WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 20 » Автомобилга табиий офат етказган зарарни суғурта компанияси қоплайдими?

ПОИСК / IZLASH:

20:49
Автомобилга табиий офат етказган зарарни суғурта компанияси қоплайдими?
Шу ой республикамизнинг айрим ҳудудларида кучли шамоллар кузатилди. Айниқса, Тошкент шаҳридаги табиат ҳодисалари аҳолини бироз қўрқувга ҳам солди. Шамол натижасида кўплаб дарахтлар автомобиллар тўхташ жойи ва йўлнинг қатнов қисмларига қулаб тушди.

Шунингдек, баъзи уйларнинг томлари зарар кўрди. Аксарият ҳудудларда симлар тўқнашуви оқибатида электр энергияси таъминотида узилиш юз берди. Пойтахтнинг марказий кўчалари бўйлаб катта ҳажмдаги реклама баннерлари, йўл ёқасидаги дарахтлар ва айниқса аҳоли турар жойлари олдида қолдирилган автомашиналар ҳам яхшигина зарар кўрди. Шу куннинг ўзидаёқ интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг турли мавзеларида кучли шамол натижасида рўй берган нохуш ҳолатлар акс этган видео ва суратлар намоён бўла бошлади.

Улар ичида энг эътиборни тортгани кўп қаватли уйлар олдида турган, зарарланган автомашиналар бўлди. Табиийки, интернет фойдаланувчилари орасида бу ҳолат қизғин мунозарага сабаб бўлди. Яъни, кимдир ушбу шикаст етган автомашина зарарини суғурта компанияси тўлаб бериши лозим, дея изоҳласа, яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси, бу каби табиий офат сабаб етказилган зарар бадали учун суғурта компанияси жавобгар эмас, дея таъкидламоқда. Хўш, аслида-чи?

СУҒУРТА ТУРИГА БОҒЛИҚ...

Ортиқхўжа Норов, "Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси матбуот хизмати бошлиғи:

    Аввало, шуни айтиб ўтиш жоизки, суғуртанинг мажбурий ҳамда ихтиёрий турлари мавжуд. Агар автомашина ихтиёрий суғурта тури буйича суғурталанган бўлиб, суғурта шартномасида суғурта ҳолатлари сифатида содир бўлган табиий офат оқибатида етказилган зарарнинг қопланиши белгиланган бўлса, бундай ҳолда албатта суғурта компанияси етказилган зарарни тўлаб беради.

Республикамизда амалдаги "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги (ТВЭФЖМС) Қонунга мувофиқ, суғурталовчининг учинчи шахс олдидаги жавобгарлиги суғурталанган бўлиб, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ, яъни суғурта мукофоти эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади. Бунда табиий офат суғурта ҳодисаси сифатида кўзда тутилмаган.

    МАЪЛУМОТ УЧУН

Айни пайтдаги транспорт воситаларини мажбурий суғурта қилдириш тўлови 4 та жиҳатга:

    Транспорт воситасининг от кучига кўра;
    Ҳайдовчининг стажи;
    Ҳайдовчининг ёши;
    Ҳудуд категориясига кўра белгиланади.

Масалан, 41 от кучига эга автомашина, 22 ёшдан ошган ва 5 йилдан ортиқ стажга эга ҳайдовчининг Тошкент шаҳридаги транспорт воситаси учун 1-марта суғурта тўлови 48.875 сўмни ташкил этади.

    : суғурта тўлови сўммалари айни пайтдаги АҚШ долларининг Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб чиқарилган.

Гувоҳи бўлганингиздек, хоҳ ихтиёрий бўлсин, хоҳ мажбурий, ҳар қандай вазиятда ҳам транспорт воситаларини суғурта қилдириш қатор афзалликларга эга. Муҳокамаю мунозараларга сабаб бўлган табиий офат натижасида нафақат зарар кўрган автомашина эгалари, балки ушбу саҳифани ўқиганлар ҳам бугунги кунда ихтиёрий суғуртанинг ҳам ўта аҳамиятли эканлигини ҳис этишса, ажабмас.

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 131 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016