У Муҳаммадюсуф отасига ўхшашини таъкидлади
Актриса Асал Шодиева ижтимоий тармоқларда тўнғич ўғли Муҳаммадюсуфнинг юзини қачон кўрсатишини айтди.
Асал Шодиева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан кузатувчиларидан бири катта ўғлининг юзини қачон кўрсатишини сўраган. Актриса Муҳаммадюсуф турмуш ўртоғи Шоҳруҳхоннинг концертига иштирок этишини мумкинлигини айтди.
«Юсуфга аллақачон мўйлов оши тайёрланган. Эҳтимол, у отасининг концертида қатнашар», — дейди у.
Шунингдек, ундан Шоҳруҳхоннинг концерти қачон бўлиши ҳам сўралган. Актриса бунга қуйидагича жавоб берди.
«Худо билади. Биз ҳам кутяпмиз», — дейди актриса.
Асал Шодиева ўғли отасига жуда ўхшашини таъкидлаган.
«Ҳа, улар жуда ўхшаш. Бу карантинда ҳафтада 24 соат бир одамни кўргани учун бўлса керак», — дейди Асал Шодиева.
Асал Шодиева 12 январь куни иккинчи бор она бўлгани маълум қилинганди. У ўғлини Туркияда дунёга келтирган.