WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8758]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1415]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [479]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3194]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5311]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9505]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1102]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2142]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2629]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4685]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [277]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [542]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [115]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [28]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 62
Гостей: 62
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Patriotlnl, Patriottdh, Patriotcel, ArthurApark, RandalBep, gachito, Antoniosnb, NeWSgaw
Главная » 2019 » Ноябрь » 29 » Аллоҳ нега мусибатлар беради?

ПОИСК / IZLASH:

09:37
Аллоҳ нега мусибатлар беради?
«Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева – чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг» (Бақара: 155). Мусибатлар – содиқни козибдан ажратадиган имтиҳонлардир. «Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!» (Анкабут: 2). Нафс синов билан покланади, балолар мардларни кўрсатади. Ибн Жавзий айтади: «Ким бошига синовлар тушмасдан офият ва саломатлиги давом этаверишини истаса, у одам на мукаллафликни билибди ва на Исломни тушунибди». Ҳар бир одам хоҳ мўмин, хоҳ кофир бўлсин, алам-оғриқларга дучор бўлмай иложи йўқ.

Ҳаёт машаққат ва хатарларга рўпара бўлиш устига қурилган, ҳеч ким мен балоимтиҳонлардан ва алам-оғриқлардан буткул омондаман, дея олмайди. Киши умрини неъматларнинг келиб-кетиши-ю, имтиҳонларга дучор бўлиш ўртасида ўтказади. Одам алайҳиссаломга малоикалар сажда қилдилар, кейин ҳеч қанча вақт ўтмай у зотни жаннатдан чиқарилди. Синов – кўнгил истакларининг акси, орзу-тилакларнинг зидди, лаззатларга чек солиш демакдир. Кимдир озроқ, кимдир кўпроқ, унинг аччиқлигини тотмай иложи йўқ. Мўмин кишини поклаш мақсадида имтиҳонга солинади, азоблаш учун эмас. Яхши кунлар ҳам, ёмон кунлар ҳам имтиҳондан бошқа нарса эмас: «Уларни (куфр ва исёндан) қайтишлари учун кўп яхшилик (неъматлар) ва ёмонликлар (балолар) билан синаб кўрдик» (Аъроф: 168). Гоҳо машаққатлар ёқимли нарсаларни, ёқимли нарсалар эса машаққатларни олиб келади. Бас, яхшилик деб кўрган тарафингиздан ёмонлик келиб қолишидан хотиржам бўлманг, ёмонлик деб кўрган томонингиздан яхшилик келишидан умидсиз ҳам бўлманг. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз» (Бақара: 216). Шундай экан, мусибатлар келмасдан туриб ўзингизни уларга ҳозирлаб олинг, шунда уларнинг зарбаси остида гангиб қолмайсиз ва жазавага тушмайсиз.

«Тинмай гуноҳ қилсак-да, Аллоҳ бизни жазоламайди!»
Беморлик аслида неъмат
Ишларнинг оқибатини билмасдан туриб, эҳтимолий мусибатлар учун ғам чекманг
Синов имтиҳонларнинг Аллоҳ ҳузурида белгилаб қўйилган муҳлати бор, ношукурчилик қилиб тилингиздан кетиб қолманг. Оғиздан чиққан бир калима сўз баъзан инсонни ҳалокатга олиб боради. Ҳақиқий мўмин мусибатларни сабот билан қаршилайди, қалби ўзгармайди, тилидан ножўя сўзлар чиқмайди. Мусибатлар туфайли ажр берилишини ёдга олинг, шунда мусибатингиз енгиллашади ва имтиҳондан шиквашикоятсиз чиқиб кетасиз. Оқиллар душманлар кулгисига қолиб, мусибатларига мусибат қўшилмаслиги учун мусибат пайтида доим матонат кўрсатиб келадилар. Чунки душманингиз сизнинг мусибатингизга гувоҳ бўлса, бундан шод-хуррам бўлади. Мусибат ва алам-оғриқларни яшириш улуғ кишилар сифатларидандир. Балонинг аламига чиданг, у тез орада ўтиб кетади. Ҳалокатга дучор бўлганлар сабрсизликлари туфайли шу ҳолга тушганлар.

Сабр қилувчилар улуғ ажру савобларга эришадилар: «Биз албатта сабр-қаноат этган зотларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл: 96), уларга қайта-қайта ажрлар берилади: «Ана ўша зотларга (дину-иймон йўлида) сабр-тоқат қилганлари сабабли ажр-мукофотлари қайта-қайта ато этилур» (Қасас: 54), ҳатто беҳисоб равишда ажрга эга бўладилар, Аллоҳ улар билан бирга, нусрат ва кушойиш уларнинг сабрларига боғлиқ қилинган. Эй синовга дучор бўлган мўмин биродар, унутманг, Раббингиз сизга бирон нарсани ман қилган бўлса, ортидан мўл-кўл ажрлар билан сийлаш учунгина шундай қилган. Сизга бирон бало юборган бўлса, сизнинг офиятингизни кўзлабгина юборган, имтиҳонга солган бўлса, сизни танлагани учунгина солган. У зот неъматлар билан имтиҳонга солади, балолар билан неъмат беради. Сиз аллақачон ўзингиз учун кафолатлаб қўйилган ризқ ҳақида бош қотириш билан вақтингизни зое қилманг, умрингиз бор экан ризқингиз албатта келади.

Аллоҳ таоло айтади: «Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (Ҳуд: 6). Агар Аллоҳ Ўзининг ҳикмати туфайли сизга йўллардан бирон йўлни тўсиб қўйган бўлса, Ўз раҳмати билан сизга ундан кўра манфаатлироқ бошқа йўлни очиб қўяди. Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу айтади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, одамларнинг энг қаттиқ балога дучор бўладигани кимлар?» деб сўраган эдим: «Пайғамбарлар, сўнгра солиҳлар, сўнг фозиллар, сўнг фазлда улардан қуйироқдагилар. Киши динига қараб балоланади. Агар динида салобат (мустаҳкамлик) бўлса, балоси ҳам зиёда қилинади, динида енгиллик (заифлик) бўлса, балоси ҳам енгил қилинади. Мўмин кишига балолар берилаверади, бориб-бориб у ер юзида гуноҳсиз ҳолда юрадиган бўлади», дедилар (Термизий ривояти). Имтиҳон йўли машаққатли сўқмоқлардан иборат. Бу йўлда Одам алайҳиссалом машаққат чекди, Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланди, Исмоил алайҳиссалом қурбонликка ётқизилди, Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнига кирди, Айюб алайҳиссалом дард-алам тортди, Юсуф алайҳиссалом арзимас чақаларга сотилди, зулм билан қудуққа ташланиб, туҳмат билан зиндонбанд қилинди, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам анвойи азиятларни бошдан кечирдилар. Демак, сиз имтиҳонланган зотлар йўлидасиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради» (Бухорий ривояти).

Аҳли илмлар айтганидек: «Аллоҳ кимни жаннат учун яратган бўлса, унинг боши кўргуликлардан чиқмайди». Аслида, ҳақиқий мусибат – диндаги мусибатдир, ундан бошқа ҳар қандай мусибат банда учун офият бўлиб, у сабабли даражалар юксалади ва гуноҳлар ўчирилади. Савобдан маҳрум бўлган одамни мусибатдор деса арзийди, шундай экан, қўлдан кетган дунё матоси учун ортиқ даражада қайғуриш ярамайди. Дунё ўзгариб турувчи нарса, лаззатлар ортидан аламлар туғилади, шодликлар ортидан ғамлар келади.

****

Бу тамом дегани эмас!

Ибн Асир ўзининг «Ал-комил» номли тарихини ёзаётиб мўғул балосини Бағдодни эгаллаши, халифа Мустаъсим ва фарзандларининг қатл қилиниши, икки миллионга яқин мусулмоннинг ўлдирилишини ёзишга келганида кўз ёшларини тўхтата олмай шундай деган экан:

«Қани энди онам мени туғмаганларида эди. Шу воқеалардан олдин ўлиб кетиб унутилиб кетганимда эди!».

Ибн Асир раҳимаҳуллоҳнинг шу гапидан икки йил кейин Сайфуддин Қутуз «Айни Жолут»да мўғулларни биринчи бор мағлуб қилди. Мўғулларнинг чекиниши бошланди. Бу билан бу умматнинг бемор бўлиши мумкинлиги аммо ўлмаслиги исботланди.

Мусулмонлар бошига тушган мусибатни кўриб ҳеч ким: «Энди тамом» демасин. Золимларнинг ҳисобини тўғрилаб қўйиш учун доимо Салоҳиддинлар, Қутузлар келиб турган.

Аллоҳ ўз ишида ғолиб. Муҳими сен дининг ва миллатинг учун нима қилаяпсан?!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 14 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #news, #newsuz, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #xabarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019