Биржан Балли жуфтликнинг муносабатлари ҳақида гапирган
Туркиянинг дунё бўйлаб машҳурликка эришган жуфтлиги Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсиннинг ажралиш сабаби маълум қилинди.
Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг бир теледастурида бошловчи ва актриса Биржан Балли жуфтликнинг ажралиш сабабини билишини айтди. Биржан турли хил ҳикояларни ўйлаб топмаслик, Ҳанде ва Керемнинг муносабатлари тугаганига ишониш кераклиги ҳақида гапирди. У жуфтликнинг ажралиш сабаби бир-бирини тинглай олмаслигида эканини айтган.
«Бу иккаласининг уруши. Улар фақат ўзлари ҳақида шунчалик кўп ўйлайдики, бир-бирини тинглай олмайди», — дейди у.
Аввалроқ Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсин нега яна муносабатларини тикламагани айтилган эди.
Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсин нега яна муносабатларини тикламади?

Жуфтликнинг муносабатлари ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур мавзулардан бирига айланди. Туркиянинг оммавий ахборот воситаларидан бири Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсиннинг муносабатлари ҳақида сўровнома ўтказди, унда мухлислар уларнинг ярашиши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Кўплаб томошабинлар Ҳанде Эрчелнинг хавфли феъл-атвори туфайли Керем билан ярашмаслигини айтган. Чунки актрисанинг бу феъл-атвори унинг ҳамкасблари ва у билан мулоқотда бўлган журналистлар томонидан кенг муҳокама қилинган.
Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсининг мухлислари Тwitter’да оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб улардан жуфтликнинг ажралишини муҳокама қилмасликни сўраган. Шундан сўнг уларнинг ярашиши ҳақидаги сўровнома ижтимоий тармоқлардан ўчирилган.
Шунингдек муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилган эди.

Маълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.
Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.
Ундан ташқари Туркиянинг машҳур жуфтлиги Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел яна ажрашгани айтилган эди.

Бир неча кун олдин муносабатларининг яхши эканини таъкидлаган Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтармаган. Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жанжални Ҳанде Эрчел бошлаган. Керем Бюрсиннинг яқинлари Ҳанденинг ярашмоқчи эканини айтган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларига исмини маълум қилишни истамаган Керемнинг дўсти уларнинг ярашиши ёки ярашмасликларини билмаслигини ва ҳозирда улар гаплашмаётганини маълум қилган.
«Улар ярашадими ёки йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, улар ярашиб ҳеч нарса бўлмади деб маълум қилишар. Аммо ҳозир улар гаплашмаяпти. Ҳанде ярашиш учун уни қайтаришга ҳаракат қиляпти. Керем эса муносабатларга бошқа томондан қаради ва Ҳанде билан ярашишни истамади. Керем жуда ақлли, у бўлар-бўлмас жанжалларга тоқат қилмайди», — дейди актёрнинг дўсти.
Ҳанденинг дўстлари ва яқинлари умуман бошқа маълумот ҳақида айтган, яъни ярашишни актриса эмас, Керем истаётганини билдирган.
Шу билан бирга Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган эди.
Жуфтлик тўйи бўлишини эълон қилгандан сўнг жуда кўп маҳаллий оммавий ахборот воситалари уларнинг ҳаётини кузатиб борди. Бироқ номаълум сабабларга кўра уларнинг ажрашиб кетгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликнинг эътиборига тушди. Керем Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида уларнинг муносабатлари аллақачон тугаганини ва ҳозир умуман уйланиш ҳақида ўйламаётгани ҳақида гапирган. Шундан сўнг жуфтлик ўртасидаги муносабатлар ҳақида турли хил мақолалар босилиб чиққан.
Туркия телеканалининг журналисти Ҳанде Эрчелдан Керем Бюрсин билан муносабатлари қандай эканини сўрайди ва актриса у билан ажрашиб кетмаганини, чунки уларнинг ўртасида ҳеч қандай муносабат бўлмаганини билдирган.
«Йўқ, мен Керем Бюрсин билан ажрашмадим, чунки бизни ажратадиган муносабатнинг ўзи йўқ эди. Бу ҳақида бошқа гапиришни истамайман» ,— дейди актриса Ҳанде Эрчел.