 Берлиннинг машҳур "Standige Vertretung” пиво бари Германия канцлери Ангела Меркелни қора рўйхатга киритди.
Бу ҳақда муассаса эгалари "Facebook”даги саҳифаларида маълум қилишган.
Қайд этилишича, бундай қарор билан улар Германия ҳукуматининг SARS-CоV-2 коронавируси сабаб давом этаётган пандемия шароитида чекловларни жорий этиш тўғрисидаги қароридан норозилигини билдиришга қарор қилишган.
Маълумот ўрнида, ушбу қарорда умумий овқатланиш муассасалари фаолиятига тақиқ қўйилган.
Барнинг ижрочи директори Йорн Петер Бринкманн ва унинг шериги Ян Филипп Бубингернинг таъкидлашларича, ҳукумат томонидан ўз вақтида чоралар кўрилмагани сабабли ҳозирда касалхоналар кўплаб беморлар оқими билан боғлиқ қийинчиликка рўбарў бўлишмоқда, бу эса юқтирганлар занжирини кузатишни қийинлаштирмоқда.
"Роберт Кох институтининг маълумотларига кўра, гастрономик муассасаларда инфектсия 3 фоиздан кам. Аммо барибир миллий тақиқ эълон қилинди”, – демоқда Бринкманн ва Бубингер.
Таъкидланишича, Германия канцлеридан ташқари, мамлакат молия вазирлиги раҳбари Олаф Шольц, Берлин бургомистри Михаэль Мюллер ва Бавария бош вазири Маркус Зодер ҳам қора рўйхатга киритилган.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|