WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6024]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [778]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [444]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2600]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4342]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7981]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [777]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [375]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1797]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [331]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1980]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3702]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [24]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [52]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 60
Гостей: 59
Пользователей: 1
kapedZes

Kun faolllari:
iphone, inetryconydot, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, rapedZes, kapedZes, aapedZes, papedZes, ANaibiop, napedZes, hapedZes, dapedZes, bapedZes, qapedZes, japedZes, yapedZes, NortonK, zapedZes, uapedZes, AsqertssakaF, hombwedleEl, MarinaWeame, MalinaWeame, [Полный список]
Главная » 2018 » Май » 8 » Асл ўғлонлар жасорати асло унутилмайди

ПОИСК / IZLASH:

09:38
Асл ўғлонлар жасорати асло унутилмайди
Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.

Мустақиллигимизни асраш ва юртимиз тинчлигини таъминлашда букилмас ирода ва жасорат намунасини кўрсатган, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жон фидо қилган мард ўғлонларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

Улуғбек Албеков 1980 йил 26 декабрда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1998 йилда Музработ туманидаги 15-умумтаълим мактабини битирган. 1999 йилда Музработ тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган.

У 2000 йил 18 август куни Бустонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида мамлакатимиз чегараларини қўриқлаш чоғида қуролланган жиноятчиларга қарши кураш жараёнида мардларча ҳалок бўлган.

Улуғбек Албеков 2018 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳарбий бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлик ва жасорати учун вафотидан сўнг "Жасорат” медали билан мукофотланган.

Улуғбекнинг зангори муқовали ён дафтарини варақлаган киши қалбида алланечук ҳислар уйғонади. У битган шеърларни ўқиб, бронежилет ортида инсон туйғуларини нозик ҳис этган, уларга ўзгача назар билан қараган қалб бўлганини сезади.

Бу битикларда одамзотни эъзозлаш, тириклигида қадрига етиш, оқибат кўрсатиш тараннум этилган. Ота-онага ҳурмат, уларга тиргак бўлиш, ўтганларнинг руҳини шод этиш мужассам уларда. Бундай нозик дил розларини оқ қоғозга тушириш учун Улуғбекнинг бедор ўтказган тунлари ҳаёлдан бирма-бир ўтади. У қандай ўйлар гирдобига ғарқ бўлди экан? У қандай орзу-мақсадлар қанотида сайр этди экан?

— У эринмасдан барча қуролдош дўстларининг манзилини ҳам ёзиб чиққан экан, - дейди офицер Р. Шоймарданов. — Ҳатто уларнинг телефон рақамлари ҳам бор. У дўстлари билан доим хабарлашиб, имкони бўлса, кўришиб туриш ниятида бўлган. Буни ҳақиқий эътибор, инсонпарварлик, деса бўлади.

2000 йил 18 август куни. Бўстонлиқ тоғларидаги чегара ҳудудида фавқулодда вазият, жанговар операция бошланди. Мамлакатимиз ҳудудига суқулиб киришга уринаётган бир гуруҳ жиноятчилар тўдаси билан ўқтин-ўқтин отишмалар бўлиб турибди. Ғаламислар панага бекиниб, зарба беришда давом этмоқда. Шу пайт алоқачи-радиотелеграфист Улуғбек ўзига юклатилган вазифани шараф билан уддалаб, Бош штабга жангарилар жойлашган ҳудуд тўғрисида аниқ маълумот етказди. Бироқ у ўрнашган жойни билиб қолган бочқинчилар жасур алоқачи томон граната улоқтиради. Оддий аскар У.Албеков Ватан тинчлиги, давлат чегараларининг дахлсизлиги йўлида қурбон бўлди. Онаизор ўғлини охирги йўлга кузатаркан: "Берган оқ сутимдан розиман”, деди. Улуғбек нафақат онаси, балки Ватани, халқининг ҳам нон-тузини оқлади.

— Ўғлимнинг юриш-туриши, қадди-қомати, кулиб турган юзи ҳеч қачон кўз олдимдан кетмайди, - дейди Турдихол ая Ғаффорова. — У жуда меҳнаткаш эди. Қандай иш бўлса қилиб кетаверар эди.

— Мактабда Улуғбек билан бир партада ўтирганмиз, - дейди Отабек Қулбоев. — У ҳаммадан олдин келиб, партада ўтиришимиз, юриш-туришимизни назорат қилиб турарди. Зўр кураш тушарди. Бизда спортга меҳр уйготган ҳам Улуғбек бўлади.

Улуғбек хизматни энди бошлаган пайтларда тақдирнинг кутилмаган зарбасини кўтаришга тўғри келди. Отаси вафот этди. Бу оғир жудоликка бардошли бўлиш кераклигини айтиб, акасига хат ёзди: "Энди онажонимни эҳтиёт қилайлик. Хизматдан қайтганимдан кейин ҳаммамиз биргаликда онамизга қувват бўламиз...” У қатъиятли йигит эди. Кўнглини ғам-алам қанчалик изтиробга солмасин, ўз вазифасини аниқ бажарар, қаерда хизмат оғир бўлса, ўша ерда бўлишга интиларди.

— Биз Улуғбек ака билан кўп суҳбатлашардик, - деб эслайди унинг сафдоши Шуҳрат Ҳайдаров. — "Ҳақиқий аскар бўл. Чинакамига хизмат қил, ўз бурчингни виждонан бажар”, деб маслаҳат берарди. Асли касбим дурадгорлик бўлгани учун, ётоқхона олдида аскарлар дам оладиган шийпонча кўришга киришиб кетдим. Шунда у менга яқиндан ёрдам берган.

— Улуғбек виждонли, диёнатли йигит эди, - дейди сержант Ғолиб Каримов. — Бошлиқлар томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажарар, қисқа вақтда алоқачи-радиотелеграфист вазифасини аъло даражада ўзлаштириб олганди. Қуролдош дўстларига ҳамиша жўяли маслаҳат ва яқиндан ёрдам бериб келган. "Ҳаётда ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин, бироқ одам ҳаммасига сабр-қаноатли бўлиши керак”, дерди у.

Муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари Улуғбек Албеков мазмунли ҳаёт кечирди. У Ватаним деб яшади, хизмат қилди, эл-юртимиз учун азиз жонини фидо қилди. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Музработ туманидаги у ўқиган мактабга Улуғбек Албеков номи берилган.
Музработ туманидаги "Сополлитепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси София Каримованинг айтишича, ҳар йили маҳаллада, мактабда Улуғбек Албеков хотирасига бағишлаб футбол мусобақалари ўтказилади. Мактабда унга атаб бурчак ташкил қилинган. Маҳаллада ёшларни ориятли, ғурурли, ватанпарвар, жасорат соҳиби этиб тарбиялашда Улуғбекнинг ҳаёт йўли доим ибрат қилиб кўрсатилади. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 18 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #news, #newsuz, #uznews, #ahborot, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018