WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Атиргулнинг қонли изи

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Атиргулнинг қонли изи
Маҳаллий поликлиникадан келган ҳамширани кўрган Нодира хомуш тортди.
— Ассалому алайкум, бекорга овора бўлибсиз-да — деди у ерга қараб.

— Овораси борми, бу менинг ишим-ку, синглим. Душанба куни назоратдан ўтиш учун боришингиз керак эди, бормадингиз?

— Ойижон, рухсат бермадилар…

— Қайнонангиз уйдамилар? Ўзим тушунтирардим.

Шу маҳал пешайвоннинг деразаси очилиб Марҳамат холанинг боши кўринди.

— Ким кепти, келин?

— Поликлиникадан келишипти.

Марҳамат хола меҳмонни ёқтирмаганини яшириб ўтирмай деди:

— Ҳа, тинчликми? Нега келишипти? — кейин бўйнини чўзиб меҳмонга қаради. — Киринг, нега остонада турибсиз?

Деразани ёпаркан дарвозахонадагиларга эшитиладиган қилиб тўнғиллади: — Соппа-соғ одамларниям тинч қўйишмайди. Ана, бориб касалларга қара, эшикма-эшик юриб келинларни қўрқитгунча.

Нодира ўнғайсизланиб ҳамширага қаради.

Ҳамшира бунақа гапларга ўрганиб кетган шекилли, қилт этмади. Нодиранинг мулозаматини кутиб ўтирмасдан ичкарига йўл олди.

— Холажон, келинингизнинг қони кам, бу ҳомиласига ҳам ўтиши мумкин, — ҳамшира ётиғи билан Марҳамат холага тушунтира бошлади.

— Қони кам бўлса, майиз, ёнғоқ еса жойига тушади, айланай, сиз хавотир олманг.

— Айни дамда майиз-ёнғоқ билан қондаги гемоглабинни ошириб бўлмайди. Айниқса, бола туғма камқон бўлиб туғилса...

— Менга қаранг, нега уйимга келиб совуқ ният қиласиз? Индамасам, ҳали туғилмаган болани ундоқ бўлади, бундоқ бўлади деб келинимни қўрқитаверасиз.

— Мени ниятимнинг нима алоқаси бор, — кампирнинг дўқидан довдираган ҳамшира ёрдам сўрагандек Нодирага қаради. — Ахир... келинингизнинг ташхисидан хабарингиз борми ўзи?

— Хабарим бор — гап тугади дегандек ўрнидан қўзғалди Марҳамат хола. — Ўтган гал келганингизда айтгандингиз. Қолаверса, кетма-кет туққан фақат менинг келиним эмас. Мен бешта болани кетма-кет туғиб катта қилганман. Худога шукр, ҳаммаси соппа-соғ!

Уй эгаси тарс-турс қилиб чиқиб кетгач, ҳамшира ҳам иложсиз ўрнидан қўзғалди.

Меҳмонни кузатиб қайтиб келган Нодира қайнонасининг кўзига кўринмаслик учун ўзини ошхонага урди.

Кечқурун қайнотаси ишдан қайтгач, эрталабки мавзу қайта кўтарилди.

— Келинингиз поликлиникага чиқиб бизни ёмонлаган шекилли бугун ҳамшира келди.

— Ёмонлагани учун келмагандир? — ҳайрон бўлди қайнота.

— Бўлмаса нега келади? Яна шуни ёнини олишни бошладингизми? Ҳамшира ўз оғзи билан айтди — яхши овқатланмагани учун қони кам, деди. Поликлиникадан аллақандай дорилар берармиш, ўшани ичиб юрсин дейди.

— Унда ичсин.

— Э-эй, бирам соддасизки, келинингиз ҳар икки кунда ишдан қочиб поликлиникага бориб келиш учун баҳона бу. Кейин текинга берилган дори қанақа бўларди? Муддати ўтиб кетган дориларни тарқатишаётгандир-да!

— Эсингни ебсан — жаҳли чиқди қайнотасининг. — Ҳомиладор аёлларга ёрдам бўлсин деб тарқатиляпти-ку.

— Сиз қаёқдан биласиз?

— Ҳамма жойда айтилгандан кейин биламан-да.

— Ҳа, майли, бунисига ҳам рози бўлдим дейлик лекин аллақандай доплерми, поплерми деган текшируви бор экан. Ўшанга бориши шарт дейди. Тавба, ҳозирги келинлар нозикойим. Биз ҳеч қандай текширувлару, анализларсиз туғиб келиб, ишимизни қилиб кетаверганмиз. Келинингизнинг турган битгани харажат.

— Оббо, ўша текширув неча пул турарди? Намунча гапирдинг, эри топиб турган бўлса, сендан пул сўрамаяпти-ку.

— Эрининг топгани дўхтирга кетгани учун гапиряпман-да. Мен ҳам нима ниятларда ўғил катта қилганман, ўғлимнинг даврида яйраб яшайман деганман...

Қайнота хотинига гап уқтириб бўлмаслигини билиб, "билганингни қил” деди-да, телевизорнинг овозини баландлатди.

Нодира туни билан оғриқдан ағанаб чиқди. Ишдан кеч қайтган эрини безовта қилмаслик учун меҳмонхонадаги диванга чиқиб ўтирди.

"Яхши ҳамки, ўғлим йиғлоқ эмас”, — ўйлади у оғриқ қўйиб юборгач, кўзини юмиб. Иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлгандан буён тез-тез тоби қочадиган бўлиб қолгани учун қайнонаси ва эридан хижолат бўлар, касал бўлганига ўзини айбдор ҳисобларди.

Ўғли дунёга келгандан кейин шифокори қайнонасига туғруқ оғир кечганини, энди бир-икки йил фарзанд кўрмай туриши лозимлигини тушунтирганди. Лекин қайнонаси шифокорлар тавсия қилган муолажалардан қатъий бош тортди, битта боладан кейин дори ичса кейин умуман туғмай қўяди, деб кўнмади.

Нодира эса қайнонасига эътироз билдира олмади.

Биринчи боласида кўп қон йўқотган Нодира туғруқдан кейин ҳам анчагача ўзига кела олмади. Юрган йўлида боши айланиб кетар, бир неча марта йиқилиб ҳам тушганди. Шифокорлар бир ҳафтагина ётсин, қон қуйиб, дори-дармон қилиб гемоглабини нормага тушса олиб кетасиз дейишса ҳам "Ўзим қарайман” деб ваъда берди. Лекин она-болани уйга олиб келгач, ваъдасини унутди.

Чақалоқ кўргани келган онаси қизининг аҳволи яхшимаслигини кўрдию, лекин "Биринчи боласи-да, қийналган, яхши бўлиб кетади”, деб ўзини овутди.

— Сени уйга олиб кетиб, даволатай десам, қўлим калта. Синглингни сепини қилишим керак...

Онасининг қолган гаплари қулоғига кирмади. "Ҳеч кимнинг менга қарашга вақти йўқ ўйлади у, маъюс кулиб. — Эрим "Мен аёлларнинг ишига тушунмайман, ойим нима деса шуни қиласан” дейди, онам "Сени узатдим, бўлди, энди ташвишингни менга ортма” дейди. Қайнонамга эса битта хизматкор билан пулдан бошқа нарсанинг кераги йўқ…”.

Ўғли саккиз ойлик бўлмасидан яна ҳомиладор бўлган Нодиранинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб борарди. Шифокорлар "Болангизга кислород етишмаяпти, камқонлигингиз унга ҳам ўтади, суяги мўрт, қимирлаши суст...” деб юрагига ваҳима солишгани сайин баттар қўрқарди. Туни билан яхши ухлай олмаган Нодира эрталабдан супани супираркан оёғи тагидаги ер қалқиб кетгандек бўлди. Йиқилиб тушмаслик учун дарахт шохига қўл чўзди-ю, лекин қўли етмасдан супадан пастга қараб йиқилди. Ерга урилмасидан олдин қорнидаги боласи қаттиқ типирчилади. Нодиранинг хаёлидан "Боламни қўрқитдима” деган афсус ўтди-ю, бирдан ҳамма нарса қоронғуликка ғарқ бўлди...

Уйқусираб ҳовлига чиққан эри "огород”да атиргулнинг яланғоч новдалари орасида ётган хотинини кўриб қўрққанидан бақириб юборди.

Атиргул новдалари юз-қўлларини тилиб кетган Нодира қонга беланганча ҳушсиз ётарди.

Шифокорлар зудлик билан Нодирани операция хонасига олиб кириб кетишди.

    Болани асраб қололмаймиз деб қўрқаман, — деди шифокор йиғлаб ўтирган Марҳамат холага.
    Ўзи-чи? — сўради эри овози титраб.

Шифокор жавоб бермади.

    Яхши ният қилайлик... яхши ният, — Марҳамат хола ўзига ўзи гапиргандек курсига чўкди.

Бетон қиррасига қаттиқ урилгани учун қовурғаси синиб, ички аъзолари зарарланган Нодирада ички қон кетиш рўй берганди. Бола ҳам зарарланган бўлиши мумкинлигини билган ҳолда шифокорлар биринчи ўринда кимга ёрдам бериш керак деб ўйлаб ҳам ўтиришмади. Аввало онани асраб қолиш лозим, буюрди жарроҳ.

Дунё юзини кўришига бир ой қолган қизалоқнинг жасадини олиб чиқиб беришганда Марҳамат холанинг юраги узилиб тушгандек бўлди.

Комада ётган Нодиранинг ёнига қариндошларга навбати билан кириб чиқишга рухсат беришди. Биринчи бўлиб кирган онаси кўз ёшларини тия олмай ичида қизининг қайнонасини айбларди: "Қизимга кун бермади-я, жодугар”. 

Ундан кейин кирган эри Нодиранинг аҳволига ачиниб кўз ёш тўкди кейин юзида атиргул тиканлари қолдирган қонли изларга қараб "Энди юзида чандиқ қоларкан-да” деб ўйлади.

Марҳамат хола эса кўз ёшларини артаркан келинининг сарғайиб кетган юзига қараб "Ҳозирги ёшлар бирам нозиг-ей, ишқилиб соғайиб кетсин-да, бўлмаса ота-онасидан нақ балога қоламиз. Энди бу ёғи нима бўларкан, ўғлим битта бола билан ўтиб кетадими энди...”, деб ўйлади.

Ўлим билан олишиб ётган Нодира кириб-чиқаётганларни кўрмас, эшитмасди. Уни қаттиқ уйқу элитар, тезроқ ухлаб қолиб оғриқлардан қутилгиси келарди. Энди уйқуга кетаман деганида ўғлининг йиғлагани эшитилгандек бўлди. Кўзини очиш учун ҳарқанча ҳаракат қилмасин, иложи бўлмади. Уйқу зўрлик қилаверди. Тўсатдан юзига теккан митти қўлчалар тафтидан сесканиб кетди. Бор кучини тўплаб кўзини очди. Тепасида синглиси ўғлини кўтарганча қараб турар, ўғли эса қўлларини чўзиб унга интиларди.

 "Кўзини очди”, "Ўзига келди” деган шовурларни эшитган Нодира оғир уҳ тортди-ю, яна кўзини юмди. "Тезроқ уйғонишим керак, ўғлим менсиз қийналиб кетган... Унга керакман” ўйлади у. Онасининг кўнглидан ўтганини сезгандек ўғли ҳам унга қараб талпина бошлади...

Дилфуза СОБИРОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 225 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016