WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июль » 18 » Атир ифорини сақлаб қолишнинг 7 асосий қоидаси

ПОИСК / IZLASH:

11:05
Атир ифорини сақлаб қолишнинг 7 асосий қоидаси
Атир ифорини узоқроқ сақлаш, унинг умрини узайтириш учун нима қилиш керак? Атирнинг узоқ муддат сақлаш учун қоронғи, ҳаво кирмайдиган жойда сақлаш лозим, қуйида унинг 7 асосий қоидаcи билан сизни "Lady.mail.ru” нашри таништиради.  

1. Ёруғликдан асраш
Парфюмерия хом ашёси молекуласининг таркиби ўзаро кимёвий реакцияга киришувчи альдегид, спирт, эфир, терпен, лактонлардан иборатдир. Қуёш нури кимёвий реакцияга киришиш жараёнини тезлаштириши оқибатида муаттар ҳид йўқолади. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилган атирларга махсус антиоксидантлар ва кимёвий жараённи секинлаштирувчи  ингибитор моддаси қўшилса-да, бу жараённи тўхтатишнинг иложи йўқ. Шунинг учун атирни узоқ муддат сақлашнинг энг яхши йўли уни қоронғиликда асрашдир.

2. Қиздириб юбормаслик  
Атирларни сақлашнинг энг оптимал ҳарорати 17-22 даража бўлиши лозим. Юқори ҳарорат суюқликнинг рангини ўзгартириб, уни лойқалантириб қўяди, унинг ҳиди ҳам ўзгаради, бора-бора сасиб қолади. Аксарият аёллар атирни музлаткичда сақлаш лозим, деб ҳисоблайди. Аммо бу хато фикр. Чунки +5 даражали ҳароратда асосан альдегид, цитрусли, мушкли реактив парфюмерия маҳсулотларини сақлаш мумкин.

3. Ҳаво ўтказмаслик  
Бу қоида пульвизатор-спрейи бўлмаган сплэш-атир шишаларга тегишлидир. Бундай шишали атирлардан фойдалангандан кейин қопқоғини маҳкам беркитиш зарур. Ҳаво таркибидаги кислород кучли оксидловчи хусусиятга эгадир, у парфюмерия суюқлиги билан кимёвий реакцияга киришиши мумкин. Бу жараённи оғзи очилган винонинг тезликда оксидланиши билан тенглаштириш мумкин. Шиша ичида қолган вино таъми бир ҳафтадан кейин ўзгаради. 

4. Намликни назорат қилиш 
Ҳароратнинг кескин ўзгариши таъсир қилишидан ташқари, атирларга оптимал даражадаги намлик керак. Атирни намлик юқори бўлган, иссиқ ваннада сақлаб бўлмайди, акс ҳолда бузилиш жараёни тезлашади. Исситиш батареяси ёнидаги токча ёки жавон ҳам яхши жой эмас, чунки бу ерда ҳаво жуда қуруқ бўлади. Атирни сақлаш учун энг қулай жой қуёш нури тушмайдиган, эшиги маҳкам ёпиладиган шкафдир.

5. Атирни қўлингиз ёрдамида суртманг 
Пульверизатори бўлмаган атир сотиб оладиган бўлсангиз, ҳеч қачон атирни бармоғингиз ёрдамида суртманг. Чунки атирга тери ва унда мавжуд ёғлар тушади, қарабсизки, атирнинг таркиби бузилади.

6. Атирни қутисида сақлаш шарт эмас...
Атир сотиб олган кунимиз уни қутисидан чиқариб, қутини ирғитиб юборишга ҳаракат қиламиз. Чунки ундан фойдаланаётганда ҳар куни қутидан чиқаришга эринамиз. Қутини олиб қўясизми, йўқми хоҳишингиз. Атир коллекция қилувчилар уларни таснифлаш  учунгина қутида сақлашади. Бундан ташқари қути атир шишасини турли шикастлардан сақлайди. Агар жавонингизда 5-6 та атир шишаси турган бўлса, уларни қутида сақлаш шарт эмас.

7. …сақлаш муддатига ҳам эътибор бериш лозим
 "Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун”га биноан атирларнинг устида сақлаш муддати 3-5 йил деб кўрсатилган. Сақлаш муддати ўтиб кетган атирларни ташлаб юборишга шошилманг. Озиқ-овқат маҳсулотларининг, дори-дармоннинг сақлаш муддати тугаган бўлса, уларни ташлаб юбориш керак, аммо  яхши шароитда сақланган атирларнинг умри чегараланмаган. Бундай атирларни мерос сифатида қолдириб, ҳатто асрлар давомида ишлатиш мумкин. Унинг ҳиди ўзгариши мумкин, аммо таркиби бузилмайди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 230 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016