чангювди” икки кунга қисқарди. Кейин чоршанба, сешанба, душанбалар ҳам пайшанбага ҳамроҳ бўлишди. Фақат шанба – ҳафтанинг охирида ичишни тарк қилиш бироз қийин бўлди. Бошқа кунларим пайшанбага қўшилиш баробарида ўзим ҳам хотинимга қўшилиб бомдодни ўқий бошладим. Аммо хотиним мендан олдинда борарди – у беш вақтга ўтган эди.

Биз бахтли эдик. Аёлимни ардоқлайман, у ҳам мени ҳурмат қилади. Аммо, ҳеч нарсадан камимиз йўқ, деб айтолмайман, бундай дейишга бир камимиз тилимни тишлатади. Турмуш қурганимизга етти йил бўлган эса-да, фарзандимиз йўқ эди. Бормаган духтиримиз қолмади. Ҳеч бири айб сенда ёки хотинингда, дегани йўқ. Бошқа турмуш қурсанглар, иккалангиз ҳам фарзандли бўлиб кетасизлар, фақат бир-бирингизга тўғри келмаяпсиз, шунақаси ҳам бўлиб туради, дейишарди. Иккаламиз бир-биримизга қараб мўлтираймиз, ахир, йиллар ўтган сари у мени, мени уни жондан ортиқ кўриб борардим. Шундай кунларнинг бирида хотиним:

- Бир нарсани сиз билан маслаҳат қилмоқчийдим, - деб қолди. Хаёлимга дарров қўрқинчли нарса келди.

- Нима экан? – дедим шумшайиб.

- Мен Аллоҳдан фарзанд сўраб, "Агар фарзанд берсанг, ҳижобга кираман”, деб ваъда бермоқчиман... Сиз шунга қаршилик қилмайсизми?

Ёмон гапни кутиб турганимгами, хотинимнинг бу гапидан хурсанд бўлиб кетдим. Ҳатто ҳижобга киришига розилик бературиб, "Агар фарзанд берса, мен ҳам ичишни буткул ташлаб, беш вақт намозга ўтаман”, деб юбордим! Хуллас, иккимиз шу кеча шартлашдик: агар Худойим бизга фарзанд берса, у ҳижобга киради, мен ичишни ташлаб, беш вақт намоз ўқийман!

Шу аҳд билан тонгни оттирдик. Эрталаб бирга бомдодни ҳам ўқидик. Намоздан кейин хотиним: "Бир нарсани ўйладим”, деб қолди. 

- Хўш?

- Бизнинг Аллоҳга шарт қўйишга ҳақимиз бормикан? Сен бизга фарзанд берсанг, ҳижобга кираман ёки намоз ўқийман, дейишга ҳаққимиз бормикан? Тўғриси, бундай шарт қўйганимга уялиб кетяпман. Яхшиси, мен ҳижобга кирай, Оллоҳим менга фарзанд берсин...

Аёлим бу сўзларни кўзда ёш билан айтди. Айтганлари менинг ҳам миямга тепди. Уялиб бошладим.

- Тўғри айтасан, - дедим, - бизнинг Оллоҳга шарт қўйишга ҳаққимиз йўқ. Мен ҳам шу бугундан ичишни буткул ташлайман-да беш вақт намозга кираман. Мукофотини эса, Ўзидан сўрайман!

Оллоҳга шарт қўйганимдан бир уялган бўлсам, аёлимнинг ақли етган нарсага мен эркакнинг ақли етмаганига икки уялдим. Шу кундан ҳаёт тарзимиз ўзгарди. Фарзанд кўриш эҳтиёжи ҳам армонга эмас, ишонч ва хотиржамлик оғушидаги алланечук ширин бир соғинчга айланиб қолди. Мен ибодатимдан масрур эдим. Шу билан бирга, Оллоҳ тез кунда бизга фарзанд беришига қатъий ишонч ҳам бор эди.

Ўзига беадад шукурлар бўлсинки, ўша кундан бир йил ўтиб, саккиз йил деганда қизлик бўлдик. Шу пайтга қадар фарзанд бермаганигаям шукурлар қилдим. Англадимки, У мендан пок зурриёдлар чиқаришни хоҳлаган, шунинг учун ҳам ҳаром-хариш еб-ичиб юрган маҳалимда фарзанд бермаган. Ўзига минг-минг шукурлар бўлсин. Қизнинг ортидан эса, ўғил билан ҳам сийлади...”

Суҳбатдошимнинг ҳикояси тахминан шундай эди. У кўзда ёш билан сўзларини тугатаётганида, мен ҳам дастрўмол билан ёноқларимни артар эдим. Кейин уйига таклиф қилди. Вақтим зиқ эса-да рози бўлдим. Оллоҳнинг сийловларини кўриш учун ҳам боришга рози бўлдим. Юнусобод тарафда тураркан. Аммо ичкари кирмадим. Остонада адасига пешвоз чиққан қизалоқдан бир муддат кўзимни узолмай турдим. Кейин ҳақларига дуо қилиб, ўша ердан қайтдим.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 13 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #xabarlar, #habarlar, #newsuz, #ahborot, #Yangiliklar, #новости, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020