Буни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилган
Турк кино оламининг дунёга машҳур актрисаларидан бири Ҳанде Эрчел ва америкалик хонанда Селена Гомеc ўртасидаги гўзаллик баҳсида ким ғолиб бўлгани маълум бўлди.
Туркия оммавий ахборот воситалари ва АҚШ маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан ўтказилган махсус сўровномада Ҳанде Эрчел ва Селена Гомеснинг бир-бири билан солиштирилгани ва уларнинг қайси бири ташқи кўриниш масаласида устун эканини аниқланди. Натижаларига кўра, аёлларнинг аксарияти Ҳандега, эркаклар эса Селенага овоз берган.
Бундан ташқари, кўп мухлислар сўровномага қолдирилган изоҳларда Ҳанда Эрчелнинг юзи ўзгармасдан олдин уларга кўпроқ ёққанини айтган. Респондентлар эса Ҳанденинг аввалги образини жуда табиий ва жозибали деб атаган, аммо бугунги кунда кўплаб америкалик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари актрисанинг «стандарт» бўлиб қолганини ва бошқа актрисаларга ўхшаб қолганини ёзган. Якуний натижаларга кўра, Ҳанде Эрчел 82 фоиз овоз билан ғолиб деб топилган.
Ҳанде Эрчел
Миллионлаб мухлисларга эга туркиялик киноюлдуз Ҳанде Эрчел 1993 йилда Туркияниннг Бандирма шаҳрида туғилган. Актриса фаолияти давомида кўплаб халқаро мукофотларни олган. У актрисаликдан ташқари моделликда ҳам фаолият юритади. Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. У шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.
Селена Гомес
Американинг дунёга машҳур хонандаларидан бири Селена Гомес 1992 йилда АҚШнинг Техас штатида туғилган. У карьерасини 2002 йилда актрисаликдан бошлаган. Хонанда ҳам кўплаб халқаро мукофотларни қўлга киритган. Унинг ижросидаги «Монте-Карло», «Золушканинг яна бир ҳикояси», «Рамона ва Бизус» кинокартиналари томошабинларнинг қалбидан жой олган.