 Гастрит, ошқозонда яра бўлса, овқатдан ярим соат олдин алоэнинг янги сиқилган шарбатидан 1-2 чой қошиқ ичиш тавсия этилади.
Ичаклар яхши ишламаса, 100 мл. алоэ шарбатига 100 гр. асал қўшиб, 3 соатлик оралиқ билан кунига уч маµал 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш керак.
Тумов ва гайморитда бурунга алоэ шарбатидан 5 томчидан µар 2-3 соатда томизиш мумкин. 2-3 кунда фойда беради.
Сўгал чиққанда, терининг ўша жойига алоэ баргини қўйинг. Муолажа 5 марта такрорлангач, натижасини кўрасиз.
Алоэ шарбати сил хасталигининг енгил турида фойдали.
Стоматит безовта қилса, алоэ шарбати билан оғзингизни чайинг.
Қаттиқ чарчаганда, асабийлашганда алоэ шарбатини лимон шарбати, асал, сариёғ ва ёнғоқ билан аралашмасидан кунига 2-3 маµал тановул қилинг.
Алоэ баргини гўштқималигичдан ўтказинг. Ва тенг миқдорда асал қўшинг. Кунига уч маµал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан ярим стакан қайнатилган қайноқ сув билан ичиш тавсия этилади. Бу иммунитетни оширади. Муолажа давомийлиги 3 µафта.
Тери куйганда, дерматит бўлганда, шилинганда, кесилганда муаммоли жойга гўштқиймалагичдан ўтказилган алоэ баргини қўйиш фойдали.
Унутманг!
Ҳомиладорликда, қон босими ошганда, бавосил, бачадондан қон кетганда, оғир турдаги юрак-қон томир хасталикларида, жигар ва ўт қопи касалликлари безовта қилганда алоэ берги µамда шарбатини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|