WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 18 » Ангренда қўшниларини тунаб юрган талаба қиз қўлга тушди

ПОИСК / IZLASH:

23:54
Ангренда қўшниларини тунаб юрган талаба қиз қўлга тушди
Биз бу жумлаларни бекорга келтирмадик. Қиз бола бўлажак она, келажак авлодни дунёга келтирувчи, баркамол инсон қилиб етиштирувчи зот, гўзал хилқатдир. Аммо шундай гўзал ҳилқат жиноятга қўл урса-чи?..

Бундан ўн етти йил муқаддам дунёга келган қизчага ота-онаси келажакда ақлли, эсли-ҳушли қиз бўлиб вояга етсин деб Оқила (исм-шарифлар ўзгартирилган) деб исм қўйишди. Уларнинг қизларидан умидлари катта эди. Оқила мактабни битиргач, педагогика қоллежига ўқишга кирди. Яқинлари унга "Яхши тарбиячи бўлиб етишгин” деб оқ фотиҳа беришди. Шундай қилиб, ўқиш бошланди. Коллеж талаба қизларининг баъзилар оддий оила фарзандлари бўлса, баъзилари ўзига тўқ оиланинг эрка фарзанди бўлганидан ҳамёнлари пулга тўла эди. Улар бу пулларни истаганча сарфлашар, хоҳлаган кафега кириб, ўйин-кулги қилишарди. Рўзғорлари ҳаминқадар бўлган Оқиланинг уларга жудаям ҳаваси келарди. Қандай қилса, у ҳам жарақ-жарақ пулга эга бўларкин? Бу хаёл унга сира тинчлик бермасди. 

Кунларнинг бирида у кўчада, ўқишдан қайтаётганда қўшниси Замира опанинг уйидан чиқиб кетаётганига кўзи тушди. Замира опанинг эри тадбиркор бўлиб, улар ўзига тўқ яшашар, маҳалладаги кўзга кўринган оилалардан бири эди. Оқила кундуз куни уйда Замира опадан бошқа ҳеч ким бўлмаслигини яхши биларди, у кетдими, демак уйда ҳеч ким йўқ. Оқила Замира опанинг дарвозасига яқинлашганда, дарвозанинг қулфланмаганлигига кўзи тушди. У секин сирғалиб ичкарига кирди,  аммо уй эшигига қулф осилганди. Оқила эшикнинг ёпиқлигини кўриб, дераза олдига борди. Уни секин итарганди, дераза очилиб кетди. У дераза орқали ётоқхонага кирди. Жавонча тортмасини очганда, қувончдан қичқириб юборай деди. Тортмада  турган 100 АҚШ доллари , 400.000 сўм пул ва "Нокиа 5228” русумли қўл телефонини олиб, дераза орқали чиқиб кетди. У юраги ҳапқирганча, ўғирлаган пулларини ва телефонни сумкасига яширди.

Эртасига бу пулларга дугоналари билан ресторанда маза қилиб ўтиришди, қўл телефонини арзимаган пул эвазига бир курсдошига сотиб юборди. Аввалига сири фош бўлишидан қўрққан Оқила, ҳеч ким унинг ўғрилик қилганини пайқамаганидан илҳомланиб, янгидан-янги режалар туза бошлади. Энди у ўзига тўқ маҳалладошларининг қачон уйда бўлиш-бўлмаслигини кузатадиган бўлди. Бошқа ўғрилар кечаси ўғриликка тушса, у куппа-кундузи, ҳамма ишда, ўқишда бўладиган пайтда ўғрилик қилишни ўзига касб қилди. Инсон тўғри йўлдан бир адашмасин, кейин унинг бу йўлга қайтиши қийин бўлади. Бир марта жиноят содир этган Оқилага кейинги жиноятларни содир этиш қийинчилик туғдирмади. У бу жиноятларни бир неча йил давомида содир этиб келди.

Маҳалладошлари  — Ҳикмат Т.нинг 880 АҚШ доллари, 1.939.000 сўм пулини, Тоҳир А.нинг 700.000 сўмлик тилла ва кумуш буюмларини, 100.000 сўм пулини, Абдураҳмон Н.нинг жавон ичидаги костюми чўнтагидан 300.000 сўм пулини, Малика С.нинг 300 АҚШ доллари,  400.000 сўмлик  "SONY” русумли фотоаппаратини, 5000 Россия рублини, 300.000 сўмлик идиш-товоғини, Шоҳида Н.нинг ётоқхонада бўлган сумкаси ичидан 600.000 сўм нақд пулларини, дўкон патентини, ичида 34.000 сўм пули бўлган "Ипотека банк” га қарашли Онлайн тўлов пластик карточкасини, банкка кириб чиқиш рухсатномасини, фарзандига тегишли сумканинг ичидан 100.000 сўм нақд пулини, 7АҚШ долларини, баҳоси 600.000 сўмлик бир дона аёллар тилла брослетини, баҳоси 300.000  сўмлик бир дона оқ кўзли аёллар тилла узугини, фуқаролик паспортини, Гулчеҳра А.нинг ётоқхонада жавонда турган 250.000 сўм пулини, Фарҳод К.нинг  залда турган баҳоси 180.000 сўмлик рўмол тўқийдиган дастгоҳини, жавон ичидан баҳоси 400.000 сўмлик беш кўзли тилло узугини ва 5.500.000 сўм пулини, Мафтуна М.нинг 300.000 сўмлик "ФУТЖИФУЛ” номли фотоаппарати билан пластик карточкасини дераза орқали кириб, ўғирлади. У бу пулларни ўз манфаати йўлида ишлатиб юборди. Оқила ўғриликка кирган хонадонлардан керакли буюм ва пулларни ўғирлагач, уларга тегишли ҳужжатларни йиртиб кетишни ҳам одат қилди.

Аммо кўза кунда эмас кунида синади деганларидай, Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари Оқиланинг келгусида содир этиши мумкин бўлган жиноятларига чек қўйишди. Юқорида ўғирланган пул миқдорини кўриб, эндигина ўн етти ёшга кирган, вояга етмаган қизнинг шунча жиноятни амалга оширганига ёқа ушламасликнинг иложи йўқ. Бир болага етти маҳалла ота-она дейишади, лекин ёшгина қизнинг бундай "қаҳрамонлиги”ни наҳотки маҳалладагилар, коллеж раҳбарияти, оиласидагилар сезишмаган бўлса? Бир оилани гуллатиб, яхши фарзандларни тарбиялаши мумкин бўлган қиз, бугун панжара ортида ўтирибди. Оқила педагогика коллежи талабаси бўла туриб, оғир жиноятга қўл урганига нима дейсиз? Аввало тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши лозим эмасми?

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 160 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016