WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 26 » Ҳамма нарсани пул билан ўлчаманг...

ПОИСК / IZLASH:

21:14
Ҳамма нарсани пул билан ўлчаманг...
Усталик қилиб, одамларнинг ҳожатини чиқарган ва кўрганларини бизга ёзиб юборган йигитнинг мулоҳазаларини саҳифамизда ёритишга қарор қилдик... 
— Бундан уч-тўрт йил олдин бир-иккита ҳамқишлоғим билан қўшни давлатга ишлаш учун бордим. "Ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тошу тарозу” деб бекорга айтишмас экан. У ёқда ҳеч омадим юришмади. Топган пулим ижара ҳақи-ю ўзимнинг ейиш-ичишимдан ортмасди. Ишлаган меҳнат ҳиқимизни ололмаган пайтларимиз ҳам кўп бўлган. Бу ёқда эса аёлим билан икки фарзандим мендан ҳар куни умидвор бўлиб пул кутишарди. Бир йил давомида ишлаб, зўрға ўзимдан орттириб, уйдагиларга озгина пул жўнатдим. Акаларим қайтишимни тинмай сўрайверишганидан кейин амаллаб йўлкирага пул жамғардим-да, уйга қайтдим. У ёқда кўп қийналганим учунми, ўзимизнинг об-ҳаво ҳам, одамларимиз ҳам барибир бошқача, меҳрибонлигига амин бўлдим. Олдин билинмаган экан, мусофирчиликнинг азобларини тотганимдан кейин бундай нарсаларга эътибор берадиган бўлибман. Сал вақт ўтиб, ўзимга келгач, акам чақирди.  

— Ёнимда юриб менга ёрдамлашганингда ҳам ўша ёқда топганингдан кўпроқ пул топардинг. Устачилик қўлингдан келади, ота касбимиз, бекор юрмасдан келиб шу ерда иш бошла. Жуда кўп буюртма тушяпти, кўпини қайтаряпман. Агар сен ишлайман, десанг ўша буюртмаларни сенга бераман. Лекин ишни чала-чулпа эмас, чин дилдан қилишинг керак. Ясаган нарсаларинг сифатсиз чиқса, қайтиб буюртма беришмайди. 

Акам ёғочдан эшик-ромлар ясайди. Иши сифатли бўлгани учун жуда мижози кўп. Мен ҳам ҳар куни келиб қарашадиган бўлдим. Олдин отам усталик қилганларида биз фарзандларини ёнига чақириб, ёрдам беришимизни талаб қиларди. Ўшанда анча нарсаларни кўриб, ўрганганим ёдимга тушиб, ишга киришиб кетдим. Ярим йил ичида қўлим келишиб қолди. Эшик-ром ясашда янгича усуллардан фойдаланишаётган экан, акам ўша нарсаларни ҳам ўргатди. Менга ҳам буюртмалар туша бошлади. Ишим анча юришиб, топиш-тутишимга ҳам барака кириб қолди. 

— Кейинги ойда Қозоғистонга ишлашга кетяпмиз, зўр иш бор экан. Бормоқчи бўлсанг, тайёргарлигингин кўр, — деди олдин бирга ишлаган оғайним келиб. Мен иккиланиб қолдим. Бу ерда ишим ёмонмас, лекин бирдан кўпроқ пул ишлаб келардим-да...

— Ҳеч қаерга бормайсан, — деди акам қатъий, — қўлинг энди ўнг бўлди, сенга ишона бошлаган мижозларингни йўқотмоқчимисан? Йиғиштир, четга чиқишни. Агар жуда боргинг келаётган бўлса, ана Тошкентга бориб ишла. У ерда ишлаётган танишларим бор, иш кўпайиб кетса, сизни чақирамиз, дейишганди. Ўрнимга сен бориб ишлайсан. 

Акам айтганини қилиб, шаҳардан иш гаплашиб берди. Мана, икки-уч йилдирки, қишлоқда иш камайган пайтлари пойтахтга келиб, устачилик   қиламан. Катта шаҳарда ҳар хил одам бор. Бировлар арзимаган ишингиз учун ҳам яхшигина ҳақ тўлаб, миннатдор бўлса, кимдир сиздан текин фойдаланишни кўзлайди. Яхшигина чув тушириб кетадиганлар ҳам топилади. Қанча-қанча одамларнинг хонадонида ишладим. Баъзи оилаларга ҳавас қилсам, баъзиларидан нафратланардим. Бир гал ҳам шундай бўлди.  

Одатдагидек бир хонадондан иш чиқди. Башанг кийинган уй эгаси бизга қилиниши керак бўлган ишларни кўрсатди. 

— Кўнглимдагидек қилиб берсаларинг, ҳақларингни шунга яраша бераман! – деди. 

Муомаласи совуқлигига кўнглимиз чопмаса-да, ишсиз қолмайлик деб, рози бўлдик. 

Ҳамма юмушларни тугатиб, ҳақимизни олиш учун уни кута бошладик. 

— Ишни тугатган бўлсаларинг, кетаверинглар, мен дарвозани қулфлашим керак, - деди бир йигит келиб. 

— Ака қачон келади, бизга пул бериши керак... – дедим ҳайрон бўлиб унга.

— Хўжайин бир соат олдин учиб кетди чет элга, нима, пулларингизни бермаганми?.. – деди ҳайрон бўлиб йигит.  

— Йўқ, иш тугаганда бераман, деганди. Бир суриштиринг-чи, кимгадир ташлаб кетгандир пулимизни...

Йигитдан ҳеч бир наф чиқмади, шунча ишлаб, у ердан бир тийин ҳам ололмадик.  

— Худога солдик, — деб чиқиб кетдик. 

Кайфиятимиз тушиб, катта йўлга чиқиб, бир машинага қўл кўтаргандик, ёнимизда тўхтади. Ҳайдовчи гапга чечан экан, дарҳол биздан ҳол-аҳвол сўрай бошлади. Унга бор гапни айтиб бердик. У бирдан:

— Хафа бўлманглар, беш йил деганда бугун ўғилли бўлдим... Қанча гап-сўзларни кўтаришимга тўғри келди бу вақт ичида. Фарзандли бўлсам, эҳсон қиламан, деб ният қилгандим. Шу пул сизларга насиб қилган экан, мусофир экансизлар, мана, олинглар, — деди ҳайдовчи ва пул узатди. Шерикларимни ўйлаб, узатилган пулни олдим. 

— Раҳмат, ака, фарзандингизнинг умри узоқ бўлсин, роҳатини кўринг... – ҳаммамиз бу қўли очиқ одамдан миннатдор бўлиб, унга чин дилдан раҳмат айтдик.  

Бир неча марта ишлаган жойимизга бориб, ҳалиги инсонни қидирдим, лекин топа олмадим. Уйидагилар ҳам тайинли бир гап айтишмасди. Бир гал шерикларим билан яна ўша бойваччанинг маҳалласига йўлимиз тушди. Кириб ундан пулимизни сўрамоқчи бўлдик. Таниш хонадон олдидаги гавжум одамларни кўриб, сабабини сўрасак, уй эгасининг етти ёшли ўғли вафот этганини айтишди. 

— Аллоҳ раҳмат қилсин, - деб юзимизга фотиҳа тортдик ҳаммамиз. 

Дунёнинг ишлари шунақа экан, деб кўнглимдан ўтказдим. Бизга нисбатан инсофсизлик қилган бўлсаям, бойваччага ўша пайтда жуда ачиндим. Азиз фарзандидан айрилиш нақадар оғир. Лекин бу одамнинг кўзи очилармикан. Ким билсин, у бизга ўхшаган кўп инсонларнинг дилини оғритгандир балки. Яна ким билади...

Шу воқеадан кейин бир кекса чол-кампирнинг уйини таъмирлаб бердик, бизга жуда яхши муомала қилишди. Кетаётганимизда берган пулининг ярмини чолга қайтардим:

— Анча ёшга кирган экансиз, бизни дуо қилинг, отахон... – дедим. Икки қария жуда хурсанд бўлиб, узоқ дуо қилишди. Ўзимиз ҳам кўнглимиз ёришиб чиқиб кетдик. 

Бир гал шаҳарда автобусда етти-саккиз ёшлардаги болакайни чиптачи дўқ билан сўроққа тута бошлади.

— Нега пулинг бўлмаса чиқдинг автобусга?

— Пулим ўртоғимникида қолиб кетибди... - деди болакай жавдираб. 

— Ҳар доим сенларнинг пулинг қолиб кетади. Мен план топширишим керак... Кейинги бекатда тушиб қоласан... – деди чиптачи яна бир нималарни жавраб. Бекатда тўхтаганимизда эса чиптачи автобусдагиларнинг ҳай-ҳайлашига қарамасдан болакайни қўлидан тортиб автобусдан тушириб қўйди-да, «ҳайданг» дея ҳайдовчини ҳам тезлади. Автобус бирдан юриб кетди. 

— Яхши иш қилмадингиз, ука, ёш бола, бир ўзи экан, адашиб қолса, бирор ёмоннинг қўлига тушса нима бўлади? Айтганингизда унинг  учун ҳам  тўлардим... – эътироз билдирди ёши каттароқ аёл. 

— Э, опа, мен бу болани ҳар куни кўраман, жуда яхши танийман, ҳечам адашмайди. Ҳар доим "проездной”да юрарди. Ҳозир таътил  пайти, проезной олмагани аниқ, пул тўлашни ҳам хоҳламайди. Кейинги гал пул билан чиқишни ўрганади автобусга... – деди асабий чиптачи. Автобусдагиларнинг кўнгли хира бўлди. 

— Тўхтанг, илтимос тушиб қоламан, - дедим ҳайдовчига ва тушиб қолдим. Борсам, болакай бекатда йиғлаб ўтирибди. 

— Уйинг қаерда, бирга борамиз, — дедим унга. У менга хавотирланиб қараб, индамади. - Қайси автобус боради уйингга, қўрқма, ўзим сени олиб бориб қўяман, - дедим болани ишонтириш учун. 

— Шу автобус боради фақат, яна битта бекатдан кейин тушишим керак эди. Яёв кетсам, адашиб қоламан, катта кўчадан ўтиш керак... Шу пайт у кўзлари чақнаб "дадам” деб югуриб кетди. Мен ҳам ортидан эргашдим. 

— Нега бир бекат олдин тушиб қолдинг, сени ярим соатдан бери ўзимизнниг бекатда кутиб ўтирибман... Ўртоғингнинг уйига телефон қилсам, автобусга миндирдик, ҳозир бориб қолади, дейишди...

Болакай бўлган воқеани отасига гапириб бера бошлади.

— Пулим Жасурларникида қолиб кетибди. Гапимга чиптачи ишонмади, кейин тушириб юборди, роса қўрқдим... 

Пойтахтга келиб ишлашимдан асосий мақсадимиз пул топиш бўлса-да, ана шундай воқеалардан кейин ҳамма нарса пул билан ўлчанмаслигига кўп марта амин бўлдим. Баъзида арзимаган пул устида тортишишимиз беҳуда эканлигини англадим. Кимгадир, айниқса муҳтожларга чин дилдан, холис яхшилик қилсак, бошқа томондан омад бизга кулиб боқишига ишондим.   

Мактубни Моҳитобон оққа кўчирди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 796 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016