WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11214]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1933]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8631]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11772]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1634]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [266]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [261]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3023]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3540]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5426]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1051]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [84]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, KennethHek, DennisSt, joannace2, debrapj60, martinhi4, shawnfd11, nelltj16, loisbd11, tashaat18, ernestinexk16, jefferyvv60, loumb16, zelmalg2, rosenu4, jeniferma60
Главная » 2022 » Май » 5 » Ҳамон оила қурмай, оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

ПОИСК / IZLASH:


07:12
Ҳамон оила қурмай, оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
Инсон ҳамиша ўз бахтини кутиб яшайди. Афсуски, баъзан кутиш онлари узоққа чўзилиши, йиллар ҳаш-паш дегунча ўтиб кетиши ҳам мумкин. Ўзбек санъатининг бир гуруҳ қизлари ҳам анча йиллардан буён оқ отдаги шаҳзодаларини кутиб яшамоқда.


Озода Нурсаидова — 48 ёшда


Хонанда Озода Нурсаидова октябрь ойида 48 баҳорни қаршилайди. Унинг тўйи ва оммадан яшираётган фарзанди билан боғлиқ миш-мишлар бир неча марта тарқалган. Бироқ хонанда ушбу гап-сўзларни рад этиб келади. Унинг ёнида юрадиган Абдуллоҳ исмли бола хонанданинг эмас, синглиси Нилуфар Нурсаидованинг фарзанди ҳисобланади.


Хонанда интервьюларининг бирида шахсий ҳаёти ҳақидаги саволга қисқагина қилиб «Шахсий ҳаётим бор, лекин уни оммага кўрсатгим келмайди», — дея  жавоб берганди.

Манзура  — 44 ёшда


Хонанда Манзура 2022 йилнинг 21 февралида 44 ёшни қаршилади. Бир неча йил аввал у машҳур режиссёрнинг турмуш ўртоғи экани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганди. Аммо хонанда бу каби миш-мишларга ойдинлик киритмаган. Фақатгина у онаси ва севимли мушуги билан бирга яшашини маълум қилган.

У 2020 йилда Instagram саҳифаси орқали турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволлар дилини вайрон қилишини билдирган эди.

«Инсоннинг ҳаётида, албатта, дўстлари бўлади, фақат биз буни ҳар доим ҳам англамаймиз. Энг яқин дўст — бу сенинг ота-онанг. Улар дунёдан ўтганидан кейин сенга ҳамиша ҳамроҳ ва дўстинг Аллоҳ.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажакдаги тақдирини ўйлаб, Аллоҳга омонат қилиб, дунёдан ўтади. Ҳаракат қилинг, имкон қадар улар билан вақт ўтказишга ва яна уларни рози қилишга.

Ота-она шундай неъматки, қанақа бўлишингдан қатъи назар улар сени яхши кўраверади. Бошқаларнинг гапидан хулоса қилиб, сенинг яқининг бўлиб, душманлик қилмайди.

‘Нега фарзандинг йўқ, нега турмушинг йўқ?’ деб сендан қайта-қайта сўраб, дилингни вайрон қилмайди. Ота-она сенга Худодан хотиржамлик, гуноҳларингни афв этишини сўраб, сен учун жаннатлардан қасрлар сўрайди», — деганди хонанда.

Ирода Носирова — 41 ёшда


Актриса ва бошловчи Ирода Носирова бу йил 41 баҳорни қаршилади. У ҳали оила қургани йўқ. Миш-мишларга қараганда, унга машҳур хонандаларнинг бири совчи жўнатган. Қандайдир сабабга кўра Ирода унинг таклифини рад этган. Телебошловчи «Дарё»га берган интервьюсида нега турмушга чиқмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берган.

—  Менда ёшлигимдан «Мен кеч турмушга чиқаман» деган фикр бўлган, очиғи негалигини ўзим ҳам билмаганман. Шундан кейин биз вояга етиб, дугоналарим турмушга чиққандан кейин уларнинг ҳаётини, турмушини кузатганимдан кейин турмушга чиқиш фикри режаларим сўнгига ўтиб қолган. Ўша пайтда турмушга чиқишдан қўрқиб қолганман.

Совчилар келганда билмадим, нималардир деб қайтариб юборардик. Менда турмушга чиқишга кучли хоҳиш бўлмаган. Масалан, қизлар турмушга чиқишни хоҳлайди, келин кўйлак кийишни исташади, лекин менда нимагадир шундай хоҳиш-истаклар бўлмаган. Ҳалигача ҳам келин образида ўзимни тасаввур қилолмайман.

Ҳамма нарса Аллоҳдан. Мен у сабаб, бу сабаб деяпман, балки шу сабаблар бўлмаслиги мумкин. Чунки пешонага ёзилганини фақат Аллоҳ беради. Нимага бу ризқ сизга берилмаганини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас экан. Кимгадир аввалроқ берилади, кимгадир кейинроқ, кимгадир, умуман, берилмас. Шунинг учун Аллоҳга беҳисоб шукр қиламан. Ҳеч ҳам хафа эмасман. Нимадандир камим бор деб ҳис қилмайман. Чунки менда хоҳлаган пайтим турмушга чиқиб кетиш имконияти бор. Бўлган ҳам, — дейди Ирода Носирова.

Муниса Ризаева — 36 ёшда


Машҳур хонанда ва тадбиркор Муниса Ризаева октябрь ойида 36 ёшни қаршилайди. Унинг тўйи билан боғлиқ гап-сўзлар бир неча бор тарқалган. Ҳатто 2014 йили Муниса Ризаеванинг қўлини хонанда Жасур Ғойипов сўраганди. Афсуски, орадан кўп вақт ўтмай ижодкорларнинг муносабати бузилганди.


2021 йилнинг январь ойида Муниса Ризаева Instagram орқали турмушга чиқаётганини маълум қилганди.

«Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас», — деганди хонанда.

Кейинроқ эса хонанда ушбу сўзлари ҳазил эканини айтган.

Мунисанинг онаси Дилором Ризаева интервьюларидан бирида қизининг ҳалигача оила қурмаётгани сабабига тўхталганди.


«Муниса иккита олий маълумотли қиз. Шундай даражага эришган қиз. Совчилар келишади Қашқадарёдан, Сурхондарёдан. Олий маълумоти йўқ. Мен ёмон демайман уларни. Яхши-яхши оилалардан келишади. Лекин маълумот, илм даражаси ҳар хил. Муниса ‘Ойи, бу инсон менга қизиқ эмас, турмуш ўртоғим мендан ақллироқ бўлиши керак. Мен ишимда лидерман, лекин турмушда ҳам лидер бўлишни истамайман’, дейди. Яқинда битта яхши оиладан совчи келди. Муниса танишиб, гаплашиб юрди. Бироз вақтдан сўнг ‘Муниса қўшиқ айтмасин, саҳнани ташласин’, дейишди. Ваҳоланки, улар совчи бўлиб келишаётганида билишган-ку, қаерга келаётганини. Муниса уларга ҳам рад жавобини берди», — деган эди Дилором Ризаева.

Шунингдек, хонанданинг онаси Муниса турмушга чиқмоқчи бўлган йигитларга қўйиладиган талабларни ҳам санаб ўтганди.

«Биринчи ўринда олий маълумотли бўлиши керак. ‘Агар олий маълумоти бўлмаса, кўришмайман ҳам, гаплашмайман ҳам’, дейди Муниса. Иккинчидан, маълумоти бор, шу ёшгача нимага эришгани муҳим. Чунки Мунисанинг ўзи 34 ёшда, унга уйланмоқчи бўлган йигитлар камида 34 ёки 35 ёшда бўлиши керак», — деганди Дилором Ризаева.

Ситора Фармонова — 38 ёшда


Актриса Ситора Фармонова 2022 йилнинг 20 августида 38 ёшни қаршилайди. У ҳам ҳамон оқ отдаги шаҳзодасини кутаётганлардан.

Актрисанинг онаси Замира Фармонова кўрсатувларнинг бирида таниқли актёр Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берганди.


«Азиз Раметов бир неча марта қизимга уйланиш нияти борлигини айтган. Онажон, хўп денг, қизингизга уйланаман, совчи юбораман, у билан неча йилдан бери бир-биримизни таниймиз, характеримизни биламиз, деган. Лекин тақдир экан. Аллоҳим буларнинг юлдузларини бир-бирига ўхшатмади. Азиз Раметов жуда яхши бола, унинг онасини танийман, жуда яхши инсон, — дейди Замира Фармонова.

Шунингдек, актрисанинг онаси қизининг нима сабабдан ҳанузгача турмушга чиқмаётгани ҳақида ҳам гапирди.

«Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: ‘Санъатингизни ташлайсиз’, деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган», — дея сўзларини давом эттиради Замира Фармонова.

Суғдиёна Азимова — 36 ёшда


Актриса ва стилист Суғдиёна Азимова 2022 йилда 36 ёшни қаршилайди. Актриса интервьюларидан бирида оқ кўйлак кийишдан умидини узгани ҳақида гапирган эди.


— Оқ кўйлак кийиб келин бўлишдан умидимни уздим. Билмадим бу ёғига ҳаётим қандай бўлади, аммо бу ёшда мени кимдир катта тўй қилиб уйланишига ҳам ишонмай қўйдим, — дейди.

Феруза Норматова — 33 ёшда


Маҳоратли актриса Феруза Норматова бу йил 33 ёшни қаршилайди. Афсуски, у ҳам ҳамон оила қургани йўқ. Актрисанинг Шаҳзод Султонов билан яқинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аммо ҳозирча тўйдан дарак йўқ.


Актриса Instagram орқали «Ўзингиздан 1-2 ёш кичик бўлган инсонга турмушга чиқармидингиз?» деган саволга қуйидагича жавоб берганди.

«1-2 ёш кичкина бўлса ҳам турмушга чиқавераман, фақат ўзимни одамим бўлсин. Фақат мени севсин. Шундай одам бўлса ёшининг ҳам фарқи йўқ», — деб ёзганди Феруза Норматова.

Юлдуз Ражабова — 33 ёшда


Йил сўнггида 33 баҳорни қаршилайдиган актриса Юлдуз Ражабованинг шахсий ҳаёти ҳам доимгидек сокин. Фақатгина «Мендирман Жололиддин»сериалининг тақдимот маросимида бош роллар ижрочилари Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова ўртасида ўзаро илиқ, дўстона ва самимий муносабатлар борлиги кўзга ташланди.



2021 йилнинг 23 декабрь куни актёр саҳифасига Юлдуз билан тушган суратини жойлаб, «Туғилган кунинг билан, севгилим», деб уни таваллуд куни билан табриклади.

Шаҳло Аҳмедова — 28 ёшда


Хонанда Шаҳло Аҳмедова тез орада 28 ёшни қаршилайди. Хонанда ҳозирча оила қурмаган. Ҳамиша ижоди каби сирли бўлишга интиладиган ижодкор шахсий ҳаётини ҳам оммадан яширади.

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан бирга тушган суратларини  тез-тез Instagram саҳифасига жойлайдиган Шаҳло Аҳмедовадан мухлислар  «Агар Шаҳрам Ғиёсовга турмушга чиқсангиз, тўйга чақирасизми?» деб савол йўллашганди.

«Мен унга турмушга чиқмайман, биз ахир дўстмиз-ку! Бунақа гапларни ёзишни бас қилинг, илтимос», — деб ёзган Шаҳло Аҳмедова.

Луиза Расулова — 27 ёшда


Актриса Луиза Расулова бу йил 27 ёшни қаршилайди. Актриса ҳам шу пайтгача оила қурмаган. Луиза сўнгги пайтларда фильм ва сериалларда суратга тушмаётган бўлса-да, бир неча лойиҳаларда бошловчилик қилмоқда. Шунингдек, у ўзининг шахсий брендига асос солган бўлиб, аёллар гўзаллигига ҳисса қўшувчи биофаол қўшимчалар сотувини йўлга қўйган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 71 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022